Кундалик хабарлар - 13 June 2021
- 23:18Сўнги кунда Ўзбекистонда 304 нафардан ортиқ кишида коронавирус касаллиги аниқланиб, 3 нафар бемор оламдан ўтибди! Шунга ишонадиганлар борми?
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 103 минг 510 нафарни ташкил қилмоқда эмиш. Шунингдек, сўнгги кун ичида 264 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этганмиш. Айни кунгача Ўзбекистонда жами 2 609 694 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг Матбуот Хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 1 586 585 доза, 2-босқичда эмланганлар 975 747 нафарни, 3-босқич эмланганлар 47 362 нафарни ташкил қилганмиш. ...
- 20:46“Катта еттилик” давлатлари деб аталадиган G7 иқлим ўзгариши билан курашга ажратиладиган ёрдам пулини 2025 йилгача 100 миллиардгача чиқармоқчи
АҚШ, Британия, Канада, Франция, Германия, Италия ва Япония (уларни норасмий жойларда “Катта еттилик" деб аташади) етакчилари кам ривожланган давлатларга углерод чиқиндиларини қисқартириш ва глобал исишга қарши кураш учун ажратадиган ҳар йиллик ёрдам пули миқдорини 2025 йилгача 100 млрд долларгача оширишга келишиб олибдилар. G7 етакчилари иқлим ўзгариши ва биологик хилма-хиллик йўқолиши хавфи мисли кўрилмаган даражада юқори эканини таъкидлашгани ҳам алоҳида урғуланган. Шунингдек, G7 давла...
- 19:15Axios иддаоси: АҚШда 400 миллиард доллар қийматидаги ишсизлик нафақаси ўғирланган бўлиши мумкин
АҚШда коронавирус пандемияси шароитида аҳолига ишсизлик бўйича тўланган нафақаларнинг 50 фоизга яқини жиноятчилар чўнтагига тушган бўлиши мумкин. Axios нашрининг экспертларга таяниб хабар беришича, гап 400 млрд доллар ҳақида бормоқда. Нафақалар билан содир этиладиган фирибгарликларга қарши кураш хизмати ID.ME Бош Директори Блейк Холлнинг фикрича, ҳукумат тўлаган барча нафақадан ярми – 400 млрд доллари ўғирланган. LexisNexis Risk Solutions Бош Директори Хейвуд Талковнинг таъкидлашича, ўғ...
- 22:44Озарбойжон мина майдонлари харитаси эвазига 15 нафар ҳарбий асирни Арманистонга қайтариб бергани ҳақида
Маълумот берилишича, алмашув Озарбойжон-Грузия чегарасида Грузия вакиллари иштирокида амалга оширилган. Озарбойжон Ағдам районидаги мина майдонлари харитаси эвазига 15 нафар арман асирини эгасига, яъни Арманистонга қайтариб берди. “12 июн куни Ағдам туманида ўрнатилган 97 минг дона пиёдалар ва танкларга қарши жойлаштирилган миналар харитаси эвазига Арманистонга 15 нафар арманистонлик топширилди”, дейилади Озарбойжон Ташқи Ишлар Вазирлиги хабарида. Арманистон Бош Вазири вазифасини ...
- 16:42Саудия Арабистонида 2021 йилги Ҳаж мавсуми ҳам хорижий зиёратчиларсиз ўтади
2021 йилги Ҳаж мавсуми коронавирус чекловлари сабаб Саудия Арабистонида фақат маҳаллий фуқаролар ва резидентлар иштирокида ўтади. Коронавирус пандемияси сабабли, 2021 йилда Ҳаж зиёратини фақат Саудия Арабистони подшоҳлиги фуқаролари ва бу мамлакатда доимий яшовчи резидентлар адо этиши мумкин. Подшоҳлик ҳукумати қарори билан, зиёратчилар сони жами 60 минг киши этиб белгиланди. Бунда 18 дан 65 ёшгача бўлган, коронавирусга қарши эмланган маҳаллий фуқаролар ва резидентлар назарда тутилган. ...
