15 September 2020
14:34 - Kun.uz хабар беришича, Имомали Раҳмон Тожикистонда ЯИМни етти йил ичида икки баравар оширишга ваъда берибди. Бу "улуғ" инсонни Ўзбекистонга чақириш керакмасми?

Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон алоҳида брошюра шаклида нашр этилган ўзининг сайловолди дастурида келгуси етти йил ичида республика Ялпи Ички Маҳсулот ҳажмини икки баравар кўпайтиришга ваъда берибди.

Яъни, 2020 йилда барча манбалардан 26 миллиард сомонийдан зиёд миқдордаги Тожикистон Давлат Бюджети даромадларининг умумий ҳажми 2027 йилда 52 миллиард сомонийни ташкил этармиш. Kun.uz бу рақамларни Asia-Plus Агентлигининг сайтидан олганмиш.

Имомали Раҳмон шунчаки қоғозда қоладиган ваъдалар бермабди, аниқ ваъдалар берибди. Нимамиш, бу одам ўз мамлакатининг энергетик, озиқ-овқат хавфсизлиги ва жадал саноат ривожланишини таъминлаш бўйича сиёсат давом эттирилишга ваъда берибди.

Ишлар у ерда шунчалик “Во!” экан, нимага Ўзбекистонимизни Тожикистонга қўшиб бермаймиз? Тожикистонда сал кам 30 йилдан бери ҳукмронлик қилаётган Имомали Раҳмоннинг гапларига қулоқ солиш керакмасми?

Шавкат Мирзиё ҳам шундай саволлар устида ўйламоқдами?