27 October 2015
07:06 - Масхарабозлик: Иордания ва Исроил Қуддусдаги Ибодахона Тоғи хусусида келишбдилар
Дунё ахорот воситалари АҚШ Давлат Котиби Жон Керрига асосланиб, Иордания (Урдун) ва Исроил Қуддус шаҳридаги Ибодатхона Тоғи атрофидаги тангликни юмшатиш учун ҳаракат қилишга келишганларини хабар қилмоқдалар.Афтидан, келишув Жон Керри воситачилигида бўлган.

Жон Керрининг айтишича, Исроил Бош вазири Бенямин Натаняху хавфсизлик хизматлари Ибодатхона Тоғининг 24 соат кузатиб боришлари учун видео-камералар ўрнатиш ҳақидаги Иорданиянинг таклифини юқори баҳолабди.

Ҳамма гап шундаки, Қуддус шаҳридаги Ибодатхона Тоғи атрофидаги танглик Исроил-Филистин қарама-қаршилигининг ташқи кўринишларидан биридир. Шундай экан, нимага бу масалада Исроил Филистин раҳбарияти билан эмас, Иордания билан келишади?

Эслатиб ўтиш керакки, Ибодатхона Тоғи Қуддус шаҳридаги тўртбурчак тош девор билан ўраб олинган баландликдир. Айнан шу тоғ ёки баландликда Исроилнинг биринчи подшоҳи Соломан яҳудийларнинг Биринчи Ибодатхонасини қурган. Соломан эрамиздан аввал 950-986 йиллари подшоҳ бўлганидан билса бўладики, ибодатхона шу йиллар ичида қурилган. У бузилик кетган бўлса керак, кейинчалик иккинчи ибодатхона - Иерусалим Ибодатхонаси номи остида қурилган. Ҳозир у ҳам йўқ. Аммо, яҳудийлар ахир бир кун у ерда ўзлари учун муқаддас бўлганУчинчи Ибодатхона қурилишига ишонишади.

Иерусалим эрамизнинг 639 йили араблар қўлига ўтиб, Қуддус деб аталишга бошлангандан кейин айнан Ибодатхона Тоғининг ўртасида Макка ва Мадина мачитларидан кейин учинчи 3-чи муқаддас ибодатхона ҳисобланадиган Ал-Ақса мачити қурилди.

Яҳудилар Ибодатхона тоғида ўзлари учун муқаддас бўлган Учинчи Ибодатхона яратиш фикрида воз кечишларини тасаввур ҳам қилиб бўлмаслигини, мусулмонлар эса, Ал-Ақсадан воз кечолмасликларини ҳисобга олсак, Ибодатхона Тоғи атрофидаги тангликни юмшатиш учун ҳаракат қилишга Исроил ва Иордания келишганлари масхарабозликдан бошқа нарса эмас. Бу масалада яҳудийлар билан мусулмонлар келишиши керак. Келишув эса, мусулмонлар дунёвийлик принципини тан олгандан кейингина бўлиши мумкин.