18 November 2015
16:06 - Францияда яна бир гуруҳ террористлар топилди ва йўқ қилинди, аммо ислом терроризмини бу йил билан йўқ қилиб бўлмайди

Бу мамлакатнинг ахборот воситаларига асосланиб тарқатилаётган хабарлрага кўра, Франция полицияси Париж яқинидаги Сант-Дени шаҳарчасида антитеррористик оперция ўтказди. Парижда 13 ноябрда бўлган террористик ҳужумларга ҳам алоқаси бўлган ва янги терактларга тайёрланаётгани иддао қилинаётган бу гурҳнинг 2 ёки 3 аъзоси опереция пайтида ўлдирилган, улардан бири - ўлимчи-террорист аёл ўзини-ўзи портлатган, тирик қолган 7 нафар террорист қўлга олинган.

Операция пайтида операцияга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган, аммо шу маҳаллада яшовчилардан бири ҳалок бўлган, 4 полициячи ярадор бўлган.

Ҳеч қандай шубҳа йўқки, ҳали Франция хавфсизлик хизмати ва полицияси бундай гуруҳлардан кўпини топади ва йўқ қилади, аммо ислом терроризмини бу йўл билан йўқ қилолмайди. Чунки, ислом терроризмининг илдизлари Қуръоннинг хато тафсиридан келиб чиққан ва ҳозир Ислом дини тарафидан тан олинган хато тушунчаларга асосланган, Ислом дини бу тушунчиларни ўзгартирмагунча, биринчи навбатда, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олмагунча ислом терроризми битмайди.

Расм Франциянинг BFM телеканали сайтидан олинган.