Кундалик хабарлар - 22 June 2021

  • 16:10СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ: ЎЗБЕК-АФҒОН ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲАРАКАТЛАНИШИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

    Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ва қатор манфаатдор ташкилотлар таклифига кўра, Республика махсус комиссияси Афғонистон Ислом Республикасида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият кескинлашаётганлигини инобатга олиб, ўзбек-афғон Давлат чегараси орқали фуқароларнинг ҳаракатланишини вақтинча тўхтатишга қарор қилди. Шу билан бирга, Афғонистон Ислом Республикаси фуқароларига туристик визалар беришни ҳамда туристик фирмалардан виза талабномаларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилади. Б...

21 June 2021
20 June 2021
  • 14:29Юсуф Жума: Сотқин Ш.М. Мирзиёевга ва сотқин тўдасига қаршиларга – мухолифатга, ҳар бир ўзбекка!

    Бир арслон наъраси ҳам ўрмонни ларзага солади! Бироқ ўн арслон наъраси бошқача - еру кўкни титратади… Турон - Туркистон отлари ўчиб - қолдиғи Марказий Осиё ҳам фожеалар ўпқинида экан - нечун биз бирлашмаслигимиз керак?! Нечун бўлак - бўлак бўлиб - йўқ поғонасига тушиб қолдик?! Ўзбекистонни энг даҳшатли сотқинга топшириб - нега бир - биримизни ейишимиз шарт?! Бирлашиб наъра тортмаймизми?! Ўзбекистон хоин қўлида экан - Марказий Осиё бирлашмайди, Москва ва Пекинга ем бўлиб кетади. Уйғурлар...

  • 13:16Коронавирус: Кунлик ҳолатлар сони 400дан, шифохоналардаги беморлар сони 3,6 мингдан ошибди. “Ҳаракат”: Оламдан ўтганлар сони умуман тилга олинмаган!

    Соғлиқни Cақлаш Вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 400дан ортиқ касалланиш ҳолати қайд этилиб, пандемия бошидан буён ҳолатлар сони 106 мингдан ошгани, 400га яқин бемор тузалгани ҳақида хабар бериб, қанча бемор оламдан ўтгани умуман тилга олинмаган. Масалан, “2021 йил 19 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 106025 (+415) нафарни ташкил этмоқда”, дейилади. Янги касалланиш ҳолатларининг: - 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, - 9 нафар...

19 June 2021
  • 21:44Ички Ишлар Вазири Пўлат Бобожонов Кореянинг Миллий Полиция Агентлиги Бош Комиссари Ким Чанг Йонг билан кўришгани ҳақида

    Корея Республикаси Миллий Полиция Агентлиги Бош Комиссари Ким Чанг Йонг бошчилигидаги делегация ва Ўзбекистон Ички Ишлар Вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов ўртасида учрашув бўлиб ўтгани ҳақида бу вазирликнинг Ахборот Хизмати хабар берибди. Қайд этилишича, учрашувда идоралар ўртасидаги жамоат хавфсизлигини таъминлаш, терроризм, экстремизм, кибер жиноятлар, одам савдоси ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашда ҳамкорлик қилиш, доимий маслаҳатлашувларни йўлга қўйиш орқа...

  • 15:43Эрондаги президентлик сайловларида 4 номзоддан бири, яъни Олий Суд Раиси Иброҳим Раисий ғолиб бўлди

    Кеча, 18 июнда Эронда бўлиб ўтган президентлик сайловларида мамлакат раҳбари лавозими учун 4 номзод кураш олиб борди. Амалдаги президент Ҳасан Руҳоний ўз лавозимини кетма-кет икки муддат эгаллагани сабабли жорий сайловларда иштирок этмади. 52 млндан кўпроқ эронлик бутун мамлакат бўйлаб фаолият юритган 66,8 мингга яқин ҳамда дунёнинг 133та давлатида очилган 234та сайлов участкасида овоз бериши мумкин бўлди. Сайловларда мамлакатда қабул қилинувчи қарорларнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича Кен...

  • 05:28Андижоннинг собиқ ҳокими Қобилжон Обидов “Янги Андижон” шаҳри қурилишидан олдин “Орзуларини амалга оширяпти”, дейишгача борибди. “Ҳаракат”: У нимани назарда тутмоқда эди?

    “Шавкат Мирзиё ҳокимлигида ҳам, Бош Вазир бўлган пайтида ҳам амалга оширишга имкон топа олмаган режаларини бугун ҳаётга татбиқ қиляпти”, дебди Андижон Вилоятининг собиқ ҳокими Қобилжон Обидов “Янги Андижон” шаҳри қурилиши олдидан. Жорийдаги йилнинг 17 июн куни президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюрди ва “Янги Андижон” шаҳрига тамал тоши қўйди. Келажакда 450 минг киши яшаши режалаштирилаётган бу улкан лойиҳага старт берилиши олдидан вилоят фаоллари иштирокида шу ернинг ўзида у...

  • 01:10Ўзбекистон Миллий Гвардияси ва Корея Миллий Полиция Агентлиги ҳамкорликни йўлга қўяётгани ҳақида

    16-20 июнь кунлари Корея Республикаси Миллий Полиция Агентлигининг Бош Комиссари Ким Чанг Ёнг бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди. Мазкур ташриф давомида юқори мартабали меҳмон Ким Чанг Ёнг ва Ўзбекистон Миллий Гвардияси қўмондони генерал-майор Рустам Жўраевлар ўртасида музокаралар бўлиб ўтгани ҳақида Миллий Гвардия Матбуот Хизмати хабар берди. Учрашувда Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки кунларидан бошлаб мамлакатлар ўртасида дўстона мулоқот ўрнатилга...

18 June 2021
  • 22:33Хитойда 10 қаватли бино 29 соат ичида қуриб битказилганини видео орқали кўринг!

    Хитойда қурилиш компанияларидан бири 10 қаватли бинони 28 соат 45 дақиқада қуриб битказди. New Atlas нашри хабар беришича, уй Living Building деб номланган йиғилувчи конструкциялар тизими ёрдамида қурилибди. Ушбу тизимнинг ўзига хослиги шундан иборатки, ундаги ҳар бир модул транспорт контейнери каби ўлчамга эга бўлиб, ўша модуллар эвазига ушбу модулни дунёнинг исталган бурчагига етказиш мумкин бўлармиш. Модул зангламас пўлатдан тайёрланган бўлиб, унда изоляция, электр симлари, шамоллатиш тизи...

  • 18:47Европа Иттифоқи Кенгаши фуқароларига Евроиттифоқ ҳудудига киришга рухсат берилган мамлакатлар рўйхатини эълон қилди, аммо Ўзбекистон у рўйхатда йўқ

    Бугун, 18 июнда кучга кирадиган рўйхатда Ўзбекистон йўқлиги, биз учун кутилмаган янгилик эмас. Муҳим бўлгани, чекловлар қуйидаги давлатлар фуқаролари учун олиб ташланибди: - Албания, - Австралия, - Исроил, - Япония, - Ливан, - Янги Зеландия, - Шимолий Македония, - Руанда, - Сербия, - Сингапур, - Жанубий Корея, - Таиланд, - АҚШ - Хитой. Ушбу рўйхат ҳар икки ҳафтада қайта кўриб чиқилармиш, керак бўлса, керакли қадамлар қўйилармиш. Энг қизиғи, Европа Иттифоқи Кен...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону