Кундалик хабарлар - 29 April 2016

  • 19:46Истанбулда ўзбек аёли ўзи билан яшайдиган турк тарафидан ўлдирилди

    Туркиядаги энг катта Миллиёт газетасининг хабарига кўра, 27 апрель куни 53 ёшли Азиз Ч. исмли Истанбулнинг Башакшеҳир туман полициясига келиб, “мен билан яшаётган аёл ўртасида жанжал чиқди, урушдик, ўйлайманки, у ўлди”, дебди. Полиция ходимлари дарҳол унинг уйига боришибди ва 36 ёшли ўзбекистонлик аёл Нуборакхон Усмонованинг жасадини топишибди. У аёлнинг исми Муборакхон бўлиб, газетада хато ёзилган бўлса керак. Азиз Ч. полицияга берган ифодасида ўзи бирга яшайдиган аёл билан ичкилик...

28 April 2016
  • 22:25“Озодлик” радиоси учун шу ҳам хабар: Хоразмда боласини ўлдирган аёл жавобгарликка тортилибди

    “Озодлик” радиосининг ўз манбаларига таяниб, хабар беришича, шу йилнинг февралида Урганчдаги "Довдан" зовури ёнида туғиб, чақалоғини сувга чўктирган 31 яшар аëл устидан жиноий иш очилибди. Ўз чақалоғини ўлдиришда айбланаётган эрсиз аёл зовур бўйида ëлғиз ҳолида ўлик бола туққач¸ ундан қутулишга қарор қилган экан. Урганч туман прокуратураси томонидан ҳамюртимизга нисбатан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 99-моддаси (Онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши) билан жиноят и...

  • 20:49Ўзбекни машҳур қилган аёл яна қамоқда қолди

    Ўрисларнинг “Интерфакс” ахборот агентлиги Москва шаҳар судининг шу йил февралида 4 яшар ногирон қизчани ўлдирган ўзбекистонлик энага Гулчеҳра Бобоқулованинг қамоқ муддатини яна бир ойга узайтирди. Ўтказилган психиатрик экспертиза Бобоқуловани руҳан носоғлом деб топганига қарамай қамоқ муддати узайтирилган. 29 февраль куни Гулчеҳра Бобоқулова Москвадаги "Октябрьское поле" метро бекати олдида қўлида боланинг кесилган бошини кўтариб, уни портлатиш билан таҳдид қилган пайтда ҳибсга олинганди. Бу ...

  • 20:15Қизиқ: Ўзбекистонга эскирган технология киритган шахс 20 йилгача қамалади

    Мамлакатга эскирган ишлаб чиқариш ускуналари ва технология импорт қилганлар 20 йилгача озодликдан маҳрум қилинсин, деди президент Ислом Карим куни кеча имзолаган қонун билан. Подробно.уз сайтининг ёзишича, қонун билан Жиноят Кодексига киритилган ўзгартиришга мувофиқ, ишлатилган, ишдан чиққан, маънан эскирган ёки замонавий талабларга жавоб бера олмайдиган, республика манфаатига йирик миқдорда зарар етказган ускуна ва технологияларни мамлакатга олиб кирганлик учун жазо чоралари кучайтирилган. ...

  • 19:40Халқ артисти Санъат Девонов ва тилшунос олим Ғани Абдураҳмонов вафот этди, улар ғариб аҳволдаги миллатнинг ҳақиқий фарзандлари эмасмиди?

    Кеча, 27 апрель куни кино ва театр актёри, Ўзбекистон халқ артисти Санъат Девонов 84 ёшида Хоразмда оламдан ўтди. Ўзбек театр ва кино санъатида ўчмас из қолдирган актёр Санъат Девонов 1932 йилнинг 9 майида Хоразм вилояти, Ҳонқа туманида таваллуд топган, ўз вақтининг афсонавий “Мафтунингман” фильмидаги роли билан (расмда) миллатга танилган эди. Шунингдек, кеча Тошкентда таниқли тилшунос олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Ғани Абдураҳмонов ҳам 91 ёшида оламдан ўтди. Халқим...

