Кундалик хабарлар - 04 July 2021
- 15:09Коронавирус: Барча ҳудудларда даҳшатли кунлик ҳолатлар сони ўсмоқда, буёғи нима бўлади? “Ҳаракат”: Бизнинг ўқувчиларимиз нима дейишади?
Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги сўнгги бир кунда мамлакатда 467 кишида коронавирус касаллиги аниқланиб, 360 бемор тузалгани ва 2 бемор оламдан ўтгани ҳақида хабар берди. “2021 йил 3 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 112597 (+467) нафарни ташкил этмоқда”, дейилибди вазирликнинг хабарида. Янги касалланиш ҳолатларининг: - 26 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, - 33 нафари Андижон вилоятида, - 31 нафари Бухоро вилоятида, - 46 нафари Жиззах вило...
- 04:17Туркия Президенти Ражаб Эрдўғаннинг ёлғонлари фош этилибди, чет эллик журналистлар ҳам тинч туришмабди
Истанбул Каналининг узунлиги 45 километр, эни 275 метр ва чуқурлиги 21 метр бўлиши, бу канланинг лойиҳасининг қиймати 15 миллиард долларга тенг бўлиб, лойиҳа олти йил давомида амалга оширилиши билан Туркия Президенти Ражаб Эрдўған мақтанган эди. Аммо, ичкаридан жавоб дарҳол келди. Масалан, Жумҳурият Халқ Партиясининг раиси Кемал Қиличдорўғли “Сен чўктирдинг, биз олға чоптик. Бу қадар кўнглинг фақирки, қўлингда саройларинг, пораларининг ва баланд димоғинг бор холос. Биз буларни ўзимиз тузатами...
- 19:25Агентлик раҳбари Ҳилола Умарова: 2025 йилгача барча ҳудудларда ихтисослаштирилган мактаблар очилади. “Ҳаракат”: Шунга ишонадиган аҳмоқлар борми?
Президент, Ижод ва Ихтисослаштирилган Мактабларни Ривожлантириш Агентлиги раҳбари Ҳилола Умарова ихтисослаштирилган мактаблар бутун республика бўйлаб очилиши ҳақида маълум қилибди. Ҳозирда бу агентлик тизимига кирувчи ихтисослаштирилган мактаблар фақат Тошкентда шаҳрида жойлашган экан. Ҳилола Умарованинг сўзларига кўра, республиканинг қолган 13та ҳудудида ҳам ихтисослаштирилган мактаблар очилиши режалаштирилмоқда экан. Ҳар йили республика бўйлаб 2-3тадан ихтисослаштирилган мактаб қуриш инвест...
- 17:40Исроиллик машҳур блогер, Nas Daily саҳифаси муаллифи Нусаир Ёсин Тошкентга келиб, мамлакатдаги автомобилларнинг деярли барчаси Шевроле эканидан ҳайрон қолгани ҳақида
“Дўстлар! Мен шундай юртдаманки, бу ерда деярли ҳамма машиналар – Шевроле! Беҳазил! 27 йилдан бери ҳукумат фақат битта машина тури сотилишига рухсат берган. Улар Шевролени танлашган. Мана, монополия қанақа бўлади. Лекин биласизми... бир неча йил олдин бу мамлакат ўзгарган ва ҳозир дунёга очиқ. Энди кўчаларда бошқа русумдаги машиналар ҳам бор. Масалан, Hyundai, Mercedes ва ҳатто BMW. Келинг ва Ўзбекистонни кўринг! Сиз бу ернинг халқини, масканларини ва... Шевролеларини севиб қоласиз!” ...
- 15:16Ҳаммаёқ масхарабозлик: Санитария-Эпидемиологик Осойишталик ва Жамоат Саломатлиги (СЭС) хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев вакциналар қанчадан сотиб олинаётганини эълон қилганмиш
Тошкентда ўтаётган Халқаро Пресс Клубнинг аҳолини эмлаш жараёни билан боғлиқ навбатдаги сессиясида иштирок этаётган Санитария-Эпидемиологик Осойишталик ва Жамоат Саломатлиги (СЭС) хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналарнинг гўёки ҲАҚИҚИЙ нархини очиқлабди. Мана унинг маҳаллий ахборот воситаларида эълон қилинган гапларидан иқтибослар: 1. “Ҳозир Зангиотадаги махсус шифохонада даволанаётган ўрта оғир аҳволдаги беморни даволаш учун давлат бюджетидан 35 млн...
