17 November 2015
22:33 - Газ ўрнатилган автоуловлар махсус белги билан ажратилади
Ўзбекистонда газ билан ишлайдиган автомашиналарга махсус белги ўрнатилади. Бу ҳақдаги ҳукумат қарорида газ жиҳозлари ўрнатадиган ташкилотлар учун газ ускунасини ўрнатиш, уни текширув ва синовдан ўтказиш тартиби кабилар белгиланган.

“Айни пайтда ҳужжатда газ билан юрадиган автомобиллардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, хусусан, автомобиль эгалари, эксплуатацион ташкилотлар раҳбарлари ва ҳайдовчилари мажбуриятлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш, уларни таъмирлаш ва мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибига алоҳида урғу берилган” дейилади бу ҳапқдаги маҳаллий матбуот хабарларида.