Кундалик хабарлар - 15 February 2012

  • 00:26Яна бир марта аввал ҳуқуқ ҳимоячиси бўлиб, кейин террорчиларга қўшилмоқчи бўлган Жамшид Мухторов ҳақида

    2005 йил Андижон воқеаларидан кейин сиёсий қочқин сифатида АҚШга кетган собиқ “Эзгулик” фаоли Жамшид Мухторов шу мамлакатда террорчиликда гумон қилиниб ҳибсга олинганини аввал хабар берган эдик. Шу кунларда агентлигимиз хатқутисига исмини билдирмаган ўқувчимиздан мактуб келди. Хатнинг аноним муаллифи террорчига бошпана бергани учун АҚШ ҳукуматини ва бу ишда Жамшид Мухторовга ёрдам берган БМТнинг Қочоқлар бўйича Бош ...

14 February 2012
  • 23:02Из почтового ящика “Харакат”: Получается, что узбеки зря голосовали за Атамбаева?

    Нацист и наркобарон Суюн Омурзаков легализовался в ошском УВД 11 января этого года распоряжением министра внутренних дел Кыргызстана генерал-майора Зарыпбека Рысапиева начальником Управления внутренних дел города Ош вместо Марата Орозбоева назначен полковник Суюн Омурзаков, который в 2007-2008 годах занимал должность заместителя начальника Ошского ГУВД по оперативной работе. Сразу после апрельской смены власти в Кыргызстане в 2010 году Омурзаков был назначен заместителем главы МВД по южному рег...

  • 22:38Қозоғистон иқтисодий ўсишнинг секинлашганидан хавотирда, Ўзбекистонда бундай бўлиши мумкин эмас

    Бугун Қозоғистон ҳукуматининг мажлисида Бош вазир Карим Масимов мамлакат иқтисодининг ўсиши секинлашгани, январь ойида ўсиш 4,8% бўлганини гапириб, Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазири Бақитжон Сагинтаевга келаси сешанбагача мамлакат иқтисодининг аҳволи бўйича аналитик ҳисобот тайёрлашни топширди, дейилади Казинформ агентлигининг хабарида. Бош вазир саноатда ҳам ривожланиш сусайганини эътироф этган. Ваҳоланки, давла...

  • 20:29Севишганлар куни Гулнора Карим севги ва муҳаббат шайдоси бўлибди

    Тузуккина ўзбекчани ҳам билмасдан ўзбек маликаси бўлишга даъво қилаётган Гулнора Карим ўзининг сайтига мумтоз шоирларимизнинг ғазалларини бугун, яъни14 февраль соат 18.00 га қадар йўллаган шахсга муҳташам ресторанда овқатланиш учун икки кишилик чипта ваъда қилибди. Мирзо Бобур таваллуди муносабати билан эълон қилинган ўзига хос конкурс ғолиби нафақат ресторанда маза қилади, балки ўзи тушунмайдиган ғазаллар ишқибози б...

  • 19:30Ўзбекистон Фанлар Академияси оптималлаштириш ниқоби остида йўқ қилинмоқда

    Президент Ислом Карим тарафидан имзолаган Вазирлар Маҳкамасининг қарорида Фанлар Академиясининг тизимини оптималлаштириш, унинг фаолиятни самараларироқ қилиш ҳақида гап борса ҳам, аслида, мақсад аниқ - бу муассасани босқичма-босқич йўқ қилиш. Мазкур қарор шу йўналишдаги навбатдаги қадамдир. Қарорга кўра, масалан, Фанлар Академиясининг Андижон-Наманган, Фарғона, Бухоро ва Жанубий минтқав...

  • 15:20Энди тезюрар Афросиёб поезди ҳар куни қатнайди

    “Ўзбекистон йўловчи темирйўллари” компаниясига асосланиб кеча тарқатилган хабарлардан маълум бўлишича, тезюрар Афросиёб поезди бундан буён ҳар куни Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида қатнайди У эрталаб соат 8 да Тошкентдан йўга чиқади, кечқурун соат 5 да Самарканддан орқага қайтади. Маълумки, ўтган йили 8 октябрда ишга тушган бу поезд ҳафатада икки марта қатнарди, шу йил январь ойи охиридан 5 марта қатнай бошлади, ...

  • 06:42Қозоғистонда жосуслик техникаси билан бир ўзбекни қўлга олишди, Тошкентда эса бундай техникалар бозорда сотилади

    Жанубий Қозоғистон божхонасилари Урумчидан жосуслик техникаси дея талқин этилаётган матоҳни олиб қайтаётган юртдошимизни ҳибсга олиб, унинг ишини судга юборди. Чимкент аэропортида қўлга олинган юртдошимизнинг ёнидан яширин равишда видео ва расмга олиш имконига эга махсус соат топилган. Афтидан, ҳамюртимиз Хитойда сувтекин турадиган бундай соатни бирор эҳтиёж учун (жосуслик учун эмас!) олиб келаётган бўлса керак. Боиси бу каби ашёлар Тошкентни...

  • 05:44Душанбеда ўзбек-тожик чегара муаммолари муҳокама қилинади

    Бу ҳақда хабар қилган «Азия-Плюс» агентлиги шу ой охирида Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов бошчилигидаги делегациянинг Душанбега боришини таъкидлаган. Маълумотларга кўра, бир неча йилдан бери муаммо бўлиб келаётган ўзбек-тожик давлат чегараларини демаркация ва делимитация қилиш Тожикистон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Абдураҳим Қаҳҳоров билан ўтказиладиган ҳукуматлараро комиссия мажлисида муҳокама қили...

  • 03:31БМТ Бош котиби ўринбосари Ноэлин Хейзер Тошкентга келади

    Эртага БМТ Бош котиби ўринбосари, Осиё ва Тинч океани бўйича иқтисодий ва ижтимоий масалалар ижрочи директори Ноэлин Хейзер бошчилигидаги делегация юртимизга келади. Бу ҳақда хабар тарқатган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати БМТ мулозимининг “Баркамол авлодни тарбиялаш - мамлакат тараққиёти ва жамиятни янгилашнинг муҳим шарти” мавзуидаги халқаро конференцияда иштирок этишини урғулаган, дейди мухбиримиз. 16-17 февраль кунл...

  • 01:12Навоийшунос Мирзааҳмад Олим чавақлаб кетилди

    Бир неча кун аввал Бухорода таниқли олим, Бухоро Давлат Университети доценти Мирзааҳмад Олим ўлдириб кетилган. Бухоро шаҳар ИИБ маълумотига кўра, олимнинг жасади шаҳар четидаги ташландиқ масканлардан биридан топилган. Гиламга ўралган жасадда ўткир тиғ билан етказилган жароҳат белгилари мавжуд бўлиб, жасаднинг бир неча кун сувда қолгани маълум бўлди. Ҳозирда шаҳардаги пахта титиш цехида ишловчи бир қанча ўсмирлар қотиллик...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону