28 October 2015
02:07 - “Ҳаракат” таҳририятидан: Ўзбекларга нима бўлди ўзи, сал кам 1 йилда ФБдаги саҳифамизни 221 киши ёқтирган эди, охирги ҳафтада 27 киши ёқтирибди

“Ҳаракат” агентлигининг веб-сайти ва унинг ФБдаги саҳифаси ўз сафдошларимиз тарафидан бекитиб қўйилиб, ярим йиллик танаффусдан кейин қайтадан очилганига 1 йилча бўлмоқда. Шу вақт ичида ФБдаги саҳифамизга бор-йўғи 221 киши “ёқтираман” деб белги қўйганди. Яъни, бир кунда биттадан ҳам бундай белги қўйилмаган.

Аммо, шуни ҳам биламизки, озгина пул ишлатиб ФБдаги саҳифани реклама қилиш ва ФБ ўқувчиларидан “ёқтирман” белгиси олиш мумкин. Бундай белги қўядиганларнинг кўпчилиги саҳифамизга кириб кўрмаслигини ҳам билардик. Шу сабабли, биз пул билан реклама қилиш йўлини ҳозирги босқичда атайлаб ишлатмадик. Мақсадимиз, пул билан эмас, бошқа йўллар билан миллатнинг кўзини очиш, ўзбек тилида ягона бўлган ҳақиқий ахборот воитасига уларнинг эътиборини тортиш, қолаверса, миллатнинг аҳволига тўғри баҳо бераётганимизга ўз-ўзимизни ҳам ишонтириш эди.

Шу ҳафтада айтилган мақсадга маълум маънода етишангдек бўлмоқдамиз. Чунки, бир ҳафта ичида саҳифамизни “ёқтираман” деб белги қўйганларнинг сони 10 фоиздан кўпроққа юксалиб, 247 га чиқибди. Уларга миннатдорчилик билдирамиз.

Айни замонда, ҳали дўппимизни осмонга отиб хурсанд бўладиган замон келмаганини ҳам айтмоқчимиз. Бугун Интернетга кириш имкониятига эга бўлган ўзбеклар ўз миллат ва ватанларининг бугунги куни ҳақида ишончли маълумотлар олишни истасалар эди, бундай маълумотларнинг ягона манбаи бўлган “Ҳаракат” сайти ва унинг ФБдаги саҳифасини қидириб топган бўлардилар. Минг афсуски, такрор ва такрор айтаётганимиздек, ўзбекларнинг мутлақо кўпчилиги на ўзининг бугунги шармандали аҳволи ва ундан ҳам баттар бўлиши кутилаётган эртанги куни билан қизиқмайди, бу ҳолдан чиқиш учун ҳаракат қилиш кераклигини ўйламайди ҳам, тушунмайди ҳам.

Миллат шу аҳволда экан, саҳифамизга “ёқитираман” белгиси қўйган ўқувчиларимиз олдида бош эгамиз.

Фейсбукдаги адресимиз - https://www.facebook.com/harakat.net