Кундалик хабарлар - 30 November 2017

  • 10:25Ҳолва деган билан оғиз чучимайди: Ўзбекистон ривожланишнинг инновацион моделига ўтармиш, аввал орқага қайтиш керак

    Ўзбекистон режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз Шавкат Мирзиё кеча Инновацион Ривожланиш Вазирлиги тузиш ва Фанлар академиясининг собиқ вице-президенти Иброҳим Абдураҳмоновни вазир этиб тайинлаш ҳақида фармонлар имзолаганини хабар қилдилар. Мутлақо кўпчлик учун “инновация” сўзининг ўзи нотаниш бўлгани сабабли, ўша кўпчилик бундай вазирлик тузилганига эътибор ҳам бермаслиги ўз-ўзидан маълум. Инглизчадан олинган “инновация” сўзи ўта қисқа қилиб айтса...

29 November 2017
  • 23:17Ражаб Эрдўған билан онамухолифат партияси лидери ўртасидаги сўз урушининг кеча бошланган навбатдаги жанги бугун ҳам давом этди

    Кечаги хабарларимиздан бирида Туркия Президенти Ражаб Эрдўған билан онамухолифат партияси лидери Кемал Қиличдорўғли ўртасида уруш каби жанжаллар кучайиб бораётганини айтиб, Кемал Қиличдорўғли Ражаб Эрдўғоннинг қариндошлари ва унга яқин бўлган бошқа кишилар Ирландия денгизидаги кичкина МЭН номли орол/давлатдаги бир ширкатга миллионлаб доллар пул ўтказганларини айтганини билдирган эдик. Бугун Эрдўғон бу гаплар ёлғон эканлигини, ўзига қарши айтилаётган иддаолар исботланса, дарҳол президентиликдан ...

  • 22:54Ростакам яхши хабар: Кобулдан Тошкентга илк бор тўғридан-тўғри авиақатнов амалга оширилди

    Бугун Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридан Тошкентга илк бор тўғридан-тўғри авиақатнов амалга оширилгани ЎзА тарафидан хабар қилинди. – Илгари йўловчилар Афғонистон пойтахтидан Тошкентга Истанбул ёки Дубай шаҳарлари орқали 17-32 соатда етиб келган бўлса, янги йўналишда бу вақт 1,5 соатни ташкил этмоқда, – дейди “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси бўлим бошлиғи Нодир Аюпов. – Ушбу йўналишда учиш йўловчилар учун ҳар томонлама қулай бўлиб, ҳам вақт, ҳам сарм...

  • 22:12Ўзбекистон ҳукумати таркибида ўзгаришлар бўлибди, аммо миллат ва давлатнинг аҳволида ўзгариш бўлмайдиганга ўхшайди

    ЎзА бугун кечқурун тарқатган хабарда айтилишича, Президент Шавкат Мирзиё кеча, яъни 28 ноябрда ҳукумат таркибида қуйидаги янги тайинлашлар қилибди: - Акмалов Қаҳрамон Валиевич Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Отажонов Нодир Собирович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Мирзаев Зойир Тоирович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Қўчқоров Жамшид Анварович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Холмурадов Сухроб Рустамович Ўзбекис...

  • 07:14Нью-Йоркда теракт уюштирган ўзбек Сайфулло Саипов айбини тан олмапти, айбдорлар - хато йўлдан кетаётган Исломни улуғлаётганлардир

    Шу йил 11 октябрь куни кирага олинган кичкина юк автомашинаси билан Нью-Йоркда велосипед ҳайдовчилари устига юриб, 8 кишини ўлдирган ва 12 кишини ярадор қилган юртдошимиз Сайфулло Саипов ўша пайтдаёқ қўлга олингани, 21 ноябрда унга прокуратура томонидан расмий айбнома чиқарилгани, бу айблар исботланса, унга 21 та ўлим ёки 22 та бутун умр қамоқ жазоси берилиши мумкинлигини аввалги хабарларимзда маълум қилган эдик. Reuters Агентлиги кеча хабар қилишича, Сайфулло Саипов кеча Нью-Йорк шаҳар Манхе...