  • 12:37Россия демократлари навбатдаги бўлиниш арафасидами? Амбиция қурбонларининг ақли қачон киради?

    Россия демократлари бирлашиш йўлида навбатдаги қадамни қилиб, 2015 йил 11 декабрда "Демократик коалиция" Форуми номли йиғилиш ўтказганлари ва айнан шу номли коалиция тузилгани, бу коалиция ўзи учун навбатдаги парламент сайловлари олдидан "Ўзгаришлар тўлқини" шиори танлагани ҳақида ўз вақтида хабар берган эдик. Ҳозир маълум бўлишича, бу коалицияга аъзо бўлган машуҳур антикоррупционер Алексей Навалний ва у ташкилотдан бунисига ўтавериш касаллигига учраган Владимир Милов коалициядан чиққан эмишлар...

  • 11:35Абдураҳим Пўлат яна ҳақ чиқмоқда: Туркияда яна бир исломий теракт юз берди, тасодифан, террористдан бошқа ҳеч ким ўлмади. Навбат Марказий Осиёгами?

    Кеча маҳаллий вақт билан кечга яқин Туркиянинг Истанбул ҳали турклар қўлига ўтмасидан аввалги пойтахти Бурса шаҳридаги машҳур Улуғ Жомега краверишда бир ўлимчи-террорист аёлнинг портлаши натижасида 20 га яқин киши яралангани турк ахборот воситалари тарафидан хабар қилинди. Маълум бўлишича, портлаш ерида ҳалок бўлган бу жонли террорист 25 ёшли аёл бўлиб, у 23 апрелда Бурсага Шонлиурфа вилоятидан келган, асли асосан курдлар яшайдиган Диёрбақир вилоятидан экан. У жомега кираверишда қоқилиб кетиши ...

  • 10:49Доналд Трамп Вашингтонда АҚШнинг ташқи сиёсати ҳақида нутқ сўзлади, “Авваламбор Америка” деди

    Президентлик пойгасида охирги кунларда катта ғалабаларга эришганидан руҳланган Доналд Трамп кеча пойтахт Вашингтоннинг меҳмонхоналаридан бирида ўзи президент бўлса, қандай ташқи сиёсат юритиши ҳақида нутқ сўзлади. Reuters агентлигининг мухбирига кўра, Доналд Трамп ўз ташқи сиёсатининг тафсилотларини тўла кўрсатолмаган, аммо аниқ сигнал берган: “Авваламбор Америка”. Яъни, у ташқи сиёсатининг марказида АҚШ манфаатлари туришини урғулаган. Унинг асосий фикрларини қуйидагича қисқа ифдолаш мумкин:...

  • 07:24Русларнинг Узоқ Шарқда қурилган “Восточний” космодромидан Путин иштирокида фазога биринчи ракета учирилди

    Россия хабар агентликлари ҳозиргина, аниқроғи, Москва вақти билан соат 5.01 да “Восточний” космодромидан фазога биринчи ракета учирилганини хабар қилдилар. “Союз-2.1a” ракетаси фазога учта аппарат олиб чиқибди. Булар – Москва Давлат Университетинг “Михайло Ломоносов” номли сунъий йўлдоши, Самара Давлат Аэрокосмик Университети талаба ва олимлари яратган “SamSat-218” номли сунъий йўлдош ва Ерни узоқдан зонд қиладиган, тахмин қилиш мумкинки, ҳар...

  • 01:33Ислом Карим иқтисоддаги нўноқлигини пенсияни чегириш билан ёпмоқчи

    Президент Ислом Карим “Фуқароларни давлат пенсияси билан таъминлаш тўғрисида”ги қонунига ўзгартириш киритиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади. Ўзгартиришга кўра, Ўзбекистонда иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги умумий асосларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи минимал талаб қилинган иш стажи 5 йилдан 7 йилга узайтирилади. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 8-моддаси билан тартибга солиниб, унга асосан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиялар ушбу қонун 37-моддаси бир...