Кундалик хабарлар - 28 October 2015
- 22:32Абдураҳим Пўлат Жон Керрига: Ислом дини дунёвийлик принципини қабул қилмагунча, Ислом дунёсида демократия бўлолмайди
АҚШ Давлат Котиби Жон Керрининг шу кунларда Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб саёҳатга чиқиши, жумладан, Ўзбекистонга ҳам бориши муносабати билан “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат бугун Жон Керрига мактуб йўллаб, Ислом дини дунёвийлик /секуляризм принципини қабул қилмагунча, Ислом дунёсида демократия ва тўла дин эркинлиги бўлолмаслигини урғулади. Чунки, деди у, Исломнинг Қуръонни хато тафирларига асосланган тушунчаларига кўра, давлатлар исломий бўлиши, улар Халифаликка бирлашиши, ҳамма му...
12:16Толибон Афғонистоннинг Дарқад шаҳрини босиб олди, аммо у Марказий Осиёга кирмайди
Жаҳон ахборот воситалари Толибон жангарилари Афғонистоннинг шимолий-шарқидаги Таҳор вилоятидаги Даркад шаҳрини бугун эрталаб босиб олганини хабар қилдилар. Бу кичкинагина шаҳарча Тожикистон чегарасига сал кам ёпишган. Маълумки, Толибоннинг бир қисми ИШИДни Халифалик сифатида тан олиб, унга қўшилган ва охирга ойларда янада фаоллашган. Шу сабабли савол туғилади – Толибон ҳозир Марказий Осиё деб ҳисобланадиган давлатларга қарши ҳам ҳужумга ўтадими? Йўқ, дейди мухбиримиз. Чунки, Толибон ёки ИШ...
02:07“Ҳаракат” таҳририятидан: Ўзбекларга нима бўлди ўзи, сал кам 1 йилда ФБдаги саҳифамизни 221 киши ёқтирган эди, охирги ҳафтада 27 киши ёқтирибди
“Ҳаракат” агентлигининг веб-сайти ва унинг ФБдаги саҳифаси ўз сафдошларимиз тарафидан бекитиб қўйилиб, ярим йиллик танаффусдан кейин қайтадан очилганига 1 йилча бўлмоқда. Шу вақт ичида ФБдаги саҳифамизга бор-йўғи 221 киши “ёқтираман” деб белги қўйганди. Яъни, бир кунда биттадан ҳам бундай белги қўйилмаган. Аммо, шуни ҳам биламизки, озгина пул ишлатиб ФБдаги саҳифани реклама қилиш ва ФБ ўқувчиларидан “ёқтирман” белгиси олиш мумкин. Бундай белги қўядиганларнинг...
22:36Япония Бош вазири Маркзий Осиё сафарини битирмоқда, навбатда АҚШ Давлат Котиби Жон Керри
Ўткан куни расмий ташриф билан Тошкентда бўлган Япония Бош вазири Шиндзо Абэ кеча Бишкекда эди, бугун эса Остонада. Нурсултон Назарбой уни давлат раҳбари сифатидан расмий кутиб олиш маросими ўтказди, иккала раҳбар яккама-якка ва кенгайтирилган шаклда учрашдилар. Қозоғистон-Япания бизнес-форумида ҳам Шиндзо Абэ ва Нурсултон Назарбой иштирок этди (расмда). Қозоғистон Президенти Остонада 2017 йили ўтказиладиган жаҳоннинг энг обрўли “ЭКСПО-2017” халқаро кўргазмаси учун қурилаётган комплекс асос...
21:17Ўзбеклар кўзингизни очинг, мамлакатнинг ғариб иқтисодий аҳволини сиздан яшириш давом этмоқда
Иқтисодий аҳволимизни халқдан бекитиш, аҳволни кўрсатадиган рақамларни эълон қилмаслик, оддий одамлар тушунмайдиган баъзи рақамлар эълон қилинса ҳам, уларни тушунтирмаслик ва таҳлил қилмаслик анъанаси Ўзбекистонда давом этмоқда. Масалан, бугун Самарқанд ва Наманганда “2015 йилнинг тўққиз ойида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари ижросини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишланган фаоллар ...
