Кундалик хабарлар - 08 June 2021
- 17:10Ишониш қийин, аммо бор ҳақиқат: Шавкат Мирзиё энди ер фақат аукцион орқали сотилиши ёки ижарага берилишини айтибди
Президент Шавкат Мирзиё бундан буён туман ҳокимлари томонидан ер ажратиш тўхтатилишини, бу ишлар фақат аукцион орқали амалга оширилишини маълум қилгани хабар қилинди. Бу ҳақда давлат раҳбари қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва хизматларни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, шунингдек чорва, парранда ва балиқ маҳсулотларини кўпайтириш бўйича вазифалар ижросига оид видеоселектор йиғилишида айтиб ўтибди. “Бу масала моҳиятини тушунмасаларинг, сўранглар ва англаб олинглар. Катта тизимга ...
- 14:27Йўқдан кўра яхшироқ хабар: Йил бошидан бери 17 мингдан зиёд ўзбекистонлик фуқаро чет элга ишлаш учун чиқиб кетгани ҳақида
Йил бошидан бери 17 мингдан зиёд ўзбекистонлик фуқаро чет элга ишлаш учун чиқиб кетибди. Бу ҳақда Ташқи Меҳнат Миграцияси Агентлиги хабар бермоқда. Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 5 ойи давомида агентлик томонидан 17 минг 350 нафар фуқаро хорижий давлатларда ишга жойлаштирилган. Мана ўша рақамлар: - 15 минг 126 нафари Россия Федерациясига; - 1 минг 795 нафари Қозоғистон Республикасига; - 420 нафари Жанубий Кореяга (Е-8 визаси ва меҳнат шартномаларини қайта тиклаш ҳисобига); - 7 нафари БА...
- 22:52Танзила Норбоева Камала Ҳаррис билан учрашиши мумкинми? Бўлса, Танзила хоним учун зўр бўлардику, ОБРЎЙИМИЗ яна ҳам тушардику!?
Танзила Норбоева Камала Ҳаррис билан учрашиши мумкинми? Бўлса, Танзила хоним учун зўр бўлардику, ОБРЎЙИМИЗ яна ҳам тушардику!? Давлатимизнинг Америка Қўшма Штатларидаги элчиси Жавлон Ваҳобов ва АҚШ вице-президентининг махсус маслаҳатчиси Лиза Сойер ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева билан АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис ўртасида учрашув ўтказишнинг истиқболлари муҳокама қилинибди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги жорийдаги йилнинг 3 июнида маълум қи...
- 17:47Тошкент вилоятини ривожлантириш дастури тасдиқланибди
Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали 2021–2022 йилларда Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди. Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди: - маҳаллабай ишлаш асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб қилиш; - маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари”ни (ихтисослашув йўн...
- 15:32Ўзбекистон ва Россия махсус кучларининг қўшма машғулотлари Красноярск ўлкасида бўлиб ўтармиш
8-13 июнь кунлари Россиянинг Красноярск ўлкасидаги Саян тоғларида жойлашган “Ергаки” Ҳарбий-Спорт Тайёргарлиги Марказида - Россия Марказий Ҳарбий Округи ва Ўзбекистон Махсус Кучларининг қўшма машғулотлари бўлиб ўтиши эълон қилинди. Россия томонининг маълумотларига кўра, машғулотлар давомида икки давлат разведка гуруҳлари махсус аслаҳа-анжомлардан фойдаланган ҳолда мураккаб тоғ-ўрмон ҳудудидан кечиб ўтади ҳамда қидирув-разведка ҳаракатларини олиб боришади. Сўнгра ҳарбийлар шартли ноқ...
- 14:32Ўзбекистон Сенати: Биздаги 40 фоиз кўприк ва йўл ўтказгичлар яроқсиз ҳолда эканлигини биласизми?
