28 April 2016
07:24 - Русларнинг Узоқ Шарқда қурилган “Восточний” космодромидан Путин иштирокида фазога биринчи ракета учирилди

Россия хабар агентликлари ҳозиргина, аниқроғи, Москва вақти билан соат 5.01 да “Восточний” космодромидан фазога биринчи ракета учирилганини хабар қилдилар. “Союз-2.1a” ракетаси фазога учта аппарат олиб чиқибди. Булар – Москва Давлат Университетинг “Михайло Ломоносов” номли сунъий йўлдоши, Самара Давлат Аэрокосмик Университети талаба ва олимлари яратган “SamSat-218” номли сунъий йўлдош ва Ерни узоқдан зонд қиладиган, тахмин қилиш мумкинки, ҳарбийларники бўлган “Аист-2Д” аппарати.

Россия шу пайтгача СССР замонида Қозоғистонда қурилган “Боқўнғур” космодромидан фойдаланиб келарди. Узоқ Шарқда, Владивосток вилоятининг Хитой билан чегарага яқин Циолковский шаҳри ёнида қурилган янги “Восточний” космодроми унинг ўрнини тўла боса олиш-олмаслиги маълум эмас, аммо барибир стратегик объект эканлиги шубҳасиз.

Бу ракета фазога кеча эрталаб Москва вақти билан соат 5.04 да учирилиши аввалдан эълон қилинган ва бу тарихиий учиришни кузатиш учун Россия Президенти Владимир Путин у ерга вақтида етиб келган эди. Аммо, техник сабаблар билан ракетани учириш бир кунга кечиктирилди ва ҳозиргина амалга оширилди. Табиий, Путин учириш пайтида шу ерда эди.

Руслар 2023 йили бу космодромдан Халқаро Фазовий Станциясига етиб борадиган экипажли кема учиришни режалаштирмоқдалар. Бу космодром "Бойқўнгир"дан бироз шимолда бўлгани сабабли, у ердан учириладиган кемалар (ичидаги юк билан биргаликда) аввалгилардан бироз енгил бўлар экан.