Кундалик хабарлар - 13 November 2021
- 01:21Давлат раҳбари Шавкат Мирзиё Туркияга ташрифини якунлаб, Ўзбекистонга қайтиб кетди
Давлат раҳбари, аниқроғи лўттибоз Шавкат Мирзиё кеча Истанбулда ўтказилган Туркий Кенгашнинг саккизинчи саммитида иштирок этди, икки томонлама учрашувларда иштирок этди. Унинг ўзи бу ерда нутқ ҳам сўзлади. Бу саммитда савдо, инвестиция, “яшил” иқтисодиёт, рақамли технологиялар, транспорт, таълим ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилибди. Унинг натижалари бўйича 10 дан ортиқ ҳужжат имзолангани эълон қилинибди. Туркий Кенгашнинг янги номи Туркий Давлатлар ...
- 22:27Ўзбекистондан 20 йил ичида 1,1 миллиондан ортиқ киши кўчиб кетган? 3 йилда бизга 11 баравар кам инсон кўчиб келган!
2000−2020 йилларда Ўзбекистондан 1,1 миллиондан ортиқ киши бошқа мамлакатларга доимий яшаш учун кўчиб кетган. Худди шу даврда мамлакатга хорижликлар 11 баравар камроқ кўчиб келган. 2000 йилдан 2020 йилгача Ўзбекистондан 1 107 854 нафар фуқаро хорижий давлатларга доимий яшаш учун чиқиб кетган. 20 йил ичида мамлакатга кўчиб келган хорижликлар сони 11 баравар кам - 99 341 кишини ташкил этди. Бу ҳақда Давлат Статистика Қўмитаси маълум қилди. Ўзбекистондан доимий яшаш учун бошқа давлатларга к...
- 20:23Евросоюз призвал Россию не закрывать “Мемориал”
Еврокомиссия призывает Россию не идти на ликвидацию организации «Международный Мемориал» и одноименного правозащитного центра (признаны в России иноагентами). Об этом сообщает Euractiv. «Мы глубоко сожалеем об этом решении... Мы призываем власти отменить этот шаг», - сказал Стано, комментируя требование российской прокуратуры. Он уверен, что сам закон об иностранных агентах противоречит международным обязательствам России. Отмечается, что с подобным призывом выступила и генсек Совета Европ...
- 19:19Истанбулдаги мажлисда “Туркий Давлатлар Ташкилоти” номи учун кураш эмас, оддий масхарабозлик руҳи бор эди
Расмда Истанбулда ўтаётган “Туркий Кенгаш” мажлисининг номи “Туркий Давлатлар Ташкилоти” деб ўзгартирилди. Бу ерда ҳамма истаганлар ўз фикрларини билдирдилар. Расмда айнан шу мажлис расмини кўрмоқдасиз. Бу расм доира шаклдида ўтирган 5 аъзо ва 2 доимий меҳмондан ташқари, бу мажлис ташкилотининг котиби бўлган одамлар бор. Расмда уларнинг ҳаммаси ўтиришибди. Расмнинг ўртасида бизга қараб ўтирган Ражаб Эрдўған, яна четроқда Шавкат Мирзиёни кўриш мумкин. Бугун бу йиғилишда ...
- 17:30NASA тарафи Тошкентда чанг бўрони “мисли кўрилмаган” воқеа бўлганини эълон қилди
АҚШнинг NASA сунъий йўлдоши томонидан олинган ва Тошкент устидан қалин чанг кўрпа тасвирланган расм “кун сурати” деб эълон қилингани ҳақиқатда оламдан бўлмаган иш бўлибди. Ғайриоддий чанг бўронига шамол тезлиги соатига 55 милягача бўлган антициклоник бўрон сабаб бўлгани айтиб ўтилганди. NASA маълумотларига кўра, чангнинг бир қисми Қозоғистоннинг Туркистон вилояти шимоли-шарқида қуриган яйловлар ва ўтлоқлардан учиб келган. Ҳаводаги ифлосланиш даражаси ҳар куб метр учун 18 минг микрограммгач...
