Кундалик хабарлар - 21 July 2018
14:16Қизиқ: Тошкентда машҳур МИФИнинг филиали очилади. “Ҳаракат”: Бундай олий ўқув юртининг Ўзбекистонда келажаги борми?
Авваламбор билдириш керакки, Москвада 1942 йили Москва Ҳарбийжиҳозлар Механика Институти тузилган, 1945 йилда унинг номи Москва Механика Институти деб, 1953 йилда Москва Инженер-Физика Институти (МИФИ) деб, 1993 йилда МИФИ (Техник Университет) деб, 2003 йилда эса МИФИ (Давлат Университети) деб ўзгартирилган эди. Бу институт ҳар доим СССРдаги энг обрўли олий-ўқув юртларидан бири бўлган. У 2009 йилдан бери “Миллий Тадқиқот Ядро Университети (МИФИ)” деб аталади. Москва Инженер-Физика Ин...
- 07:19Ўзбекистондаги тожиклар режими ўзбек мактабларини бекитган Тожикистонга тожикча мактаб қуриб бермоқчи
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлган Sof.uz сайти Сўғд Агентлигига асосланиб ҳеч қандай таҳлилсиз тарқатган қисқа хабарида айтилишича, Ўзбекистон ҳукумати Сўғд вилоятида янги умумтаълим мактабини қуришни режалаштирмоқда экан. Бу вилоятнинг Спитамен туманида 630 ўқувчига мўлжалланган мактаб барпо этиш ҳақидаги битим Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Тожикистонга борганда имзоланган эмиш. Спитамен тумани маъмурияти ўзбекистонлик мутахас...
14:17Шавкат Мирзиё деҳқонлар, кўприк қурувчилари ва ўрта таълим тизимидагиларидан кейин, бугун олимларга оламшумул маслаҳатлар берибди
Ўзбекистон Президенти деҳқонлар билан учрашганда тутзорларни кенгайтириш ва аччиқ гаримдорилар экиш ҳақида, кўприк қурувчилари олдига бориб, кўприкларни сифатли қуриш кераклиги ҳақида, ўрта таълим тизими ходимлари билан учрашиб таълим соҳасининг барча босқичларини замонавий талаблар асосида ташкил қилиш ҳақида маcлаҳатлар бергани устида роса кулган эдик. Агарда у кўприкларни сифатсиз қуриш, ўрта таълим системасини бугуннинг эмас, кечаги куннинг талаблари асосида ривожлантириш кераклиги ҳақида ма...
08:23Яна сенсация: Ўзбекистонда аҳолининг ўртача номинал ойлиги 1,609 млн сўмга, яъни 202 долларга чиққанмиш
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири Gazeta.uz 2018 йил 15 июлда Давлат Статистика Қўмитасига асосланиб, аммо, ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, 2018 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал иш ҳақи 1,609 млн сўмни ташкил этибди. Энг юқори ўртача номинал ойлик Тошкент шаҳрида 2,252 млн сўм, энг ками Наманган вилоятида - 1,263 млн сўм экан. Бу хабарга таҳлилни биз берамиз. Аввалмбор, айтиш керакки, ўрта...
07:51Туркияда Фавқулодда Ҳолат 2 йилдан кейин битди, аммо ундан баттарроғи келмоқда эмиш
Туркияда 2016 йил 15 июлда гўёки фатхулла-гуленчилар террор ташкилоти (ҳукумат унга ФЕТО деб ном берган) уюштирган, аммо амалга оширолмаган давлат тўнтаришига уринишдан кейин, аниқроғи, 2016 йил 20 июлда бутун мамлакат бўйлаб Фавқулодда Ҳолат эълон қилинган эди. Фавқулодда Ҳолат ҳар сафар Туркия Буюк Миллат Мажлиси (ТБММ) тарафидан бир неча ойга эълон қилинарди, унинг муддати битишидан олдин, муддат узайтириларди. Охирги, 7-чи муддат бугун кечаси соат 1 да битди ва у узатлмагани сабабли Фавқулод...