15:33Афғонистон-Покистон чегарасидаги ер қимирлашида ҳалок бўлганлар сони 300 дан ошди
Афғонистоннинг шимолий шарқий қисмида, Покистон билан чегарадош ерларда кеча пешин соатларида 7,5 баллик ер қимирлаши бўлгани, аввал 50, кейин 180 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани ҳақида жаҳон ахборот воситаларига асосаланиб кечаёқ хабар қилган эдик. Ҳозир ҳалок бўлганлар сони 311 га чиққани Associated Press агентлиги тарафидан айтилмоқда. Ҳалок бўлганларнинг 237 нафари покистонлик, 74 нафари афғонистонлик экан. Ҳалок бўлганларнинг сони катта эканлигининг асосий сабабларидан бири сифатида ер горизон...
08:06Ўзбеклар билмайдиган воқеалар: Бугун Ўзбекистон номли давлат тузиш қарори Москвада олинганига 91 йил бўлди
Ҳа, ростдан ҳам бу воқеаларни ўзбекларнинг кўпчилиги билмайди, чунки, ўзбекларни кўпчилигининг на ўз тарихи на ўз келажаги билан иши бор. Аслида, билиш керак, бу кун Ўзбекистоннинг давлат сифатида ўртага чиққан кунидир. Аммо, давлат тузиш қарорини ўзбеклар эмас, Москва чиқарган. Тўғрироғи СССР Бутуниттифоқ Советлар Съездининг Марказий Ижроия Комитети СССР таркибида Ўзбекистон ва Туркманистон давлатлари яратиш хусусида қарор чиқарди. Шу қарор доирасида ҳали йўқ давлатнинг парламенти сайланди в...
07:40Тиниб-тинчимас Нурсултон Назарбой Қатарда, Ислом Карим инида
Казинформ агентлиги Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой кеча расмий ташриф билан Қатарга келгани ва бу мамлакат амири шайх Тамим бин Ҳамад Ал Тани билан учрашгандан кейин икки раҳбар бир қатор ҳужжатлар имзолашганини хабар қилди. Маълумки, аҳолиси 1,9 млн бўлган Қатар нафақат Араб дунёсинг, балки, бутун дунёнинг энг фаровон давлатидир. Бу ерда Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот 144 минг 400 долларга тенг, яъни Қозоғистондан 9 баравар, Ўзбекистондан 72 баравар кўп. ЯИМнинг ярми нефть ва табиий...
07:06Масхарабозлик: Иордания ва Исроил Қуддусдаги Ибодахона Тоғи хусусида келишбдилар
Дунё ахорот воситалари АҚШ Давлат Котиби Жон Керрига асосланиб, Иордания (Урдун) ва Исроил Қуддус шаҳридаги Ибодатхона Тоғи атрофидаги тангликни юмшатиш учун ҳаракат қилишга келишганларини хабар қилмоқдалар.Афтидан, келишув Жон Керри воситачилигида бўлган. Жон Керрининг айтишича, Исроил Бош вазири Бенямин Натаняху хавфсизлик хизматлари Ибодатхона Тоғининг 24 соат кузатиб боришлари учун видео-камералар ўрнатиш ҳақидаги Иорданиянинг таклифини юқори баҳолабди. Ҳамма гап шундаки, Қуддус шаҳрид...
20:43Ўзбекларга маслаҳат: Буюк ўтмишимиз билан мақтанишни эмас, шармандали бугунимиз ва эртамизни тузатишни ўйланг ва ўрганинг
Ўзбекистон режимининг қўғрчоқ ахборот воситаларидан бири русларнинг Sputnik нашрига асосланиб хабар қилишича, Москвада ўзбек маданияти ва музикаси кўнгилочар тадбири ўтказилибди. Тадбирда эътиборга лойиқ бўлган программаларнинг рўйхати хабарда санаб чиқилган деб ўйламанг. Иккита нарсагина айтилган – маданият ва овқат. «Ҳаракат» мухбирлари ўзбеклар ҳозир овқат ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарса билан ишлари йўқлигини урғулаб келардилар, энди маълум бўлмоқдаки, Москвадаги ўзбеклар туалетни мада...