Кундалик хабарлар - 18 November 2015
20:21“Лукойл” ширкати Қўнғирот конини ўзлаштиришдан воз кечди
Ўрисларнинг “Лукойл” ширкати Ўзбекистондаги Қўнғирот кон мажмуида геолого-қидирув ишларини олиб бориш учун берилган лицензияни қайтариб топширди. Регнум ахборот агентлигига кўра, ширкатнинг конни ўзлаштиришдан воз кечишига сабаб - аниқланган углеводородлар заҳирасини ўзлаштириш норентабелли экан. Маълумки, бир ҳафта аввал Президент Ислом Карим “Лукойл” нефть компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилиб, у билан йилига 8 миллиард куб метр табиий газни чуқур қайта ишлаш қувватига эга ...
19:09Хоразмда бир аёл икки фарзандини пичоқлабди, шуни хабар қилган "Озодлик"нинг бошқа иши йўқми?
"Озодлик" радиосининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Хоразм вилоятининг Урганч тумани Ғойбу қишлоғида яшовчи 30 ёшли Дилноза Ҳудойберганова икки фарзандини пичоқлаган. Оқибатда 7 ёшли Шаҳло ҳаётдан кўз юмган, 10 ёшли Бозорбой оғир яраланган. Воқеа 15 ноябрь куни оқшомда рўй берган. Аёлга нисбатан Ўзбекистон қоунчилиги жиноят мажмуининг қотилликка оид моддалари билан терговга тортилган. Гувоҳларга кўра, аёл тергов пайти рўзғор тебратишга қийналгани сабабли фарзандларини пичоқлаганини айти...
16:06Францияда яна бир гуруҳ террористлар топилди ва йўқ қилинди, аммо ислом терроризмини бу йил билан йўқ қилиб бўлмайди
Бу мамлакатнинг ахборот воситаларига асосланиб тарқатилаётган хабарлрага кўра, Франция полицияси Париж яқинидаги Сант-Дени шаҳарчасида антитеррористик оперция ўтказди. Парижда 13 ноябрда бўлган террористик ҳужумларга ҳам алоқаси бўлган ва янги терактларга тайёрланаётгани иддао қилинаётган бу гурҳнинг 2 ёки 3 аъзоси опереция пайтида ўлдирилган, улардан бири - ўлимчи-террорист аёл ўзини-ўзи портлатган, тирик қолган 7 нафар террорист қўлга олинган. Операция пайтида операцияга ҳеч қандай алоқаси бў...
- 15:47Ўзбекнинг аҳволи ва кечагина ўткан кунларимиз: Хуршид Даврон футболга қизиқмас эмиш, миллат ва ватанимиз тақдири билан қизиқадими? (2014 йил 29 май куни эълон қилинган хабар-лавҳа)
Тожикларнинг Ўзбекистонда асосан рус тилида фаолият олиб борадиган 12news.uz сайтида мамлакат ва миллатнинг ҳақиқий муаммолари, унинг тақдири билан боғлиқ масалалар тилга олинмайди. Унинг саҳифалари асосан спорт ва турли мавзудаги олди-қочди гаплар билан тўлатилади. Шу кунларда бу ерда Ўзбекистон халқ шоири деб танитилган Хуршид Даврондан у нима учун охирги 35 йил давомида футболга бормай келаётганлигини сўрашибди ва бу бечора шоирнинг бирон ерда эълон қилишга арзимайдиган гапларини чиқаришибди...
07:21Ислом терроризмининг акс садоси: АҚШдаги 22 штат суриялик қочқинларни қабул қилишдан воз кечди
Ўзини-ўзи портлатиб ва атрофидаги бир нечта насронийни ўлдириб, Ислом динига хизмат қиламан, жаннатга тушаман деб ўйлайдиган аҳмоқ ислом террористлари, аслида, мусулмонларга душманлик қилаётганларини ҳамма ҳам дарров тушунмасди. Лекин, айнан шундай бўлаётганини энди ҳамма кўриши мумкин. Маълумки, ислом терроризми Ислом динининг шундоқ ҳам паст бўлган обрўсини яна ҳам тушираётган эди, энди дунёнинг энг қашшоқ ва қолоқ қисми бўлган ислом мамлакатларидан Ғарбга қочишга тайёр бўлган юз минглаб, б...
- 02:03Ташқи ишлар вазирлигининг дипсервисига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консули сифатида ишлаб келган Абдураҳим Қаюмов Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик хизматлар Департаментига директор этиб тайинланди. Вазирлик сайтига кўра, бу лавозимда шу вақтгача фаолият юритган Обиджон Жўраев бошқа ишга ўтказилган.
01:41Ўзбекистон Президенти Покистон Бош вазирини давлат раҳбаридек кутиб олди. Нимага?
Маҳаллий ахборот воситалари тарқатган хабарларнинг вақтига қаралса, Покистон Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф Тошкентга кеча кечга яқин келган ва бир оздан кейин Ислом Карим тарафидан қабул қилинган. Қизиғи шундаки, Ислом Карим Покстон Бош вазирини жудди ўзи каби давлат раҳбаридек расмий маросимлар билан кутиб олибди. ЎзАнинг хабарига кўра, "Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ислом Каримов ва Навоз Шариф шоҳсупага кўтарилдилар. Икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради. Ўзбе...
00:43Туркия параментига яқинда сайланган депутатлар қасамёд қидилар, Президент Эрдўғон янги ҳукумат қуриш ваколатини жорийдаги Бош вазир Давудўғлига берди
1 ноябрда ўтказилган сайловларда Туркия Буюк Миллат Мажлисига сайланган депутатлар кеча эрталаб қасамёд қилиш маросимини ўтказдилар. Шу билан янги парламент ишга тушди. Қасамёд маросимида иккита жанжалли воқеа бўлди. Курд аслли депутат Лейла Зана қасмёдини курдча бошлашдан ташқари, "Турк миллати" сўзлари ўрнига "Туркия миллати" дегани учун, бошқа бир депутат сўзларини арабча бошлагани учун, уларнинг қасамёди қабул қилинмади. Кечга яқин Президент Ражаб Эрдўғон жорийдаги Бош вазир Аҳмат Довудўғл...
- 22:33Газ ўрнатилган автоуловлар махсус белги билан ажратилади
Ўзбекистонда газ билан ишлайдиган автомашиналарга махсус белги ўрнатилади. Бу ҳақдаги ҳукумат қарорида газ жиҳозлари ўрнатадиган ташкилотлар учун газ ускунасини ўрнатиш, уни текширув ва синовдан ўтказиш тартиби кабилар белгиланган. “Айни пайтда ҳужжатда газ билан юрадиган автомобиллардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, хусусан, автомобиль эгалари, эксплуатацион ташкилотлар раҳбарлари ва ҳайдовчилари мажбуриятлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш, уларни таъмирлаш ва мажбурий техник к...
- 21:26Яшнободда миршаббоши ҳибсга олинди
МХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси тезкор вакиллари томонидан Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ИИБ Хорижга чиқиш-кириш ва фуқаролик бўлими бошлиғи Акмал Исмоилов пора олганлик айби билан ҳибсга олинди. Дастблабки маълумотларга кўра, Исмоилов муайян пора эвазига вилоятдан килганларни Тошкентга прописка қилиб келган. Мухбиримизга кўра, Исмоиловнинг пора олишдан ҳам каттта жинояти феълан қамал қилинган шаҳарга мамлакатимизнинг бошқа вилоятларидан келган фуқароларни рўйхатга олганидир. Ҳозирда унинг ўрни...