- 14:23Масхарабозлик ШАРМАНДАЛИКККА айланган кун: Олис ҳудудларда жойлашган боғчаларга субсидиялар тўлаш ва 2 мингта оилавий нодавлат боғчалар фаолияти йўлга қўйиш қарори ҳақида
2021 йилнинг 1 июлидан Шавкат Мирзиёнинг қарори бўйича, “Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” номли фармони доирасида белгиланган туманларда 100та давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун 7 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 фоизлик ставкада кредитлар ажратилармиш. Қизиқ, шу хабарга ва фармонга ишонадиган содда ўзбеклар ҳали бор...
- 21:49Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида ЙПХ ходимлари билан можаро пайтида оламдан ўтган солиқчининг иши Сенат томонидан назоратга олингани ҳақида
Бу вилоятдаги Каттақўрғон туманида ЙПХ ходимлари билан можаро пайтида оламдан ўтган ДСИ бошлиғи ўринбосарининг ўлими билан боғлиқ тергов жараёнлари Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва Хавфсизлик Масалалари Қўмитаси томонидан назоратга олингани бугун Сенат Ахборот Хизмати тарафидан хабар қилинди. Бугун, 11 июнда ижтимоий тармоқлар ва ОАВда жорий йил 10 июнь куни Каттақўрғон туман ДСИ бошлиғи ўринбосари Азиз Аҳмедов йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг зўравонлиги туфайли оламдан ўтгани маълум ...
- 20:08Афғонистонда хизмат қилаётган Туркия ҳарбийлари 500 нафарни ташкил этади, “Толибон” уларни Афғонистондан чиқиб кетишга чақирмоқда. Кулгили эмасми?
"Толибон" ҳаракати Туркиядан НАТОнинг бошқа аъзолари каби Афғонистондаги қўшинларини олиб чиқиб кетишни талаб қилгани жуда ҳам қизиқ. Чунки, бу ҳақда толиблар расмий вакили Суҳайл Шаҳин маълум қилди. TOLO News журнали хабар беришича, Суҳайл Шаҳиннинг бу сўзлари шундай деб келтирилган: "НАТО аъзоси бўлган Туркия биз 2020 йил 29 февралда АҚШ билан имзолаган келишувга мувофиқ Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиб кетиши лозим. Туркия буюк мусулмон мамлакати, Афғонистон у билан тарихий алоқаларга ...
- 17:13“Ўзбекистон Темир Йўллари” поездларнинг кондиционер тизимидаги носозликлар юзасидан изоҳ бергани ҳақида! Шунга ишонадиганлар борми?
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда йўловчи ташиш вагонларига кондиционерлар ўрнатиш масаласи кўп муҳокама қилинмоқда. Бунга асосий сабаб қилиб, ноодатий табиий иссиқлик поездларнинг шамоллатиш тизимида узилишлар келтириб чиқараётгани айтилган. “Ўзбекистон Темир Йўллари” АЖ юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраб чиқибди. Нимамиш, Акциядорлик Жамияти Ахборот-таҳлилий медиа маркази хабар беришича, поездларидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича комиссия тузилибди. 10 июн куни “Ўзбекистон Темир...
- 23:16Ўзбекистон ва Тожикистон Зарафшон дарёсида иккита ГЭС қуриш бўйича битимни имзолашди
Ўзбекистон ва Тожикистон Зарафшон дарёсида иккита ГЭС қуриш лойиҳаси бўйича қўшма акциядорлик жамияти ташкил этиш тўғрисида, қолаверса, ўзбек-тожик инвестиция компанияси ташкил этиш, саноат ва янги технологиялар соҳасида, тоғ-кон саноатида ҳамкорлик тўғрисида жами 35 та ҳужжат Душанбеда имзоланибди. Шавкат Мирзиё ва Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон музокаралари якунлари бўйича икки томонлама битимларни имзолаш маросими бўлиб ўтган ва президент матбуот хизмати хабарига кўра, икки давлат етакч...