Кундалик хабарлар - 10 August 2016
08:17Туркия-Россия муносабатлари бутунлай тузалгандек кўрсатилмоқда, амалда нима бўлади? Иккала давлат парчаланадими, ёки биттасими?
Туркия оммавий ахборот воситалари шапкаларини осмонга отиб, ўрисларики эса анчагина совуққонлик билан Ражаб Эрдўғоннинг Санкт-Петербургда Владимир Путин билан учрашуви натижасида икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар турклар ўрисларнинг ҳарбий учоғини уриб туширишдан аввалги даражага, балки, ундан ҳам юқорироққа чиққанини гапирмоқдалар. Икки лидер учрашувдан кейин ўтказган матбуот конференцияларида айнан шу нарсалар айтилганди. Хуллас, савдо алоқалари тикланади, икки мамлакат ўртасида йўловчи уч...
19:14Переговоры Путина и Эрдогана в узком формате продлились два часа
Переговоры президентов России и Турции Владимира Путина и Реджепа Тайипа Эрдогана на их первой после кризиса в двусторонних отношениях встрече длились около двух часов. Затем стороны начали обсуждать вопросы двустороннего сотрудничества в расширенном составе. Как сообщил РИА Новости источник на переговорах, встреча проходит "в позитивном ключе". С российской стороны в переговорах участвуют глава МИД Сергей Лавров, курирующий внешнюю политику помощник президента Юрий Ушаков, российский посо...
15:30Financial Times ҳам дунёдаги муҳим жараёнларни тўғри тушуниш учун Абдураҳим Пўлатни ўқиши керак
Англияда чиқадиган дунёча машҳур Financial Times газетаси жаҳонда демократия кризисга учраётгани ҳақида мақола эълон қилди. Газета бутун дунёда, энг муҳими, “Араб баҳоридан” кейин Яқин Шарқда, келажак ва демократияга ишонч камайиб бораётганини ёзган, бу мавзуни яхшигина анализ қилган, машҳур Freedom House ташкилотининг сўнги ўн йилликда жаҳон бўйлаб сиёсий эркинликлар торайиб бораётгани ҳақидаги фикрини ҳам келтирган. Бу ташкилотнинг тадқиқиотларига кўра, эркинликлар масаласига эътиб...
22:08Озорбайжон, Россия ва Эрон президентлари қўшма баёнот имзоладилар, Ғарбга қарши Туркия ҳам қўшиладиган Иттифоқ яратилмоқдами? Ўзбеклар қаерда?
Бугун пешиндан кейин Бокуда учрашув ўтказган Озорбайжон, Россия ва Эрон президентлари Илҳом Алиев, Владимир Путин ва Ҳасан Руҳоний ўзаро алоқаларни ривожлантириш, терроризмга қарши биргаликда курашиш каби мавзулар умумий шаклда тилга олинган қўшма баёнот (декларация) имзоладилар. Бу ҳақда хабар берган Озорбайжон давлатининг расмий ТРЕНД агентлиги учрашув ва баёнот имзолашга оид биронта расм ҳам бермагани қизиқ. Тахмин қилиш мумкинки, бу учрашувдан мақсад - Ғарбга қарши яратилган Россия-Эрон-Сур...
- 19:41Покистонда мусулмонлар ўз диндошларини ўлдириш билан овора, Ислом дунёвийлик принципини қабул қилмагунча шундай бўлаверади
Associated Press Агентлигига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, бугун маҳаллий вақт билан эрталаб Покистоннинг жанубий-ғарбидаги Куетта шаҳрида ўлимчи-террорист касалхонада ўзини-ўзи портлатиши натижасида 93 киши ҳалок бўлди. Бу теракт учун маъсулиятни ИШИДнинг Хуросан бўлими ўз бўйнига олди. Куетта шаҳри, харитага қараб оддий тилда гапирсак, Покистоннинг Афғонистон остидаги Эронга ҳам яқин қисмида жойлашган. Демак, тахмин қилиш мумкинки, у ерда асосан шиалар яшайди ва ИШИДчиларнинг ни...