- 15:14Туркий Кенгашга аъзо давлатлар раҳбарлари яна байроқ кўтариш маросимида қатнашиб, борликларини эслатибдилар
Туркий Тилли Давлатлар Ҳамкорлик Кенгашига аъзо давлатлар раҳбарлари иштирокида ташкилотнинг янги биноси олдида байроқ кўтариш маросими бўлиб ўтди. Табиий, бугун Истанбул шаҳридаги Туркий Кенгаш Котибиятининг янги биноси олдида байроқ кўтариш маросими бўлиб ўтди. Айтиш керакки, тантанали равишда Ўзбекистон, Озарбойжон, Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон ҳамда Венгрия, Туркманистон ва ташкилотнинг байроқлари кўтарилди. Туркий Кенгаш котибияти жойлашган бино XIX аср бошида барпо этилган ҳамда Ис...
- 22:00Туркча масхарабозлик: Абдулазиз Комилов Туркий Кенгаш Ташқи Ишлар Вазирлари йиғилишида қатнашмоқда
Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комилов 11 ноябрь куни Истанбул шаҳрида бошланган Туркий Тилли Давлатлар Ҳамкорлик Кенгаши Ташқи Ишлар Вазирлари Кенгаши йиғилишида иштирок этмоқда. Бу учрашувда Туркий Кенгашга аъзо давлатлар раҳбарлари иштирокидаги VIII саммитдаги ташкилий масалалар, шунингдек, давлат раҳбарлари томонидан имзоланиши кутилаётган якуний ҳужжатлар ҳамда кун тартибидаги бошқа лойиҳалар муҳокама қилиниши ҳам бор экан. Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати бўлажак ол...
- 19:31Ҳукумат расмийларида Ўзбекистонда 40 минг рублдан паст ойликка фуқароларимиз деярли қизиқмаяпти, деган фикр жойлашиб бўлибди
Ўзбекистонда иш ҳақлари миқдори ошгани, пандемияга қарамасдан иш ўринлари яратиш суръати юқорилигича қолаётгани, қолаверса, қурилиш соҳасида улкан ишлар амалга оширилаётгани боис, ўзбек меҳнат муҳожирлари паст ойлик учун Россияга боришга қизиқмаётганмиш. Бу ҳақда ҳатто АОКАда ҳам гапирилибди. Ҳа, айнан шундай, бундай фикр Ўзбекистон ҳукумати расмийси Эркин Муҳиддинов тарафидан айтилганини ҳамма кўриб турди. Ваҳолангки, бу янгилик эмас. Ҳукумат расмийси Ўзбекистонда ойлик тўхтовсиз ортиб бораё...
- 16:50Ўзбекистонда 2022 йилда электр энергияси ва табиий газ нархи ошармиш! “Ҳаракат”: Шунга ишонадиганлар борми? Нималар қилиш керак?
Ҳисоб Палатасининг 2022 йил учун давлат бюджети юзасидан берган хулосаларига кўра, электр энергияси ва табиий газни ички истеъмолчиларга сотиш нархи ошиши кутилмоқда эмиш. Шунингдек, 2022 йил давомида 1 АҚШ долларининг ўртача йиллик суммаси 11 321 сўм бўлиши прогноз қилинаётгани ҳам эълон қилинибди. Ҳисоб Палатаси 2022 йил учун “Давлат Бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ва бюджетнома бўйича ўз хулосасини маълум қилибди. Масалан, бу ерда айтилишича, 2022 йилдаги ялпи ички маҳсулот ...
- 23:08Михаил Саакашвили қамоқхона касалхонасига ўтказилди
Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили аҳволи ёмонлашгани сабабли Рустави шаҳридаги қамоқхонадан Тбилиси чеккасидаги Глдани туманида жойлашган қамоқхона касалхонасига олиб кетилди. Бу ҳақда Грузия Адлия Вазирлиги махсус жазони ижро этиш хизмати хабарида айтилади. Маҳкум Михаил Саакашвилининг соғлиғи ёмонлашгани ва таҳдидлар кучайгани сабабли 12-сонли жазони ижро этиш муассасасидан маҳкумлар ва 18-сонли маҳкумлар тиббий муассасасига етказилди, дейилади хабарда. Кундузи ўғли билан учр...