Кундалик хабарлар - 08 July 2021
- 16:30“Ўзгидромет”нинг фикрича эртага, 9 июль куни мамлакатимизда 46 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда
Бугун, 8 июлда Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 5-8 даражага юқори бўлган жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундуз кунлари ҳаво 41-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-46 даражагача исийди. 8-10 июлда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с.гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с.гача кучайиши мумкин. Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 ...
- 21:26Марказий Осиё Ташқи Ишлар Вазирлари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилганлари ва янги вазифалар ҳақида
БМТнинг Превентив Дипломатия Маркази ташаббуси билан 7 июль куни Ўзбекистон, Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон Ташқи Ишлар Вазирларининг виртуал форматдаги музокаралари бўлиб ўтди. Тўғрироғи, бу оддий онлайн-учрашув бўлган. Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашувда афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, мамлакат иқтисодиётини тиклаш ҳамда сиёсий жараёнларни ривожлантиришда афғон халқининг етакчилик роли тамойилини ҳурмат қилиш бўйича минтақ...
- 22:47Пентагон Афғонистондан АҚШ қўшинларининг 90 фоиздан ортиғи олиб чиқиб кетилганини маълум қилди
АҚШ Афғонистондан 90 фоиздан кўпроқ ҳарбий контингентини олиб чиқиб кетди. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги баёнотида айтилмоқда. Бу баёнотда айнан шундай дейилган: “Олиб чиқиб кетиш жараёни давом этмоқда. АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги ҳисобига кўра, барча қўшинларнинг 90 фоиздан ортиқроғи олиб чиқиб кетилди”. Баёнотда айтилишича, Пентагон Афғонистондан 17 минг бирлик қурилма олиб чиқиб кетган. Бундан ташқари, америкаликлар Афғонистон Мудофаа Вазирлигига еттит...
- 07:241 августдан бошлаб, тўй ва маросимларни 50 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш белгиланди
Ўзбекистонда 1 августдан бошлаб тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш тартиби киритилади. Республика махсус комиссияси қарорига кўра, тўйларда меҳмонлар сонини чеклаш тартиби 26 кундан сўнг, яъни 1 августдан кучга киради. Эслатиб ўтамиз, шу йил апрел ойидан тўйларга 100 кишилик чеклов киритилган, ам...
- 19:51Ўзбекистон 6–8 июль кунлари термик депрессия таъсири остида бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 6-8 июнь кунлари ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши ва айрим ҳудудларда кундузи +47...+48 даражагача чиқиши прогноз қилинган. “Ўзгидромет” хабарига кўра, бу Марказий Осиё ҳудудлари устида термик депрессия кузатилиши ҳисобига юз беради. “Метеорологияда термик депрессия бу - синоптик жараён бўлиб, унда Ер юзасида паст фронтсиз босим майдони ҳосил бўлади, ўрта тропосферада эса илиқ баландлик ўркачи (ёпиқ изобараларга эга бўлмаган катта босимли жой ёки минтақа) ривожланади”, дейилади ха...
- 16:16Президентнинг матбуот котиби айтишича, Ўзбекистонда 40 миллион тоннадан ортиқ мис захираси аниқланганмиш. “Ҳаракат”: Шу рақамга ишонадиганлар борми? Унга ҳайкал қўйиш керакмасми!!!
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ОАВ учун ўтказилган анъанавий брифингда ўтган ҳафтада давлат раҳбари иштирокида бўлиб ўтган тадбирлар аҳамияти ҳақида маълумот берибди. Унинг айтишича, жорийдаги президент Шавкат Мирзиё 28 июнь куни мис ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ҳамда саноат кластерини ташкил этиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказиб, 2030 йилга бориб дунёда мисга бўлган талаб 40 фоизга ошиши кутилмоқдалигини аниқ рақамлар билан кўрсатиб берганмиш. Ҳозирнинг ўзи йилига 40 миллион ...
- 22:41Николая Сличенко похоронили на Троекуровском кладбище
В Москве прошли похороны Народного Артиста СССР, художественного руководителя Московского Цыганского Театра «Ромэн» Николая Сличенко. Об этом ТАСС сообщили в театре. Худрука «Ромэна» похоронили на Троекуровском кладбище. Ранее глава цыганской организации заявила, что Сличенко изменил отношение к своей народности. Николай Сличенко скончался в пятницу 2 июля в возрасте 86 лет. Сличенко с 1977 года являлся художественным руководителем музыкально-драматического цыганского театра «Ромэн». Об...
- 21:29Сўнги кунларда Афғонистоннинг 13 тумани “Толибон” тарафидан босиб олинибди
Покистон оммавий ахборот воситаларига кўра, “Толибон” ҳаракати жангарилари охирги 24 соат ичида Афғонистоннинг 13 тумани устидан назоратни қўлга киритибдилар. Айтилишича, толиблар биринчи марта қисқа вақт ичида бундай кўп сонда туманни эгаллаб олмоқдалар. Масалан, толиблар Афғонистон шимолида жойлашган Бадаҳшон вилоятида 9та ва Таҳор вилоятида 2та, шарқидаги Пақтия вилояти ва жанубидаги Қандаҳор вилоятида биттадан туманни эгаллаб олганлари айтилмоқда. Шундай қилиб, айни вақтда толиблар ...
- 18:12Жуда қизиқ: Ўзбекистонда 5 июль куни 46 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда
Пойтахт Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24–26 даража илиқ, кундузи 39–41 даража иссиқ бўлади. Шимолда ҳам ишлар ёмон эмас. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24–29 даража илиқ, кундузи...
- 16:39Юсуф Жума: ЭНГ ЗЎР ҚУРОЛ - ТАНГРИГА ИШОНЧ!!!
Ҳар гал бирон нарсам эълон этилса - сўзларимга ичим куяди: Ўз дардини уқмаган элга сўз айтаяпман... Юрт дардини уқмаган элга сўз айтаяпман... Кўзсиз, қулоқсиз, бошсиз, юраксиз... жўн бир гала... - Мен олимман - сиёсатчи олимман - дейди “Озодлик”ка - бош ўрнида к...т кўтариб юрган бу кимса адашмасам Р.Толибов дегани... Дарёнинг тожикларга боғлаб берилишини, Ш.М.Мнинг Тожикистонда айрича кутиб олинганини минғирлаб олқишлайверади... пирсиён бўлса керак. Марказий Осиёнинг бошқа халқл...