27 November 2020
20:38 - Русларнинг Интернетдаги сайтларида эмигрантлар учун энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
InterNations компанияси эълон қилган Expat Insider 2020 ҳисоботида эмигрантлар яшаши учун энг яхши шаҳарлар номи эълон қилинди ва у ерда Валенсия, Аликанте ва Лиссабон шаҳарлари ҳаммадан олдинда эканлиги маълум бўлди.

Бу текширишни ўтказганлар 173 миллатга мансуб ва 181 мамлакатда яшовчи 15 мингдан ортиқ киши ўртасида сўров ўтказишибди. Сўровда қатнашганлар 66 та шаҳарни яшаш сифати, молия ва турар жой, шаҳардаги ҳаёт ва ишлаш шароитлари каби кўрсаткичлар бўйича баҳолашибди.

Испаниянинг Валенсия шаҳри яшаш сифати ва қиймати бўйича энг яхши шаҳар сифатида белгилашган, қатнашганларнинг 90 фоизи бу шаҳарда яшаш даражасини ижобий баҳолашан.
Сўровда маълум бўлишича, беш нафар эмигрантдан тўрт нафари Аликанте шаҳрида ўзларини худди уйларидагидек ҳис қилишмоқда, Лиссабон шаҳри ҳақида ҳеч ким салбий фикр билдирмаган.

Шунингдек, Панама-Сити, Сингапур, Малага, Буэнос-Айрес, Куала-Лумпур, Мадрид ва Абу-Даби шаҳарлари ҳам рўйхат юқорисидан жой олишган.

Рўйхатда охирги ўринлар (57-66-ўринлар) Ҳонгконг, Дублин, Сантяго, Йоҳаннесбург, Париж, Найроби, Милан, Сеул, Рим ва Салимия шаҳарларига берилибди.