Кундалик хабарлар - 12 July 2018

11 July 2018
  • 19:13Масхарабозча хабар: Kun.uz сайтига кўра, бизда ҳафталик иш вақти қанча? “Ҳаракат”: Ўлаётган давлатда иш вақти белгиланадими?

    Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлган Kun.uz сайти “Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан иш вақти қандай тартибда белгиланган?” сарлавҳали хабар эълон қилиб, таҳририятга келаётган бу ҳақдаги таклиф ва саволларга жавоб берибди. Табиий, у ерда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси 115-моддасига асосан ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги, олти кунлик иш ҳафтаси...

  • 07:41Шавкат Мирзиёга ёмон хабар: Покистоннинг Толибони теракт уюштириб, 12 кишини ўлдирди

    Кеча Покистоннинг шимолий-ғарбий қисмидаги Афғонистон билан чегарадош Хайбер-Пахтунхва вилоятининг маркази Пешавер шаҳрида 25 июлда бўладиган парламент сайловлари олдидан Авами Халқ Партиясининг номзодлари сайловчилар билан учрашув ўтказаётган пайтда бир ўлимчи-террорист ўзини портлатиб 12 кишини ўлдирди, 35 киши яраланди. Оғир яраланганлар бор, демак ҳалок бўлганлар сони ортиши муқаррар. Ўлимчи-террорист Толибоннинг одами эканлиги ҳам айтилмоқда. Толибон эскидан бу партияни ўзининг душмани деб ...

10 July 2018
  • 16:41АҚШ Давлат Котиби Қобулда баландпарвоз гаплар гапирди. “Ҳаракат”: Ислом терроризмини “Бирлик” таклиф қилаётган йўл билангина тўхтатиш мумкин

    АҚШ Давлат Департаментининг бизнинг адресга ҳам келадиган дайжестидан тушуниш мумкинки, Давлат Котиби Майк Помпео кеча Афғонистонда бўлган ва Президент Ашраф Ғани ҳамда Афғонистон Миллий Хавфсизик Кенгаши аъзолари билан учрашган. Табиий, ҳамма ерда Афғонистоннинг хавфсизлиги ва террористлардан қандай қутилиш масалалари муҳокама қилинибди. Сўнгра улар ўта қисқа матбуот конференцияси ўтказибдилар. У ерда аввал Ашраф Ғани сўзлаган ва асосан америкаликларга, хусусан, Президент Доналд Трампга бераёт...

  • 07:30“Ҳаракат” хатқутисидан: Қирғизистон дефолт бўлибди, ўзбеклар бундан фойдалансин. “Ҳаракат”: Икки давлатнинг аҳволи бир хил дабдала!

    “Ҳаракат” хатқутисига келган хат: "Независимая газета"да элон қилинган В.Панфилованинг "Киргизия объявила о дефолте. Власти республики предложили гражданам расплатиться по госдолгам" номли мақоласини юборяпман. Мақолани бутун тафсилотлари билан ёзиб ўтирмайман. Бу ишни турк дунёсини буюк сиёсатчиси сифатида фикр билдиришингизни истардим. Албатта мени вақтим бўлганида мен хам бу мақолага ўз муносабатимни билдираман. Кичик бўладиган мақоламдаги муносабатимдан бири мен Қирғизистон мамла...

  • 01:37Буюкбританияда Brexit туфайли катта кризис: Уч вазир истеъфога кетди

    2016 йил 23 июнда ўтказилган умумхалқ референдумида унга қатнашганларнинг 51,9 фоизи Европа Иттифоқидан чиқиш учун овоз берган ва ўшандан бери Европа Иттифоқидан чиқиш учун ўта мураккаб жараёнлар бошланганди. Референдумдан кейин Бош вазир бўлган Тереза Мэй ЕИдан чиқиш, яъни Brexit тарафдори бўлса ҳам, ҳозир юмшоқроқ чиқишга қаратилган сиёсат олиб боришга бошлади. У яқинда Буюкбритания ЕИдан чиққандан кейин ЕИ-Буюкбритания ўртасида эркин савдо зонаси яратиш, бир қатор саноат ва қишлоқ хўжалик ма...

09 July 2018
  • 20:05Ражаб Эрдўған президентликка қасамёд қилди, Туркияда янги давр бошланди

    Бир оз аввал Туркиянинг 24 июнда қайтадан сайланган Президенти Ражаб Эрдўған Туркия Буюк Миллат Мажлисидаги қасамёд қилди ва Туркияда янги давр бошланди. Янги даврнинг маъноси шундаки, бугундан бошлаб Ражаб Эрдўған Бош вазир вазифасини ҳам елкасига олди ва сал кам диктаторлик ваколатларига эга бўлди. Чунки, ўтган йили ўтказилган умумхалқ референдум натжаларига кўра, янги сайланган президентга шундай ваколатлар берилиши қонунлаштирилган эди. Эрдўған қасамёд учун ТБММ залига кирганда ўзининг Ад...

  • 17:23Ўзбекистон Марказий Банки валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсини белгилади, унга ишонч борми?

    Мамлакатимизнинг ҳамма ахборот воситалари Ўзбекистон Марказий Банки 2018 йил 10 июлдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилаганини билдирдилар. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан бугун тайинланган курси ва қавс ичида бундан аввал, яъни 3 июлда белгиланган курс: 1 АҚШ доллари 7813,42 (7846,27) 1 ЕВРО 9176,86 (9166,80) ...

  • 16:30Шавкат Мирзиёга навбатдаги шапалоқ: Афғонистон ҳарбийлари 38 нафар террористни йўқ қилишибди. “Ҳаракат”: Шавкат Мирзиё истеъфога кетиши керак!

    Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, Афғонистон ҳарбийларининг мамлакат шимолидаги вилоятларда ўтказган амалиётларда 38 нафар жангари йўқ қилинган. Хабар русларнинг “Новости” Агентлигига асосланган ва бундан аввалроқ “Толибон” ва ИШИДнинг 120 та жангариси йўқ қилингани ҳам урғуланган. Хабарчилик тушунчасини шарманда қилаётган ЎзА бермаган таҳлилни биз берамиз. Маълумки, шу йилнинг бо...