Кундалик хабарлар - 17 September 2020
- 01:26Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси 16 сентябрда 37 поғона юксалиб, 28 минг 32 бўлди
Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, ҳар иш куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди. Эслатиш керакки, Dow Jones индекси 15 сентябрда 2 поғона юксалиб, 27 минг 996 бўлганди. Кеча 16 сентябрда эса, 37 поғона юксалиб, 28 минг 32 бўлди. Аммо, у...
- 19:36Шавкат Мирзиё Япониянинг янги Бош Вазири Ёсихидэ Суга номига табрик хати юборгани ҳақида
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Япония Либерал-Демократик Партияси етакчиси Ёсихидэ Суга номига хат йўллаб, уни Бош Вазир этиб тайинлагани билан табриклагани қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларида, биринчи навбатда, ЎзАда эълон қилинди. У Япониянинг янги раҳбарига Ўзбекистон-Япония стратегик шериклиги бундан буён ҳам изчил мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирибди. Ўзбекистон-Япония алоқалари катта аҳамиятга эга эканлигини “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Аг...
- 14:58Олий Мажлиснинг Қонунчилик Палатаси ҳам масхарабозлик савиясидан чиқолмаяпти! Мухолифат нима дейди?
Кеча Олий Мажлис Қонунчилик Палатасида “Ўзбекистон Республикасида камбағаллик даражасини аниқлаш мезонлари, ижтимоий таъминотнинг минимал стандартлари ва меъёрий асосларини ишлаб чиқиш ҳамда камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва устувор вазифалар тўғрисида”ги масала юзасидан юборилган Қонунчилик Палатасининг сўровига Бош Вазир ўринбосари - Иқтисодий Тараққиёт ва Камбағалликни Қисқартириш Вазири Жамшид Қўчқоровнинг жавоби атрофлича кўриб чиқилибди (расмда). Қонунчилик...
- 05:27Исроил Баҳрайн ва БАА билан муносабатларни яхшилаш ҳақидаги келишувни имзолади
Исроил Бош Вазири Биньямин Нетаньяху БАА Ташқи Ишлар Ввазири шайх Абдуллоҳ бин Зоид Ол Наҳаён ва Баҳрайн Ташқи Ишлар Вазири Абдул Латиф аз-Заёний билан ўз давлатлари ўртасида ўзаро муносабатларни яхшилаш ҳақидаги келишувларни имзолади. Келишувларни имзолаш тантанали маросими Оқ Уйда АҚШ Президенти Дональд Трамп, унинг рафиқаси ва меҳмонлар иштирокида бўлиб ўтди. Келишувлардан бири Исроилнинг Иорданнинг ғарбий соҳилидаги яҳудий шаҳарларига ўз суверенитетини жорий қилишини тўхтатишини назард...
- 04:45Ўзбекистон ва Швейцария собиқ Президент Ислом Каримнинг Фуҳуша лақабли қизи Гулнора Каримнинг маблағларини қайтариш шартлари бўйича келишишибди
Швейцарияда Гулнора Каримга нисбатан очилган жиноий иш бўйича мусодара қилинган пул маблағларини Ўзбекистонга қайтариш шартлари бўйича мамлакат ҳукуматлари келишувга эришишди, дейилади Швейцария ҳукуматининг инглиз тилидаги баёнотида. Аввалги келишувга кўра, Фуҳушанинг Швейцариядаги ҳисобларидан олинган 131 млн долларлик маблағ Ўзбекистонга қайтарилиб бўлди, дейиш мумкин. Ўша маблағни тўла олиш учун, Ўзбекистон у маблағларни қайтариш жараёнининг шаффоф ўтиши ва ҳисобдорлик бўлишини таъминлаш, ...
- 01:18Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси 15 сентябрда 2 поғона юксалиб, 27 минг 996 бўлди
Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, ҳар иш куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди. Эслатиш керакки, Dow Jones индекси 14 сентябрда 328 поғона юксалиб, 27 минг 993 бўлганди. Кеча 15 сентябрда эса, 2 поғона юксалиб, 27 минг 996 бўлди. Аммо,...
- 22:12Адлия Вазири Русланбек Давлетов “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ҳақидаги қонун лойиҳасини қачон Қонунчилик Палатасидан ўтказтиради?
Бугун Адлия Вазири Русланбек Давлетов (расмда) Қонунчилик Палатасида нутқ сўзлаб, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар ҳақидаги қонуннинг янги версиясини қабул қилдирди. Аммо, биз учун асосий савол – нимага “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ҳақидаги қонун лойиҳаси ҳалигача тилга олинмаяпти? Чунки, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти шундай қонун лойиҳасини Ўзбекистон Президенти, давлатнинг юқори органларига, жумладан Омбудсманга, 2019 йил 31 майда расман жўн...
- 21:45“Кеча кун бўйи ўзим нафас олдим”. Навальний заҳарланишидан кейин илк марта пост қолдирди
Алексей Навальний инстаграмдаги саҳифасида асаб тизимини фалажловчи “Новичок” гуруҳига мансуб модда билан заҳарланишидан кейин илк марта пост қолдирди. “Салом, бу Навальний. Сизларни соғиндим. Ҳали ҳам деярли ҳеч нарса қилолмаяпман, лекин кеча кун давомида ўзим нафас олдим. Фақат ўзим. Ҳеч қандай қўшимча ёрдамсиз, ҳатто томоғимга ўрнатилган мосламадан фойдаланмасдан. Жуда ёқди”, деган сиёсатчи. У рафиқаси Юлия, ўғли Захар ва қизи Дарья билан бирга тушган суратини илова қилган. 14 сентяб...
- 20:36Верховная Рада приняла заявление по Беларуси: назвала выборы нечестными и поддержала введение санкций
Официально обнародованы результаты выборов президента не отражают реального волеизъявления белорусских граждан, заявляют народные депутаты. ВР озвучила свою позицию по событиям в Беларуси. Верховная Рада считает недопустимым привлечение сил России и Организации Договора о Коллективной Безопасности (ОДКБ) для урегулирования ситуации в Беларуси. Как передает корреспондент УНИАН, об этом говорится в заявлении Верховной Рады относительно ситуации в Республике Беларусь, утвержденном постановле...
- 14:34Kun.uz хабар беришича, Имомали Раҳмон Тожикистонда ЯИМни етти йил ичида икки баравар оширишга ваъда берибди. Бу "улуғ" инсонни Ўзбекистонга чақириш керакмасми?
Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон алоҳида брошюра шаклида нашр этилган ўзининг сайловолди дастурида келгуси етти йил ичида республика Ялпи Ички Маҳсулот ҳажмини икки баравар кўпайтиришга ваъда берибди. Яъни, 2020 йилда барча манбалардан 26 миллиард сомонийдан зиёд миқдордаги Тожикистон Давлат Бюджети даромадларининг умумий ҳажми 2027 йилда 52 миллиард сомонийни ташкил этармиш. Kun.uz бу рақамларни Asia-Plus Агентлигининг сайтидан олганмиш. Имомали Раҳмон шунчаки қоғозда қоладиган ваъдалар бер...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Улмасов Бахтиёр
Добавить сведения Читать дальше...Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения Читать дальше...