28 November 2020
10:47 - Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги: “Қамчиқ” довонида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди

Гидрометеоролигия хизмати марказининиг берган маълумотига кўра 2020 йил 28 ноябрь куни А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлида қор кўчкиси хавфи мавжуд бўлганлиги боис, “Қамчиқ” довони Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги ва Ички Ишлар Вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг куч ва воситалари томонидан автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган.

Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Ангрен шаҳарлари ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида автотранспорт ҳайдовчилари ва йўловчиларни қабул қилиш бўйича барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

“Қамчиқ” довонидан ўтишга улгурмаган автотранспорт ҳайдовчилари ва йўловчиларни Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Ангрен шаҳарлари ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманидаги мавжуд умумовқатланиш шоҳобчаларида исиниш учун вақтинча жойлашиб туришингиз тавсия этилади.

Eслатиб ўтамиз, қор кўчиши хавфи мавжуд.

“Қамчиқ” довони бўйича қўшимча маълумотлар кун давомида бериб борилади.