Кундалик хабарлар - 02 November 2021
- 15:12АҚШ билан ҳамкорлик масаласида масхарабозлик: Абдулазиз Комиловга кўра, бу масала жуда муҳиммиш!
Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комиловнинг айтишича, АҚШ ҳарбий базаларини жойлаштириш борасида расман ва жиддий баёнотлар берилмаётганига қарамасдан, бу масала ҳамон кўтарилаётгани ва айнан шу масала Ўзбекистон ҳукуматини ҳайрон қолдираётганини билдирибди. Бу сиёсатчи шандай деб айтишгача борганига нима дейсиз: “Биринчидан, яна бир бор таъкидлайман, бу масала кўтарилмаяпти, муҳокама қилинмаяпти ва кўтарилмаган ҳам. Иккинчидан, Ўзбекистон АҚШ бўладими ёки бошқа давлат бўладими, ха...
- 22:50Термиз Шаҳар Ҳокимлиги маблағ ажратилсагина муаммо 2022 йилнинг учинчи чорагида ҳал қилинишини билдирибди. Шунга ишонадиган содда ўзбеклар борми Ўзбекистонда?
Жорий йилнинг октябрь ойида Термиз шаҳар “Мангузар” МФЙда жойлашган 2 қаватли уйлар канализацияга уланмагани ортидан аҳоли азият чекаётгани ҳақида танқидий мақола берилган эди. Термиз Шаҳар Ҳокимлиги мақола юзасидан билдирган муносабатида маблағ ажратилсагина муаммо 2022 йил учинчи чоракда ҳал қилиниши мумкинлини билдирибди. Аммо, муносабатда ёзилишича, Термиз Туман Мангузар маҳалласи ҳудудида қурилган 8 та 2 қаватли уй (кейинчалик мазкур уйлар қурилган маҳалла Термиз Шаҳар ҳудудига ўтказилга...
- 22:48Сенатимизнинг Иқтисодиёт Ассамблеяси раиси Мухтор Умаров айтган латифалар: “Туркия ёки БАА охирги 30 йилда эришган ривожланишга 10 йилда эришмоқчимиз!” Шу лофларга ишонадиганлар борми?
Ўзбекистон Сенатининг Иқтисодиёт Ассамблеяси раиси Мухтор Умаров Ўзбекистонда Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатларнинг босиб ўтган 30 йиллик ривожланиш йўлини 10 йилда босиб ўтиш имконияти мавжудлигини айтибди. Бугун Тошкентда иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилишга оид халқаро анжуман бўлиб ўтгани ҳақида хабарлар тарқатилди. Бу ерда мамлакатга инвестиция киритиш борасида қилиниши зарур бўлган ишлар, соҳадаги муаммолар ва чет эллик сармоядорлар учун қулай муҳит яратиш ...
- 14:51Жорийдаги йилнинг октябрь-ноябрь ойларида UzAuto Motors компаниялари Lacetti ва Labo етказиб бериш бўйича шартномаларини бажара олмасмиш. Бунга ким айбдор?
Бу компания маълум қилишича, яримўтказгичлар етишмовчилиги туфайли, октябрь ва ноябрь ойларида Lacetti ва Labo автомобилларини кутаётган харидорлар билан тузилган шартномаларни ўз вақтида бажариш имконияти мавжуд эмасмиш. Шу сабабли, харидорлар яна 2 ойгача кутишларига тўғри келармиш. Мана бу хусусда компаниянинг берган баёноти: “UzAuto Motors'га боғлиқ бўлмаган ҳолатлар, хусусан, яримўтказгичлардан (микрочиплардан) тайёрланган бутловчи қисмларнинг глобал тақчиллиги сабабли компания 3.1.1...
- 02:17Юсуф Жума: КУЧИМНИ КЎРАДИ ЯҚИНДА БАРЧА...
Бурундан бир шеър, бугундан бир шеър. ОРОЛ Бу шеър бурундан - ўтган асрнинг 80-чи йилларда битилган. Бугун бурунгидан ҳам муҳимроқ... Бўм - бўш чаноқлардек сенда йўқ иқбол, Заволинг бўлади - юртимга завол. Қуриб битмоқдасан, ўртар бир савол - Бизда қуримаган не қолди, ОРОЛ?! Бир ютим топ -тоза ҳаво қолдими?! Биёбон ютмаган дарё қолдими?! Диёнат қолдими, ҳаё қолдими?! Бизда қуримаган не қолди, ОРОЛ?! Саробга ишониб кечдик уммондан, Кўмак бор на ердан ва на осмондан, ...