28 November 2017
  • 22:50Туркия онамухолифат партияси лидери ҳақ бўлса, Президент Ражаб Эрдўғаннинг шармандаси чиқди, балки, ўлди

    Эслатиб ўтамиз, Туркияда энг кучли бўлган мухолифат партиясини онамухолифат партияси дейдилар. Ҳозир она мухолифат партияси - бир вақтлар буюк Отатурк тарафидан яратилган социал-демократик руҳдаги Жумҳурият Халқ Партиясидир. Йиллардан бери Жумҳурият Халқ Партиясининг лидери Кемал Қиличдорўғли билан Президент Ражаб Эрдўған ўртасида сўзли дуэль бўлмоқда, аммо сўнги кунларда дуэль урушга айланди, десак бўлаверади. Кемал Қиличдорўғли Ражаб Эрдўғаннинг одамлари юрт ташқарисига пул олиб қочаётганлар...

  • 20:06Бир эмас, ИККИТА сенсация, аммо УЧТА бўлиши керак: Шавкат Мирзиё Бош вазир ўринбосарлари сонини 6 дан 8 га чиқарибди. Мухолифатни тан олиши керакмасми?

    Gazeta.uz сайти Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Бош вазир ўринбосарлари сонини 6 дан 8 га чиқариш қарорини кеча, 27 ноябрда имзолагани ҳақида бугун кечга яқин хабар берди. Бу хабар сенсация эканлигининг биринчи кўрсатгичи – Бош вазир ўринбосарларининг сони 6 дан 8 га чиқарилиши. Бу сенсация доирасида қилинган ўзгаришларнинг ҳеч қандай аҳамияти бўлмагани сабабли, Gazeta.uz сайти айтган ўзгаришларни биз тилга ҳам олмоқчи эмасмиз Аммо, иккинчи сенсация - Gazeta.uz сайти бу хабарни ҳукумат...

  • 01:08Шавкат Мирзиё Қозоғистоннинг жорийдаги, Қирғизистоннинг собиқ президенти билан телефонда гаплашибди

    ЎзАнинг ҳач қандай расмсиз кеча ярим кечага яқин тарқатилган хабарларига кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой ва Қирғизистоннинг бир неча кун аввал президентлик лавозимидан муддати битгани учун кетган собиқ Президенти Алмазбек Атамбаев билан телефонда гаплашибди. Хабарда Қозоғистон билан ўзаро муносабатлар жуда зўрлиги урғуланган, уларни янада яхшилаш ҳақида гаплашилгани умумий шаклда айтилган. Яъни, қандайдир мақсадда улар гаплашган бўлсалар керак,...

27 November 2017
  • 22:26Россиянинг экспорти 1 йилда 25% ортганмиш, Ўзбекистон нима экспорт қилади? Тожиклар режими бизни ғариб аҳволдан ҳеч чиқатирмайдими?

    Gazeta.ru сайти Бош вазир Дмитрий Медведевнинг РИА “Новости”га айтган гапларига асосланиб хабар беришича, Россияда бу йилнинг 3 кварталида экспорт ҳажми $255 млрд бўлибди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан $52 млрд, яъни 25,6% кўп экан. Дмитрий Медведев Россия кўп маҳсулолтларни ташқарига сотаётганини айтган, аммо қайси маҳсулотлар экспортнинг асосини ташкил қилаётганини яширган. Бу хабарнинг қизиқ жойи шундаки, “Новости” агентлиги ўз хабарига Медведевнинг қандайдир мажлисдаги расмини ...

  • 19:19“Ҳаракат” хатқутисидан: Аҳмад Яссавий ҳамда Юсуф Жумалар бир мавзуда қайғургани ҳақида

    Туркистоннинг еринда холи эрмас эранлар, Ҳар бир қулоч еринда ётур мардон эранлар... Риоя қил халқини, яхши тингла додини, Ризо қил турк элини, мадад сенга берурлар... Минг йилча аввал Аҳмад Яссавийнинг бу пандлари Юсуф Жуманинг “Тўмарис” асарида насрий ифодасини топган кўринади. Бу асарни ўқишда давом этар экансиз унда туркилар ҳаёти нуқул жанг-жадалларда иборат бўлган экан деган хаёлга борасиз ва табиий бунга жавоб излайсиз: Нега шундай? Жавоб буюк Туркистон пирининг биз келтираётган ҳ...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону