Кундалик хабарлар - 20 August 2016

19 August 2016
  • 19:22Доналд Трамп ўз Сайлов Штабининг раҳбарини яна алмаштирди, ишлар чатоқми?

    Шу йил 20 июнда июнда Республикачилар Партиясининг президентликка номзоди бўлиши аниқ бўлиб қолган Доналд Трамп ўз Сайлов Штаби раҳбари Кори Левандовскини кутилмаганда Пол Манафортга (Paul John Manafort, Jr.) алмаштирганди. 67 ёшли бу киши танқли лоббист ва политехнолог бўлиб, АҚШда бир неча президентлика номзодларнинг сайлов штабларида ишлаганидан ташқари, Украина Призиденти Виктор Януковичга маслаҳатчи ҳам бўлган экан. Мана орадан 2 ой ўтди. Бу вақт ичида АҚШ оммавий ахборот воситалари Пол Ма...

  • 01:22Туркия, Озорбайжон ва Қирғизистондаги “Фатхулла Гулен” масхарабозлиги Ислом динининг аянчли аҳволини кўрсатгичими?

    17 августдаги хабарларимиздан бирида Озорбайжон Бош Прокуратураси бу мамлакатдаги Фатхулла Гулен тарaфдорларига қарши жиноий иш бошлагани, бу ишнинг марказида Озорбайжон Халқ Жабҳаси Партиясининг лидери Али Керимли тургани айтилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ундан аввалроқ, аниқроғи, 26 июлда Туркия ташқи ишлар вазири Meвлут Човушўғлининг “Фатхулла-гуленчиларнинг Марказий Осиёдаги базаси Қирғизистондир. Гуленнинг тарафдорлари Қирғизистон ҳукуматига ҳам кириб олганлар, давлат тўнтариши қ...

18 August 2016
  • 14:45СМИ: США вывозят ядерное оружие из Турции в Румынию

    США начали вывозить ядерные боеприпасы из Турции на базу «Девеселу» в Румынии на фоне ухудшения отношений между Вашингтоном и Анкарой после попытки военного переворота, пишет Euroactiv со ссылкой на свои источники. По их словам, транспортировке сопутствуют технические сложности. «Не так просто перевезти более 20 ядерных зарядов», — заявил один из собеседников издания. Отмечается, что, по неподтвержденным данным, на турецкой авиабазе Инджирлик размещены около 50 единиц тактического ядерн...

  • 11:22Бечора Ислом Карим мамлакат аҳолисининг 99,5 фоизи ишончини қозонибди. Саддам Ҳусайин 100 фоиз қозонганди

    Бугун “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари қамраб олингани иддао қилинаётган тадқиқотда аҳолининг турли ижтимоий гуруҳлари, турли миллат вакиллари иштирок этганини таъкидлади. Ижтимоий сўров натижаларига кўра, мамлакат аҳолиси (99,5 фоизи) мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Карим аҳоли ишончини қозониб, ўзбек халқи томонидан кенг қўллаб-қувватланаётганини алоҳида таъкидлаган. Буни қарангки, фуқароларнинг аксар...

  • 10:37Туркияда 38 минг маҳбус навбатидан олдин озод қилинади, чунки, фатхулла-гуленчиларга жой керак

    Бу мамлакатнинг Адлия вазири Бакир Бўздоғнинг маҳаллий ахборот воситаларида тарқатилган баённомасига кўра, Фавқулодда Ҳолат доирасида қабул қилинган Қонун Ҳукмидаги Қарорга кўра, биринчи босқичда 30 минг, кейин ҳаммаси бўлиб 100 мингга яқин маҳбус жазо муддати битмасдан аввал озод қилинади. Улар жазо муддати битмасдан 2 йил аввал озодликка чиқадилар. Қотиллик, жинсий тажоввуз ва террор каби айбномалар билан қамалганлар ҳамда жазо муддати 2 йилдан кам бўлганлар бу қарор доирасида озод қилинмайди....

17 August 2016
  • 23:01Ислом Карим борлигини кўрсатиш учун Корея вазирини қабул қилди

    Ўзбекистон президенти Ислом Карим бугун Оқсаройда Корея Республикаси давлат бошқаруви ва ички ишлар вазири Хон Юн Сукни қабул қилди. Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлигига кўра, давлат раҳбари меҳмонни мамлакатга ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон Корея Республикаси билан стратегик шериклик муносабатларини юксак қадрлашини ва бу муносабатларни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратишини таъкидлабди. Хон Юн Сук самимий қабул учун давлат раҳбарига миннатдорлик билдириб, ...

  • 10:19Қизиқ: Озорбайжонда ҳам фатхулла-гуленчиларга қарши жиноий иш очилибди

    Мухолифатга яқинлиги билан билинган ахборот воситалари хабар қилишича, 15 август куни Озорбайжон Бош Прокуратураси бу мамлакатдаги Фатхулла Гулен тарaфдорларига қарши жиноий иш бошлабди. Бу жиноий ишга доир тафсилотлар ҳали эълон қилинмаган бўлса ҳам, бу ишнинг марказида Озорбайжон Халқ Жабҳаси Партиясининг лидери Али Керимли тургани айтилаётгани жуда қизиқдир. Қизиққина эмас, ҳақиқий демократик партиянинг лидери Али Керимли исломчи-фанатик Фатхулла Гулен тарафдори эканлиги ҳақида гапиришнинг ў...