16 July 2016
11:51 - Туркияда исён битди ҳисоб, 1374 исёнчи қўлга олинди, уларнинг ичида генерал ва адмираллар бор
Бутун Туркия бўйлаб исёнчиларни қўлга олиш шамоли эсмоқда, дейилади Миллиёт газетасининг сайтида ҳозиргина эълон қилинган хабарда. Уларнинг ичида энг юқори унвонли икки ҳарбий бор. Булар - Эгей Армияси штабининг бошлиғи генерал-майор Мумдиҳ Ҳақбилен ва Мерсин гарнизони ҳамда Оқденгиз армия қўмондони контр-адмирал Нажот Атилла Демирхон. Бундан ташқари анчагина половник ва подпоковник унвонли офицерлар ҳам бор.

Исён пайтида 90 киши ҳалок бўлди, ярадорлар сони 154.

Хуллас, исён исёнчиларнинг мағлубияти билан битди дейиш мумкин.