Кундалик хабарлар - 16 July 2016
22:29Туркиядан ташқарида ҳам хабарлар бор: Доналд Трамп Индиана губернатори Майк Пенсни ўзининг бўлажак вице-президенти деб тақдим этди
Республикачилар Партиясининг АҚШ президентлигига ҳали расман бўлмаса ҳам, феълан номзоди бўлиб бўлган Доналд Трам ўзининг бўлажак вице-президенти сифатида Индиана губернатори Майк Пенс (Mike Pence) танланганини бугун эълон қилди ва уни ўз тарафдорлари билан таништирди. Бу ҳақда Reuters Агентлиги хабар берди. Хабарда айтилишича, Доналд Трамп Майк Пенсни иш ерлари яратиш ва бюджет мувозанатчилиги соҳаларида тажрибали мутахассис бўлишдан ташқари, партияни бирлаштириш масаласида ҳам фойдали ишлар...
18:08Туркияда исён битди, расмий ҳокимият ўз ичидаги фатхулла-гуленчиларни тозалаш ва қамоққа олиш билан шуғулланмоқда. Абдураҳим Пўлат нима дейди?
Ҳа, исён битгандан кейин, расмий ҳокимият сўнги 1,5 йилда секин-аста қилаётган муҳим бир ишини ўта тезлаштирди ва ҳокимиятни фатхулла-гуленчилардан тозалаш ишини тезлаштирди. Буни ФЕТОга қарши операция деса бўлади. ФЕТО, туркча FETÖ - Fetullahçı Terör Örgütü, ўзбекчаси Фатхуллачи Террор Ташкилотидир. Бу ташкилот аъзолари, яъни фатхулла-гуленчилар, ўзлари каби Туркияни исломлаштириш ва охир-оқибатда Туркияни исломий давлатга айлантириш ниятида бўлган Ражаб Эрдўғонн...
11:51Туркияда исён битди ҳисоб, 1374 исёнчи қўлга олинди, уларнинг ичида генерал ва адмираллар бор
Бутун Туркия бўйлаб исёнчиларни қўлга олиш шамоли эсмоқда, дейилади Миллиёт газетасининг сайтида ҳозиргина эълон қилинган хабарда. Уларнинг ичида энг юқори унвонли икки ҳарбий бор. Булар - Эгей Армияси штабининг бошлиғи генерал-майор Мумдиҳ Ҳақбилен ва Мерсин гарнизони ҳамда Оқденгиз армия қўмондони контр-адмирал Нажот Атилла Демирхон. Бундан ташқари анчагина половник ва подпоковник унвонли офицерлар ҳам бор. Исён пайтида 90 киши ҳалок бўлди, ярадорлар сони 154. Хуллас, исён исёнчиларнинг ...
- 10:38Қуролли Кучлар Бош Штабининг бошлиғи Ҳулиси Акар қутқарилди
Исёнчилар тарафидан қайсибир ҳарбий авиабазада гаровда ушлаб турилган Туркия Қуролли Кучлари Бош Штабининг бошлиғи Ҳулиси Акар махсус опреция натижасида қутқарилгани ва ҳозир хавфсиз жойга олиб кетилаётгани ҳақидаги икки жумлали хабар “Миллиёт” газетасининг сайтида ҳозиргина эълон қилинди. Бошқа тафсилотлар йўқ.
08:43Ражаб Эрдўғон Отатурк аэропортида баёнот берди, ҳокимият ўз қўлида эканлигини эълон қилди, атрофда тўпланганлар олдига чиқди
Сўнги соатларда қаердалиги ҳам билинмаган Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон Отатурк аэропортига етиб келганини аввалги хабаримизда билдирган эдик. Орадан бироз вақт ўтиб, у шу ерда баёно берди ва ҳокимият ўз қўлида эканлигини, ҳукумат Анқарада ўз вазифасини бажараётганини эълон қилди. У исёнчилар армия ичида ҳам етралича мустаҳкамаланиб олган фатхулла-гуленчилар эканлигини, уларнинг ҳаммаси жазосини олиши муқаррарлигини урғулади. Кейин у аэропорт атрофида тўпланган минглаб тарафдоралари олдига чиқ...
