Кундалик хабарлар - 17 August 2016

  • 09:34Ислом Карим Ботир Қудратхўжаев билан учрашиб, уни Тошкент шаҳрига прокурор этиб тайинлатди, Абдураҳим Пўлат нима дейди?

    Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурорнинг буйруғига асосан, адлия полковниги Ботир Қудратхўжаев Тошкент шаҳар прокурори этиб тайинланди. Шу пайтга қадар мазкур вакант лавозимни вақтинча бошқариб келган Мираълам Мирзаев прокурорнинг биринчи ўринбосари лавозимига қайта ўтказилган. “Ҳуқуқ-АН” адвокатлик фирмаси адвокатига кўра, прокурор вазифасини бажариб келаётган Мирзаев 70 ёшдан ошган, шаҳар прокуратураси фаолиятини бошқарган сўнгги 5 ой давомида қатор сусткашликларга йўқ қўяётганди. ...

  • 08:25“Ижтимоий фикр”: ўзбекистонликларнинг қарийб барчаси мамлакатнинг буюк келажагига ишонармиш, бунга “Ижтимоий фикр”нинг ўзи ҳам ишонмайди

    Ҳукуматнинг сиёсий буюртмаларини адо этувчи "Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази мустақилликнинг 25 йиллиги тантаналари олдидан Ислом Каримнинг кўнглини хушлайдиган яна бир сўров натижаларини имзолаб берди. Унга кўра, сўралган ҳамюртларимизнинг 98,9 фоизи мамлакатимизнинг буюк келажагига ишонади. Шунингдек, масхарабоз марказ вакиллари сўровнома иштирокчиларнинг 90 фоизи мамлакатда конституциявий қонунлар муваффақиятли ишлаётганига ишонишини таъкидлашга уринади. Буни қарангки, сўро...

  • 07:53Фарғона университетига янги ректор тайинланди

    Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетининг илмий ишлар бўйича проректори Алишер Ҳайитбоев Фарғона Давлат Университетига ректор қилиб юборилди. Кимёгар олим сифатида ном чиқарган бу одам ректор лавозимида бўлган Шуҳратжон Тошматовнинг ўрнини эгаллади. Миллий Университет сайтида кимё фанлари номзоди деб кўрсатилган Алишер Ҳайитбоевнинг шу университетда Кимё факультети декани (2013-2015 йиллар), Табиий бирикмалар кимёси кафедраси мудири (2012-2013), Табиий бирикмалар кимёси кафедр...

  • 07:26Немислар ўзбек олимпиадачилари ўйинлардан четлатилиши кераклигини айтишмоқда, аммо “Ҳаракат”нинг фикри бошқача

    Оғир атлетика бўйича Германия терма жамоаси вакиллари уларнинг Рио-2016 Олимпиадасидаги рақиблари допингдан фойдаланаётганини қайд этган. Германиянинг Die Welt нашрига кўра, бир қатор ёш спортчиларнинг, хусусан, ўзбекистонлик полвонларнинг рекорд даражадаги оғирликлар билан бошлаётганини допинглар билан изоҳлашмоқда. Терма жамоа бош мураббийи Оливер Кардозо Қозоғистон, Беларусь, Ўзбекистон, Арманистон, Молдавия, Руминия, Украина каби мамлакат спортчилари допингдан мунтазам фойдаланиши ҳақида ай...

16 August 2016
  • 19:38В Нью-Йорке убит имам местной мечети и его помощник, убийца задержан

    В Нью-Йорке грабитель убил имама местной мечети Имам одной из мечетей убит, его помощник смертельно ранен в результате стрельбы в нью-йоркском округе Куинс. Об этом сообщает газета New York Daily News. По данным издания, стрельба произошла в двух кварталах от мечети Al-Furqan Jame Masjid в районе Озон-Парк. По предварительным данным следствия, стрелком оказался грабитель-одиночка. Свидетели указывают, что мужчина целился жертвам в голову. Инцидент произошел в 14.00 по местному времени. Как со...

