16 September 2015
21:26 - Фарғонага янги миршаббоши тайинланди
Бугун Ўзбекистон Ички ишлар вазири Адҳам Аҳмадбоев Фарғонага ташриф буюриб, вилоят ИИБга полковник Оловиддин Султоновни бошлиқ этиб тайинлади. Вазир икки ой аввал бу лавозим эгаси Мирали Соттиевни коррупцияда айблаб, бўшатган эди. Янги бошлиқ эса муқаддам вазирлик тизимидаги ички инспекцияни бошқарган.

Ички ишлар вазири Фарғона вилоятидаги тайинловдан сўнг Андижонга ўтиб кетибди. Бу ерда ҳам айрим миршаббошилик курсиларига раҳбарлар тайинлаши, ўзбек-қирғиз чегарасидаги вазиятни назорат қилиши кутилмоқда.