22:35Шавкат Мирзиё деҳқонларга кулгили маслаҳатлар берганди, ўрта таълим тизимидагиларга ундан ҳам кулгилиларини берибди
Ўзбекистон Президенти деҳқонлар билан учрашганда тутзорларни кенгайтириш ва аччиқ гаримдорилар экиш ҳақида, кўприк қурувчилари олдига бориб, кўприкларни сифатли қуриш кераклиги ҳақида берган масхарабозлик руҳидаги маслаҳатлари устидан кулавериб чарчаган эдик, аммо кеча 17 июлда у умумий ўрта таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказганда берган тавсиялари ундан ҳам кулгили бўлибди. Аввалабор айтиш керакки, анчадан бери кўринмай қолган Шавкат Мирзиёнинг ...
18:26Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг, бундай президент, бундай Олий Мажлис ва бундай Gazeta.uz кабилар билан келажагингиз ҳам дабдала бўлаверади
“Ҳаракат” ўз хабарларида Президент Шавкат Мирзиёнинг деҳқонлар олдига бориб тутзорларни кенгайтириш ва аччиқ гаримдорилар экиш ҳақида, кўприқ қурувчилари олдига бориб, кўприкларни сифатли қуриш кераклиги ҳақида берган масхарабозлик руҳидаги маслаҳатлари устидан кулиб, Президентнинг иши давлат структураси яхши ишлашини таъминлаш эканлигини тўхтамасдан гапириб ётмоқда. Аммо, ҳеч нарса ўзгараётгани йўқ. Масалан, кеча Шавкат Мирзиё Фанлар Академияси Ботаника Институти фаолиятини янада такомиллаштири...
09:15Дадахон Ҳасан: Таржимаи ҳолим маним (1-қисм)
Туғулганим тўғрисидаги гувохномада ёзилишича, мен 1940 йилнинг 15 март кунида Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги Араптеппа қишлоғида туғулган эканман. Орадан ўн тўрт ой ўтгач, Иккинчи Жаҳон уруши бошланган экан, Дадам Шокиржон Ҳасановнинг ёши 38 да эканига қарамасдан 1942 йил май ойида урушга олиб кетилганлар, Дадам 1943 йил 15 март куни Руссиянинг Великий Новгород вилоятидаги Залучи районига қарашли Шотова кишлоғида немис босқинчиларига қарши бўлган жангларда халок бўлган эканлар. Онамдан дада...
23:00Яхши хабар: “Бирлик” Партияси ва Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти фаоли Мусажон Бобожон оқланди. “Ҳаракат”: Ҳали яна қилинадиган ишлар кўп!
Бугун, 2018 йил 17 июль куни жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг судья Муроджон Мирзажонов раислигида ўтган апелляция судлов ҳайъати мажлиси “Бирлик” Партияси ва Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти Андижон вилояти ташкилотларининг раиси Мусажон Бобожонни оқлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти хабар берди. Мусажон Бобожон (расмда) шу йилнинг 26 март куни жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Қува тумани суди томонидан...
- 17:04Шавкат Мирзиёни “Ҳаракат” ўқувчиларининг мушти шокка туширдими, ёки у дам олишга кетдими?
Президент Шавкат Мирзиёнинг 1-чи ва 2-чи хотинлари Зироатхон ва Фуҳушахон АҚШ сафаридан кейин йўқ бўлиб қолганлари, охирги кунларда эса, Шавкат Мирзиёнинг ўзи ҳам йўқ бўлиб қолганини 13 июлдаги хабаримизда тилга олган эдик. Шу хабаримизда Ўзбекистон давлат сифатида ўлаётганини ҳам аниқ рақамлар билан кўрсатиб бериб, очиқча айтмасак ҳам, “Аҳволимиз шундай экан, Шавкат Мирзиё қаерда қолди?” саволига имо-ишора қилган эдик. Тахминан 10 кундан бери Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожик...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону![](/templates/harakat/assets/images/user_ico.png)
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведенияЧитать дальше...
Маматова Ойгул
Добавить сведенияЧитать дальше...