  • 10:22Полвонимиз Руслан Нуриддинов Рио-2016 олимпиадаси чемпиони бўлди, рекорд ҳам ўрнатди

    Оғир атлетика бўйича терма жамоамиз аъзоси Руслан Нуриддинов олимпиада чемпиони бўлишдан ташқари ўз соҳасида олимпиада рекордини янгилади. Руслан Нуриддинов даст кўтаришда 194 килограмм, силтаб кўтаришда эса 237 килограмм тошни ўзига бўйсундирди. Бу эса 2008 йилдаги Пекин олимпиадасида ўзи ўрнатган рекордни янгилаш демакдир, дейди мухбиримиз. Бу соҳада олимпиада кумуш медалини арманилар, учинчи ўринни эса қозоқлар эгаллади. Шундай қилиб, Ўзбекистон Рио-2016 Олимпиадасида қўлга киритган медалла...

15 August 2016
  • 21:14Ўзбекистонлик курашчи Рио-2016 да бронза соҳиби бўлди, аммо қозоқлардан орқада қолишимиз 2,5 бараварга чиқди

    Бугун ўзбекистонлик Елмурат Тасмурадов Бразилияда ўтаётган Ёзги Олимпиада ўйинларида грек-рим кураши бўйича бронза медални қўлга киритди. 59 килограммгача бўлган вазн тоифасида Тасмуродов кубалик жаҳон чемпиони Исмаил Боррерога енгилди ва учинчи ўринга сазовор бўлди. Бундан аввалги бронза медалларни дзюдочилар Ришод Собиров, Диёрбек Ўрозбоев ва боксчи Рустам Тўлаганов қўлга киритган эди. Боксчи Ҳасанбой Дўстматов эса олтин медалга сазовор бўлган. Хуллас, медаллармиз сони 5 га чиқди, давлатлар...

  • 20:31Президент Тошкент вилояти ҳокимини алмаштирди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Карим ўз фармони билан Тошкент вилояти Кенгаши сессиясининг қарори асосида вилоят ҳокими Содиқ Абдуллаевни лавозимидан 12 август кууни четлатиб, бугун Исломжон Эргашхўжаевни вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Шу пайтгача вилоят ҳокимининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ўтирган бу одам авваллари Ангрен, Пскент туманларида прокурор бўлиб ишлаган. Собиқ ҳоким эса Янгийўл туманига ҳоким этиб ю...

  • 19:18Навбатдаги даҳшат: Россияда ҳамюртимиз икки гўдаги билан фожиали ўлим топди

    Россия Федерациясининг Разянь вилояти Мурмино қишлоғида 12 августга ўтар кечаси ўзбекистонлик аёл икки фарзанди билан ёниб кетгани ҳақида Ca-News ахборот агентлиги хабар қилди. Маълум бўилишча, Мурминода каттагина уй ёниб кетган ва ёнғинни 18 та ўт ўчириш машинаси бартараф этган. Ёнғин баратараф этилгач, уйдан 28 яшар ҳамюртимиз, унинг етти ёшли ўғли ва бир ёшли қизининг жасадлари топилган. Тирикчилик важидан бу ерга келган аёл мазкур уйдан бир хонани ижарага олиб яшаётган экан.

  • 18:04Ислом Карим прокурорлар сонини камайтирди, терговчиларни кўпайтирди. Ўзбекистонга прокуратура тизими керакми ўзи?

    Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони билан прокуратуранинг ташкилий тизими янгиланганди ва прокуратура ходимларининг сони 4754 нафардан 3937 нафарга қисқартирилди. Масалан, Бош прокуратура қошидаги Солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш департаменти ходимлари сони аввалги 1193 дан 1076 нафарга туширилди. Бош прокуратура тузилмасида бош прокурор ёрдамчиси лавозими жорий қилинди¸ шунингдек ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборот-коммуникация...