28 April 2016
20:49 - Ўзбекни машҳур қилган аёл яна қамоқда қолди
Ўрисларнинг “Интерфакс” ахборот агентлиги Москва шаҳар судининг шу йил февралида 4 яшар ногирон қизчани ўлдирган ўзбекистонлик энага Гулчеҳра Бобоқулованинг қамоқ муддатини яна бир ойга узайтирди. Ўтказилган психиатрик экспертиза Бобоқуловани руҳан носоғлом деб топганига қарамай қамоқ муддати узайтирилган.

29 февраль куни Гулчеҳра Бобоқулова Москвадаги "Октябрьское поле" метро бекати олдида қўлида боланинг кесилган бошини кўтариб, уни портлатиш билан таҳдид қилган пайтда ҳибсга олинганди. Бу аёл ҳақида шунчалик кўп ёзилди ва гапирилдики, ўзбекни билмаган одам қолмади, дейди мухбиримиз.