- 06:02Бир неча соатдан бери ғойиб бўлган Ражаб Эрдўғон ўз учоғида Отатурк аэропортига инди
Туркияда исён бошланган соатларда Истанбулдаги бир меҳмонхонада баёнот бериб, одамларни майдонларга чақиргандан кейин Эрдўғон қаерда эканлиги ҳақида ахборот воситаларида ҳеч қандай хабар берилмади. У ғойиб бўлди. Русларнинг агентликлари қандайдир чет элдаги манбаларга асосланиб, у Германига қараб қочгани, аммо Германия уни қабул қилишни рад этгач, Лондонга қараб учганини билдирдилар. Булар ҳаммаси хато ёки ёлғон бўлиб чиқди. Жумҳурият газетаси бир оз аввал Эрдўғон Истанбулдаги кичкина аэропортл...
- 05:11Туркия Буюк Миллат Мажлисига ҳам вертолётлардан бомба отилди
“Жумҳурият” газетасининг сайтидаги хабарга қараганда, маҳаллий вақт билан кечаси соат 2-3 ларда Туркия Буюк Миллат Мажлиси биносига исёнчиларнинг вертолётлардан бомба ёки бомбалар ташланган. Яраланганлар бор. Мажлис раиси Исмол Қаҳрамон ва яна бир нечта депутат ўша ерда экан, улар тезда сақланиш жойларига тушиб кетишибди. Бошқа хабарларга кўра, исёнчилар тарафидан босиб олган давлатнинг ТРТ телеканали исёнчилар қўлидан қайтариб олинди.
- 04:34Исёнчилар Анқара Хавфсизлик Мудирлиги биносига вертолётлар ва аскарлар билан ҳужум қилдилар, 16 хавфсизик хизмати ходими ўлдирилди
Давлат тўнтариши қилиш мақсадидаги исёнчилар Анқара Хавфсизлик Мудирлиги биносига вертолётлар ва аскарлар билан ҳужум қилгани ва 16 хавфсизик хизмати ходими ўлдирилгани ҳам кўрсатмоқдаки, воқеалар қонли тус олмоқда. Аммо, Истанбулда аҳвол бошқачага ўхшайди. Эрдўғоннинг чақириғи билан Отатурк аэропорти олдига бир неча минг одам келгач, исёнчилар у едан чекинишга мажбур бўлишди. Бир қатор жойларда одамлар исёнчиларнинг танк ва автомобилларини ўраб олиб, уларга юриш имконияти бермаётгани, баъзи...
- 03:22Туркиядаги узуқ-юлуқ хабарлардан хулоса: Давлат тўнтаришига уриниш Қуролли Кучларнинг расмий қўмондонлари тарафидан уюштирилмаган
Аслида, Туркия нима бўлаётганини тушуниш қийин. Ражаб Эрдўғон халқни майдонларга чиқишга чақирганидан, у ҳокимиятни йўқотгандек кўринади. У Германиядан бошпана сўраб, у ерга қочгани ҳақида ҳам тасдиқланмаган хабарлар бор. Аммо, бошқача хабарлар ҳам кўп. Тўнтариш қилишга уринган ҳарбийлар, Қуролли Кучлар Бош штабининг бошлиғи Хулиси Ақарни гаровга олгани, Бош штаб биноси исёнчилар тарафидан ўққа тутилаётгани ҳақида ҳам хабарлар тарқатилмоқда. Агарда шундай бўлса, исёнчилар ғалаба қозонишига ишо...
- 02:31Ражаб Эрдўғон Истанбулдаги Отатурк аэропортига кетмоқда ёки қочмоқда: Унга кўра, тўнтаришни Фатхулла Гулен тарафдорлари қилмоқда эмиш
Туркияда қуролли кучлар давлат тўнтариши қилгани ҳақидаги тўла тасдиқланмаган хабарлардан кейин ноаниқлик ҳукм сурар экан, Миллиёт газетасининг сайтида Президент Ражаб Эдўғон Истанбулдаги аэропортга кетаётгани хабар қилинди. У мамлакатдан қочмоқчими ёки ўша ерда тўнтарувчиларга қарши штаб қурмоқчими, маълум эмас. У баёнот бергани, баёнотида тўнтариш ҳаракатини Фатхулла Гуленнинг мавжуд тузум ичидаги тарафдорлари уюштираётганини айтиб, халқни майдонларга чиқишга чақиргани ҳам айтилмоқда. Ўз ич...