- 23:07“Ўзбекистон Темир Йўллари” хориждан келтириладиган хомашё импортига 25 фоиз чегирма жорий этармиш! Шунга ишонадиганлар борми?
2021 йил 1 ноябрдан импорт қатновида хомашё юкларини “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги темир йўл станцияларига ташишда 25 фоиз миқдорида чегирма тақдим этилади. Бу ҳақда Ахборот Жамиятининг ахборот хизмати айтмоқда. Бу чегирмалар гречка, какао, ловия, хлоридлар, тариқ, темир рудалари, кимё ва кабель маҳсулотлари, қоғоз, синтетик толалар каби 114 турдаги маҳсулотлар учун қўлланилармиш. Ушбу қарорда 2021 йил 24 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан “оч...
- 15:26Facebook компанияси ўз номини “Meta” деб ўзгартирди, аммо унинг номида ва ишларида ҳеч нарса ўзгармайди. “Ҳаракат” нима дейди бу ҳақда?
“Бугунги кундан эътиборан, “Meta” деб номланамиз”, деб айтибди янги бренднинг онлайн-тақдимотида Марк Цукерберг. У “Meta” сўзи грекчадан “Кейин” деган маънони англатишини қўшимча қилиб кетган. “Мен учун у яна ниманидир қуриш мумкинлигини англатади”, деб таъкидлаб ўтган Марк Цукерберг. Компания дастурларининг номлари ҳам ўзгаришсиз қолишига изоҳ берилибди. У “Марк” номли янги ном компания нафақат Facebook ижтимоий тармоғи,...
- 03:53Туркияда Соғликни Сақлаш Вазирлиги 28 октябрда короновирусдан 229 киши оламдан ўтганини эълон қилди
Бу мамлакатдаги Соғлиқни Сақлаш Вазири Фахретддин Хўжа берган хабарга кўра, 2021 йил 28 октябрь куни ҳаммаси бўлиб 354 минг 580 киши Ковид-19 орқали касаллиги тасдиқлангани, 229 киши оламдан ўтганини эълон қилар экан, ҳаммани хотиржам қилишга ҳаракат қилибди. Бу ҳақда “Миллиёт” ва “Жумҳурият” газеталари хабар бердилар. Мана қаранг, охирги ойларда ҳар куни аҳвол шундай аянчли. Вазирлик қанчалик эҳтиётлик билан хабар бермасин, ҳамма кўриб турибдики, ўлимлар сони ЖУДА КАТТА. Демак, сайловлард...
- 23:32Термиз Агротехнологиялар ва Инновацион Ривожланиш Институти ташкил этилармиш. Шунга ишонасизми?
Сурхондарёда Тошкент Давлат Аграр Университетининг Термиз филиали негизида Термиз Агротехнологиялар ва Инновацион Ривожланиш Институти ташкил этилармиш. Бугун, яъни 28 октябрь куни бу ҳақда Шавкат Мирзиё томонидан тегишли қарор имзоланганини эълон қилибди. Маълум бўлишича, Сурхондарё вилоятининг тупроқ-иқлим шароитида қишлоқ хўжалиги экинларидан, мева ва сабзавотлардан юқори ҳосил олиш, илғор, интенсив агротехнологияларни жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш, суғори...
- 20:22“Qarshi city”да қурилган кўп қаватли уйларда турли муаммолар юзага келаётгани ҳақидаги хабарлар тўғрисида
Қарши Шаҳар Ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, бу ҳақда қуйидаги гаплар юрганмиш: “Nasafnews.uz телеграм каналидаги “Самарқандликлар қурган "Qarshi city" кўп қаватли турар жой мажмуасида муаммолар юзага келмоқда. "Qarshi city"нинг аҳволи. Ертўла тўла сув, эга йўқ...” Турли ахборот воситаларида шу каби камчиликлар ҳақида ижтимоий тармоқларда “Qarshi city” кўп қаватли турар жой мажмуасида турли муаммолар юзага келаётгани айтилган хабарлар тарқалибди. Ва муҳим бўлгани, бу хабар бўйича Қар...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения Читать дальше...Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения Читать дальше...