- 13:54Опрос: две трети россиян выступают за нейтралитет в отношении событий в Турции
Россия должна занять позицию нейтралитета после попытки вооруженного переворота в Турции, считают 67% россиян, согласно опросу, проведенному ВЦИОМ, сообщает «Интерфакс». Поддержать президента Турции предлагают 14%, оппозиционерам симпатизируют лишь 3%. Еще у 16% нет ответа. 36% предлагают наладить отношения с Турцией, отказавшись от части претензий, 39% считают необходимым ужесточить давление на турецкие власти с целью выполнения всех требований России. 25% затруднились ответить. Попытка п...
12:15Туркияда бош масхарабозликдан ташқари майдароқлари ҳам кўп
Ҳали тоталитар Совет тузими тирик экан, бутун оммавий ахборот воситалари, энг муҳими, ҳамма телеканаллар бу тузим қўлида экан, халқ ўз талабларини ўртага қўйиш учун митингларга чиқиши табиий эди, қолаверса, бошқа йўл йўқ эди. “Бирлик” халқ ҳаракатининг ўша йилларда ўтказган митинглари Ўзбекнинг тарихида умрбод қолади. Аммо, 21 асрда, яъни Интернет ва телевидение асрида, Туркиядек давлат ҳамма имкониятларини ишга солиб, 5 миллион одамни бир ерга тўплаб митинг ўтказиши ростакам масхар...
03:43Кеча Бокуда Озорбайжон ва Эрон президентлари учрашди, бугун уларга Владимир Путин қўшилади. Ражаб Эрдўғончи? Ўзбекларга нима?
Бокуда аввал бошга-бош, кейин ҳайъатлар иштирокида учрашган Озорбайжон ва Эрон президентлари Илҳом Алиев ва Ҳасан Руҳоний (расмда) икки мамлакат ўртасида 6 та ҳужжат имзоланишининг гувоҳи ҳам бўлдилар. Аммо, асосий муҳим воқеа бугун бўлади. Айнан бугун Россия Президенти Владимир Путин Бокуга келиши ва 3 президент бирга учрашиши кутилмоқда. Ҳеч шубҳа йўқки, ундан кейинги учрашув Россия-Эрон-Туркия-Озорбайжон форматида бўлади. Ражаб Эрдўғон Ғарбдан юз ўгириб, Россия билан қучоқлашишга кетаётгани...
02:19Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон 2-чи бронза медалини қўлга киритди, яна дзюдода
Рио-де-Жанейрода давом этаётган XXXI Олимпиада ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар, табиий, Ислом Каримнинг ғамхўрлиги натижасида, икки кунда иккита бронза медали олдилар. Ўйинларнинг биринчи куни ҳамюртимиз Диёрбек Ўрозбоев оғирлиги 60 килограмгача бўлган дзюдочилар ичида учинчи ўринга чиқиб, бронза медали олган эди. Иккинчи куни омадимиз яна дзюдода келди. 66 килограмгача вазн тоифасида Ришод Собиров словакиялик Адриан Гомбоч устидан ғалаба қозонди ва Ўзбекистонга иккинчи бронза медали кел...
22:23Истанбулда 5 млн кишилик митинг: Исломчи Эрдўғон фатхуллачиларни қоралади, Туркиянинг буюклигини олқишлади, отатуркчи Қличдорўғли унга дунёвийлик ва демократия лекцияси ўқиди
Бугун Истанбулнинг юнонлардан қолган шаҳар деворларининг шундоққина орқасидаги Ениқапи (Янги Дарвоза) майдонида Президент Ражаб Эрдўғоннинг топшириғи билан уюштирилган “Демократия ва Шаҳидлар Митинги” бўлиб ўтди. Оммавий ахборот воситалари митингга 5 млн одам қатнашганини айтмоқдалар. Аммо, гап 5 миллионда эмас, бунақа катта митинг инсоният тарихида ҳали бўлмагани расмданоқ ҳам кўриниб турганида. Давлатнинг бутун имкониятларини ишлатиб, шунча одамни бир жойга йиғишга на Сталин, на Гитлер, на ...