- 05:04Толиблар Афғонистондаги Аҳмад Шоҳ Масъуд қароргоҳини эгаллаб олишди
Толиблар отряди 1 июнда Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарасидаги Таҳор вилояти Фарҳор туманидаги Аҳмад Шоҳ Масъуднинг тарихий қароргоҳи “Чамани Хустдех”ни эгаллаб олиб, ўша куниёқ ўша ерда рамзий йиғилиш ўтказишибди. “Чамани Хустдех” Аҳмад Шоҳ Масъуд ўз бош қароргоҳи сифатида фойдаланган асосий нуқталардан бири бўлган. Айни вақтда қароргоҳдан музей сифатида ҳам фойдаланилган: унда кўплаб ҳарбий аслаҳа-анжомлар ва эсдалик буюмлари сақланган. Гарчи ушбу ғалаба - ҳарби...
- 01:19Умер Николай Сличенко: Глава цыганской организации заявила, что Николай Сличенко изменил отношение к своей народности
Руководитель Федеральной национально-культурной автономии российских цыган Надежда Деметер заявила «Газете.Ru», что благодаря творчеству Николая Сличенко отношение к народности изменилось в лучшую сторону. Сличенко, руководитель театра «Ромэн», скончался 2 июля на 87-м году жизни. «Это был абсолютно особый человек. Он объездил весь мир, и все узнали о театре «Ромэн» благодаря ему. Его успех поспособствовал тому, что к цыганам стали относиться намного лу...
- 23:17Ўзбекистонда кучайтирилган карантин ва адоғи кўринмайдиган фестивал-у тадбирлар ўтказилмоқда, аммо бу ерда мантиқ борми?
“Республика махсус комиссияси қарори билан 28 июндан пойтахт Тошкент шаҳрига киришда чекловлар ўрнатилди, бутун республика бўйлаб ҳам карантин чоралари кучайтирилди. Аммо жамоат транспортидаги тирбандликлар ва адоғи кўринмайдиган фестивал-у тадбирлар давом эттирилди. Бир-бирига зид ҳолатлар эса кишини таажжубга солади. Ресторанда юқадиган коронавирус байрамда юқмай қоладими?” Мана шу иқтибос Интернетдаги нашрлардан бирининг сайтидан олинди. Унинг муаллифи ҳам маълум. Мана яна битта унинг мақо...
- 19:21Парижда гендер тенглик масалаларига бағишланган “Тенглик Авлоди” халқаро форуми бўлаётгани ҳақида
Шу кунларда Франция пойтахти Париж шаҳрида гендер тенглик масалаларига бағишланган “Тенглик Авлоди” номли халқаро форум бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатининг раиси, Гендер Тенгликни Таъминлаш Масалалари Бўйича Комиссия Раиси Танзила Нарбаева ҳам шу тадбирда иштирок этмоқда экан. Фуқаролик жамияти билан ҳамкорликда Франция ва Мексика раислигидаги “БМТ-Аёллар” тузилмаси томонидан ўтказилаётган тадбирда хорижий давлатлар раҳбарлари, жаҳон парламентлари, халқаро ташкилотлар, фуқаролик...
- 17:25Хитой Ўзбекистонга экспорт бўйича биринчи ўринда, қойил қолиш керакми?!
Давлат Статистика Қўмитаси 2021 йилнинг январ-май ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар ўнлигини эълон қилди ва 835,4 млн долларлик экспорт билан Хитой биринчи поғонани эгаллагани маълум бўлди. Шунингдек, Туркия (694,1 млн) ва Россия (658,6 млн) рўйхатнинг иккинчи ва учинчи ўринларини банд қилган. Хуллас, Ўзбекистон экспортидаги етакчи давлатлар ўнлигида (АҚШ доллари бўйича) қуйидагилар бор: - Хитой - 835,4 млн доллар - Туркия - 694,1 млн доллар - Россия - ...