05 December 2015
21:40 - Ислом Карим исми ҳам айтилмаган бир даста одамга давлат мукофотлари топширди
Давлатнинг расмий ЎзА хабар агентлиги билдиришича, Ислом Карим аллақачон ўтиб кетган мустақиллик куни муносабати билан мукофотланганларга мукофотларни бугун Оқсарой қароргоҳида топшириш маросими ўтказибди.

Ўзбекистонда ҳаёт жаннатсимон эканлигини кўрсатувчи баландпарвоз гаплар гапирган Ислом Карим исми ва сони айтилмаган одамларга фахрий унвонлар, орден ва медаллар топширгач, мукофотланганлардан тахминан 10 киши Ислом Каримга раҳматлар айтиб, нутқ сўзлашибди.

Энг қизиғи, хабарга ҳеч қандай расм ҳам илова қилинмаган. Тахмин қилиш мумкинки, мункиллаб қолган президентни расмга тушириб, халққа кўрсатса бўладиган даражада чиройлироқ ҳолга келтиришолмаган.