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида кўприк ва йўл ўтказгичларнинг ҳолати қониқарсиз деб баҳолангани маҳаллий ахборот воситаларида хабар қилинмоқда. Масалан, “Халқ сўзи” газетаси 29 май куни буни ёзган эди. Республика автомобиль йўлларида ўтказилган хатлов натижаларига кўра, бугунги кунда 15 мингга яқин кўприк мавжуд бўлиб, шундан 40 фоиз кўприк ва йўл ўтказгичлар яроқсиз, қониқарсиз ва таъмирталаб ҳолатга келиб қолган. Бундан ташқари, автомобиль йўлларида ...
- 02:00Юсуф Жума: Улуғ Тангрининг улуғ отларидан бири - ОЛЛОҲдир!
Мен билган китобларнинг бирортасида, мен варақлаган луғатларнинг ҳеч бирида бу муборак сўзнинг маъноси очиб берилмаган. Барчасида жўн изоҳланган. Албатта - ўқиганимдан ўқимаганим кўп, лекин ислом тарихида туб изоҳи борлигига шубҳам бор. Фақат мусулмонлар эмас - бутун инсоният шундай - оғзидан чиқаётган сўзларнинг ўзагини билишга интилмайди - нодон ўзбек “ шоир - ёзувчиларидай” - ҳатто ўзбек дегани не деганини ҳам мен яқинда “Ҳаракат”даги мақоламда биринчи бор битдим. Ислом дунёси уч -турт...
- 19:37Жаҳонгир Ортиқхўжа ҳар доимгидек ЁЛҒОН гаплар айтиш блан машғул бўлгани, охирги 3 йилда Тошкент иқтисодиёти икки баробар ўсганини айтгани айнан ҒИРТ ёлғондир
Расмий маълумотларга кўра, охирги 3 йилда пойтахт иқтисодиёти 23,6 фоизга ўсганлиги айтилмоқда. Жаҳонгир Ортиқхўжа эса, 2 барабар ўсиш бўлгани, шунингдек, янги қурилган метро бекатлари сонини деярли икки баробарга кўпайтириб айтгани жуда ҳам қизиқ. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжа 2 июн куни Американинг “Crow Holdings” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказиб, пойтахт ҳокимлиги Ахборот Хизматига кўра, пойтахтда шаҳар иқтисодиёти охирги 3 йилда 2 баробар юксалганини таъкидлаганига ни...
- 17:51Қўшни Афғонистонда толиблар ҳужуми оқибатида саккиз нафар ҳарбий ҳалок бўлгани хабар қилинди. Нимага НАТО у ердан ўз қўшинларини 11 сентябргача олиб чиқиб кетмоқчи?
Охирги 24 соат ичида камида 10 вилоятда толиблар ва ҳукумат кучлари ўртасида тўқнашувлар содир бўлгани эълон қилинди. “Толибон” ҳаракати жангарилари Афғонистоннинг Боғлон вилоятида ҳарбийларга ҳужум қилиши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Tolo News телеканали маълумотлар тарқатибди. Ҳалок бўлганлар орасида Жулга ва Бурка туманлари полиция бошлиқлари ҳам борлиги айтилмоқда. 11 май куни “Толибон” жангарилари Кобулдан шарқда жойлашган Вардаг вилоятидаги Нерҳ тумани марказини қўлга ...
- 15:16Ҳудудларда мактабгача таълимни ривожлантиришга Шавкат Мирзиё 100 млн доллар пул ажратармиш! Шунга ишонадиганлар борми?
Президент Шавкат Мирзиё “Ҳудудларда мактабгача таълим хизматларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолабди. Ҳужжат қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш, улар учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, 3–7 ёшли болаларга таълим-тарбия хизматларини кўрсатиш сифатини яхшилаш ҳамда соҳада нодавлат секторининг улушини ошириш мақсадида қабул қилинганмиш. 2021–2022 йилларда ма...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Маматова Ойгул
Добавить сведения Читать дальше...Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения Читать дальше...