Кундалик хабарлар - 01 July 2021
- 19:16АҚШ Ўзбекистонга қиймати 400 минг доллар бўлган озиқ-овқат ёрдами етказиб берди
Бугун, 1 июл куни Америка Қўшма Штатлар Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) орқали қиймати 399 минг 213 долларга тенг бўлган 131 тонна озиқ-овқат ёрдамини Ўзбекистонга етказиб берди. АҚШ элчихонаси хабарига кўра, тўйимли сабзавотлар ва дуккаклилар аралашмасидан иборат бўлиб юк Ўзбекистондаги соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя муассасалари ва ёрдамга муҳтож оилаларга тарқатилади. 130дан ортиқ соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя муассасаларидаги, жумладан COVID-19 бўйича карантин хизматларини кўр...
- 16:44Коронавирус: Кунлик ҳолатлар сони 500га яқин, яна 4 бемор вафот этганмиш. “Ҳаракат”: Шу рақамларга ишонадиганлар борми?
Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги сўнгги бир кунда мамлакатда 476та янги касалланиш ҳолати аниқланиб, 600дан ортиқ киши тузалгани ва 4 бемор оламдан ўтгани ҳақида хабар берибди. 2021 йил 30 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 111153 (+476) нафарни ташкил этмоқда. 4 нафар коронавирусга чалинган бемор оламдан ўтгани, бу касаллик туфайли оламдан ўтганлар сони 740 га чиққани ҳам хабарда айтилган. Хабарда қанча одам қайси вилоятда касаллангани ҳам айтилган, аммо...
- 15:33Юсуф Жума: АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР....
Кўзинг очиқ бўлса, юрагинг тоза, Ошинг тошдан бўлар - бошга тош ейсан. Қайси юртга борма, жигаринг пора, Ёвузлик шу ердан бошланган дейсан. Юртдан юртга кўчдим - кўрдим очунни, Барида ҳукмрон ёмонлик дини, Ёмонга қолгандир яхшининг куни, Ёвузлик шу ердан бошланган дейсан. Бориб кўрганим йўқ Ўзига, лекин Ўзи юрагимга келди - бермас тин - Тоза юрак билан яшамоқ қийин, Ёвузлик шу ердан бошланган дейсан. 2021 йил. * * * * * Сўзда турмас дўст - ёрингни Санаш чоғи йўқ д...
- 01:07Ўзбекистон яширин иқтисодиётнинг Ялпи Ички Маҳсулотдаги улуши бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринда эмиш, аммо ҳақиқий аҳвол қанақа?
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2019 йил Ўзбекистонда яширин иқтисодиётнинг Ялпи Ички Маҳсулотдаги улуши 52,11 фоизни ташкил этганмиш. Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида эса бу кўрсаткич нисбатан пастроқмиш. Тожикистон ЯИМда яширин иқтисодиёт 40,7 фоизни, Қозоғистонда 36,6 фоизни ва Қирғизистонда эса 30,5 фоизга тўғри келганмиш. Бу рақамларнинг ҳаммаси Иқтисодий Тараққиёт ва Камбағалликни Қисқартириш Вазирлиги ахборот хизматининг хабаридан олинди. Яширин иқтисодиётнинг улуши жаҳон мамла...
- 22:31Ўзи учар автомобилда Словакиянинг Нитра ва Братислава шаҳарлари ўртасида илк бор шаҳарлараро парвоз амалга оширилди
Словакиянинг Klein Vision компанияси учар автомобилда тарихдаги илк шаҳарлараро парвозни амалга ошириб, AirCar деб номланган машина Словакиянинг Нитра ва Братислава шаҳарлари ўртасидаги 85 кмлик масофани 35 дақиқада босиб ўтди. Машинани компания асосчиси Стефан Кляйн бошқарган, автомобиль ҳавода 170 км/соат тезликка эришган. Компания вакилларининг таъкидлашича, учар автомобилда учиб ўтилган масофани оддий машинада босиб ўтиш учун камида 2 марта кўпроқ вақт талаб қилинган бўларди. AirCar...
- 17:12АҚШ Афғонистонда мингга яқин ҳарбий қолдириши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалибди
АҚШ Афғонистонда ўз қўшинларининг асосий қисмини олиб чиққандан кейин ўз элчихонаси ва Кобул аэропортини қўриқлаш учун мингга яқин ҳарбийсини қолдирмоқчи. Бу ҳақда расмий шахслар орасидаги манбага таяниб CNN телеканали хабар берди. Айтилишича, АҚШ Афғонистондан қўшинларини олиб чиқишни бир неча кун ичида якунлаши мумкин. CNN маълумотларига кўра, Афғонистонда АҚШнинг Кобулдаги элчихонаси ва маҳаллий аэропорт хавфсизлигини таъминлаш учун мингга яқин америкалик ҳарбий қолиши мумкин. Хабарда ...
- 15:15“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси Губкин номидаги Россия давлат нефть-газ университети проректори Александр Максименко билан учрашди
Президент Шавкат Мирзиё раислигида жорий йилнинг 16 июнь куни олий таълим тизимидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган ва бу йиғилишда давлат раҳбари томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисига бир қатор топшириқлар берилган эди. Берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, жумладан, тармоқ корхоналари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўқитувчиларнинг корхоналарда амалий тадқиқотлар ўтказишига шароит яратиш мақсадида ҳамда нефть-газ соҳаси учун кадрлар тай...
- 08:17Давлат ташкилотларида юридик хизматлар штат бирликлари қисқартирилармиш! “Ҳаракат” Агентлиги нима дейди?
“Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. 2021 йил 1 октябрдан ҳудудий адлия бошқармалари ҳузурида юридик хизмат кўрсатиш марказлари республиканинг барча туман (шаҳар)ларида ташкил этилади. Давлат Бюджетидан молиялаштириладиган айрим давлат ташкилотларининг туман (шаҳар) бўлинмаларида 2021 йил 1 октябрдан жами 1182та юридик хизматлар штат бирликлари қисқартирилади. Бўшатилаётга...
- 21:13Туркиянинг 26 вилоятида коронавируснинг "ҳиндча" штамми тарқалгани ҳақидаги хабарга ишонасизми? Бунинг учун авваламбор Ўзбекистондаги аҳволни тешириш керак!
Охирги вақтда бутун дунёда коронавируснинг дастлаб Ҳиндистонда аниқланган "дельта" штамми шитоб билан тарқалмоқда. Туркиянинг 26 вилоятида коронавируснинг "дельта" ("ҳиндча") штамми тарқалгани ҳақида Туркиядаги ахборот воситалари хабар бердилар. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни Сақлаш Вазири Фаҳритдин Хўжа эълон берди. "Ҳозирда 26 вилоятда "дельта" варианти тарқалган. Жами 244та ҳолат аниқланган бўлиб, уларнинг 134таси Истанбулга тўғри келади", - деди жаноб Фаҳритдин Хўжа. Унинг қўшимча қилишича, м...
- 20:19“Янги Андижон” шаҳарчасини барпо этиш учун 100 млн доллар ажратилармиш! “Ҳаракат”: Шунга ишонадиганлар борми?
Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиёнинг “Янги Андижон” шаҳарчасини барпо этиш ва Андижон вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилингани ҳақида хабарлар тарқатилди. Бу ҳақда ҳамма оммавий ахборот воситалари хабар ҳам тарқатдиб бўлдилар. Масалан, Андижон вилоятида ижтимоий-иқтисодий ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш учун Тикланиш ва Тараққиёт Жамғармасидан қуйидаги маблағлар аж...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения Читать дальше...Мирзакулов Зулфикор
Добавить сведения Читать дальше...