Кундалик хабарлар - 29 November 2020
- 06:06Туркияда ишлар чатоқ: Сўнги кунларда бу мамлакатда коронавирус туфайли ўлаётганлар сони ортиб бормоқда, шу туфайли, бу мамлакатда истеъфога чиқаётганлар сони ортмоқда
Бу мамлакатнинг оммавий ахборот воситалари Соғлиқ Вазири Фахритдин Хўжага асосланиб хабар қилишларича, ҳокимиятдаги исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партиясидан тайинланган Соғлиқни Сақлаш Вазири қуйидаги янгиликларни оммавий ахборот воситаларида маълум қилди. Маълум бўлишича, охирги 24 соатда 174 минг Туркия фуқароси короновирус тестидан ўтган ва 30 минг 103 кишида ижобий натижа чиққан, яъни шунча кишида касаллик аниқланган, яна ҳам аниқроғи, 182 КИШИ ОЛАМДАН ЎТГАН. Эслатиш керак, Ўзбекистон...
- 03:36Тошкентдаги оммавий қабуллар ҳафталигида қонунга зид тарзда бўшатилганлар ишига тикланганмиш, унмаётган хизмат ҳақи ундириб берилганмиш ва ҳоказолар. Шуларга ишонасизми?
Пойтахтда бўлиб ўтаётган оммавий қабуллар ҳафталиги доирасида муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарларининг халқ билан мулоқоти ташкил қилинганмиш, Президент Халқ Қабулхоналари, Олий Суд, Бош Прокуратура, Ички Ишлар, Адлия, Мудофаа, Ташқи Ишлар Вазирликлари, Давлат Божхона Қўмитаси, Бош Прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий Жиноятларга Қарши Курашиш Департаменти, Мажбурий Ижро Бюроси, Коррупцияга Қарши Курашиш Агентлиги мутасаддилари алоҳида шўъбаларда аҳоли ва тадбиркорларнинг мурожаатларини тинглашганми...
- 20:17Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузишга оид жиноятлар Бош Прокуратура тизимидаги Иқтисодий Жиноятларга Қарши Курашиш Департаментига ўтказилади
Президентнинг суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармони қабул қилинди ва эълон қилинди. Фармонга биноан 2020 йил 1 декабрдан бошлаб қуйидагича тартиб ўрнатилади: - маъмурий жарима қўллаш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бюро органларига жаримани ихтиёрий тўлаш учун муддатлар тугаганидан сўнг тақдим этилади, бунда жаримани ихтиёрий тўлаш имконияти тўғрисида ҳуқуқбузарни хабардор қилган ҳолда унга маъмурий жарима қўл...
- 18:05Глава Счетной Палаты России Алексей Кудрин: безработица в России пока находится на умеренном уровне
Глава Счетной палаты РФ Алексей Кудрин заявил, что безработица в России в настоящее время находится на умеренном уровне за счет эффективных действий властей. Об этом сообщает РИА «Новости». Он отметил, что изначально ожидал уровень безработицы в стране на уровне около 8-10% в текущем году. Сейчас безработица на уровне чуть ниже 7%, за последние два месяца она немного снизилась. Кудрин считает, что вторая волна пандемии коронавируса может вновь ухудшить ситуацию, но пока она остается на уме...
- 13:47Хусусий бандлик агентликларида нечта одам алдангани маълум қилинди, бу ишлар бўйича жиноий ишлар очилибди
Бугунгача 13 та хусусий бандлик агентлигининг 51 нафар раҳбар ва масъул ходимларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган. Мазкур Хусусий Бандлик Агентлиги жами 9338 нафар фуқародан 79,1 млрд сўмга яқин пул маблағлари фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб олгани хабар қилинмоқда. Бу ҳақда оммавий ахборот воситалари хабарлар тарқатмоқдалар. Хабарларда айтилишича, 27 ноябр кунги матбуот анжуманида Ташқи Меҳнат Миграцияси Агентлиги бошлиғи Муҳаммадзокир Маматхонов маълумот берибди. “Ўтган давр мо...
- 10:47Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги: “Қамчиқ” довонида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди
Гидрометеоролигия хизмати марказининиг берган маълумотига кўра 2020 йил 28 ноябрь куни А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлида қор кўчкиси хавфи мавжуд бўлганлиги боис, “Қамчиқ” довони Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги ва Ички Ишлар Вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг куч ва воситалари томонидан автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган. Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Ангрен шаҳарлари ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида автотранспорт ...
- 02:16АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси охирги кунларда роса юксалганди, кеча 38 поғона юқорига чиқиб, 29 минг 910 бўлди
Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, ҳар иш куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди. Хуллас, Dow Jones индекси сўнги марта жорийдаги йилнинг 12 февраль куни 29 минг 551 га чиқиб, охирги тарихий рекордни ўрнатган эди. Демак, ўша даражага қай...
- 23:08Шавкат Мирзиё ўтқазган электротехника ва фармацевтика соҳалари бўйича режаларнинг бажарилиши танқидий руҳда ўтибди
Президент Шавкат Мирзиё электротехника ва фармацевтика соҳаларида инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказгани бугун расман эълон қилинди. Мазкур тармоқларда ишни замонавий асосда ташкил этиб, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар турини кенгайтириш чоралари кўрилгани натижасида сўнгги уч йилда экспорт ҳажми 1,7 баравар ошди. Жорий йилда бу кўрсаткич 350 миллион долларга етиши кутилмоқда эмиш. Аммо, дейилади Шавкат Мирзиёнинг...
- 20:38Русларнинг Интернетдаги сайтларида эмигрантлар учун энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
InterNations компанияси эълон қилган Expat Insider 2020 ҳисоботида эмигрантлар яшаши учун энг яхши шаҳарлар номи эълон қилинди ва у ерда Валенсия, Аликанте ва Лиссабон шаҳарлари ҳаммадан олдинда эканлиги маълум бўлди. Бу текширишни ўтказганлар 173 миллатга мансуб ва 181 мамлакатда яшовчи 15 мингдан ортиқ киши ўртасида сўров ўтказишибди. Сўровда қатнашганлар 66 та шаҳарни яшаш сифати, молия ва турар жой, шаҳардаги ҳаёт ва ишлаш шароитлари каби кўрсаткичлар бўйича баҳолашибди. Испаниянинг В...
- 17:28Ҳаммаёқ масхарабозлик: Чунки, “Ўзсувтаъминот” тилга олаётган воқеалар Ўзбекистонда бўлмоқда. “Ҳаракат”: Аммо, буёғи нима бўлади?
“Ўзсувтаъминот” ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш кечикаётгани сабабларини келтириб, ташкилотда ходимлар танқислиги, лабораториялар етишмаслиги, баъзи ҳудудларда уларнинг таъминотчи корхонадан узоқ масофада жойлашгани каби омилларни санаб ўтгани жуда ҳам қизиқ бўлганига нима дейсиз? Мана “Ўзсувтаъминот”нинг тушунтиришлари. “Маълумки, 2019 йил 20 августда Вазирлар Маҳкамасининг “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (...