Кундалик хабарлар - 25 November 2021
- 16:38Жуда қизиқ хабар: Ўзбекистонда янги авиакомпания ташкил этилармиш! Нима деймиз, расмий номи - Uzbekistan Airports АЖ Silk Avia?
Ўзбекистон Транспорт Вазирлиги ташаббуси билан Uzbekistan Airports АЖ Silk Avia минтақавий авиакомпаниясини ташкил этмоқда. Янги авиаташувчи келаси йилдан парвозларни бошлашни режалаштирмоқчи! Silk Avia авиакомпанияси жорий йилнинг сентябр ойида рўйхатга олинган ва 14-18 ноябрь кунлари Дубай шаҳрида бўлиб ўтган Dubai Airshow-2021 авиасалони доирасида Uzbekistan Airports ҳамда HAS Aviation GT LLC ўртасида минтақавий авиакомпанияни яратиш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича шартнома имзоланганди. ...
- 22:45Камол Қиличдорўғли: Туркия мухолифати муддатидан аввал сайловлар ўтказилишига эришмоқчи
Муддатидан аввал президент ва парламент сайловлари ўтказиш чақириғи ўтган ҳафтада, Туркия лирасининг қиймати кескин туша бошлаганида янграганди. Туркиядаги асосий мухолиф - Жумҳурият Халқ Партияси етакчиси Камол Қиличдорўғли мамлакатдаги иқтисодий ёмонлашиши фонида муддатидан аввал президент ва парламент сайловлари ўтказилишига эришиш мақсади билан яшаётганини биз ҳам кўп марта ёздик, дейди “Ҳаракат” мухбири. У Камол Қиличдорўғлининг гапларини қайтариб келмоқда, ҳозир ҳам қайтармо...
- 20:36Америка Қўшма Штатлари 110 давлатни “Демократия Саммити”га таклиф қилибди. У ерда собиқ СССРдан 7 республика бор, Ўзбекистон умуман йўқ!
Қўшма Штатлар президенти Жо Байден мезбонлик қиладиган “Демократия Саммити”да иштирок этиш учун таклиф этилган 110 давлат рўйхати эълон қилинибди. Бу рўйхатда собиқ СССР давлатлари орасида Украина, Арманистон, Грузия, Молдова, Литва, Латвия ва Эстония таклиф этилганлардир. Беларусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Озарбойжон иштирокчилар орасида қайд этилмаган. Жо Байден маъмурияти Ҳиндистон ва Филиппинга ҳам таклиф юбормабди. Туркия, Хитой ва Россия эса саммитд...
- 17:14Юсуф Жума: ШУҒУЛЛАНСИН ҲАР КИМ АҚЛИ ЕТГАН ИШ БИЛАН!
Шуғулланса ақли етган иш билан ҳар ким: Бўм - бўш қолар президент ўрни ҳар юртда. Ҳокимларнинг ўрнида ҳам бўм - бўшлик ҳоким, Бўм - бўш қолар вазирларнинг ўрни албатта. Шуғулланса ақли етган иш билан ҳар жон: Қозиларнинг ўрни бўшар бутун очунда. Бўм - бўш қолар қаламкашлар ўрни бегумон, Бўм - бўш қолар диндорларнинг ўрни ҳар динда. Тағин қайта тўғилгунча Афлотун, Суқрот, Минбарлар бўш - индамасди - одамзот бесас. Оппоқ қоғоз тентаклардан бўларди озод - Ёзмасдилар биз эмас деб - Валмаки, ...
- 01:42Ўзбекистон сайтларида жаҳон янгиликлари дайжестини ҳеч ўқидингизми?
1. Павел Дуров Франция фуқаролигини олди Россиялик тадбиркор, “Вконтакте” ва Telegram асосчиси Павел Дуров яна бир хорижий фуқароликка эга бўлди. Дуров Франция фуқаролигини олди. Шунингдек, Павел Дуров Кариб Денгизининг шарқий қисмидаги Cент-Китс ва Невис штати фуқароси ҳам ҳисобланади. Россиялик тадбиркорнинг исми 2021 йил 23 августдаги фуқароликка қабул қилиш ва реинтеграция тўғрисидаги фармонда кўрсатилган. Ҳужжат Франциянинг расмий журналида чоп этилган. Павел Дуров Франция фуқаролигин...
- 19:47Пойтахт вилоятида ўқувчилар доимий равишда мажбурий меҳнатга жалб қилингани маълум бўлгач, бошқа йўл қўймаслик учун маълум ишлар амалга оширилибди! Фойдаси бўладими?
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани 23-мактаб раҳбарияти ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиб келгани айтилган хабарлар тарқалгач, Меҳнат Вазирлиги бунга муносабат билдирибди. Ҳозир маълум бўлишича, бунга жавобан Юқори Чирчиқ туманида жойлашган 23-мактабдаги ҳолат бўйича Тошкент вилояти Бандлик Бош Бошқармаси Давлат Меҳнат Инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилибди. Ўрганиш давомида ҳақиқатан ҳам 2021 йилнинг 15 ноябрь куни синф раҳбарларидан бири томонидан ўқувчилар дарс вақтида мактаб ҳов...
- 17:35Тошкент шаҳрида “буза-буз” ва “шаҳарни тақсимлаш” ишларини чўзишга яна бир имконият берилдими? Бу нима ўзи?
Тошкент шаҳри ҳокимлигига шаҳар бош режасини 2022 йил охиригача ишлаб чиқишни топшириқ қилибди. Лойиҳани тайёрлаш учун муддат бунгача ҳам бир неча бор ортга сурилганини эслатсак, ҳамма нарса масхарабозлик эканлиги намойиш қилинмоқда. Ҳа, айнан шундай бўлмоқда, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 702-сонли қарори мазмунидан кўриниб турибдики, айнан шуни англаш мумки бўлмоқда. Мана ўша қарорнинг баъзи жойлари: “Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ўтказилган аҳоли пунктларини 2021-...
- 22:38Шавкат Мирзиё: Ўзбекистонда 2026 йилга қадар қуёш ва шамол электр станциялари умумий қуввати 8 минг мегаваттга етказилармиш! "ҲАРАКАТ": Шунга ишонадиганлар борми?
Президент Шавкат Мирзиё бугун, 22 ноябрь куни Тошкентда қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш ва соҳани ривожлантириш масалалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказиб, у ерда оламшумул таклифлар киритибди. Масалан, улардан биттаси – ҚУЁШ ва ШАМОЛ ЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАРИнинг умумий қуввати 8 минг мегаваттга етказилармиш. Бизда ҳам шу йўналишда катта ишлар қилинаётган эмиш, бунинг асосий сабаби - нефть, газ каби анъанавий энергия манбаларининг захираси чекланганлиги, уларнинг табиатга за...
- 18:12Мана сизларга кечаги дунёни унутиш ва янгисига ўтмаслик ҳақида: Афғонистон аёллар иштирокидаги сериаллар намойиши тақиқланиб, Ислом йўлига ўтилганмиш
Бу қоидаларга кўра, барча телеканаллар кўрсатувлари шариат ва ахлоқ меъёрларини бузмаслигини, кўнгилочар ва ҳажвий дастурлар диний эътиқодни таҳқирламаслигини назорат қилиши лозиммиш. “Толибон” ҳаракати Афғонистондаги телеканаллар учун янги қоидаларни жорий этиб, мамлакатда аёллар иштирокидаги сериаллар, шариат қоидаларига зид кино ва кўрсатувлар ҳамда аёллар ва эркаклар ярим яланғоч ҳолда бўлган клипларни намойиш этиш тақиқланибди. Янги қоидаларга кўра, барча телеканаллар кўрсатувлари ш...
- 22:28Польский премьер назвал ситуацию на границе с Белоруссией угрожающим Европе злом
Премьер-министр Матеуш Моравецкий назвал кризис на границе гибридной войной Лукашенко и Путина Польша не поддастся на шантаж и сделает все возможное, чтобы «остановить угрожающее Европе зло». Так премьер-министр страны Матеуш Моравецкий прокомментировал ситуацию на границе с Белоруссией. Соответствующее видеообращение появилось на его официальном YouTube-канале в воскресенье, 21 ноября. Матеуш Моравецкий назвал происходящее на польско-белорусской границе гибридной войной, развернутой проти...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения Читать дальше...Мухитдинов Адхам
Добавить сведения Читать дальше...