Кундалик хабарлар - 18 February 2012

  • 01:11Қирғиз депутатларининг эс-ҳуши ўзбекларда, ўзбек миллати қачон жавоб беради?

    Қирғизистон парламентидаги “Ор-Номус” партияси фракциясининг бугунги мажлисида депутат Турсунбай Бакир ўғли Қирғизистон Бош вазири Омурбек Бабанов билан ўзбек жамоасининг лидерларидан бири, ҳозир халқаро қидирувда бўлган Жаллолидин Саллахудинов ўртасидаги алоқаларни текширишни Бош прокурордан талаб қилибди. Маълумки, ҳозир “ҳақиқий” қирғизлар “ярим қирғиз &nda...

  • 00:41Эртага Ўзбекистонда сайлов: Россия фуқаролари янги президент танлашда иштирок этадилар

    Тошкент, Навоий, Зарафшон ва Самарқанд шаҳарларида ташкил этилган сайлов участкаларида эрталаб соат 8 дан мамлакатимизда турли сабаблар билан юрган Россия фуқаролари ўз мамлакатларида ўтказилаётган президентлик сайлови доирасида овоз берадилар. Овоз бериш Фарғонада 25 февралга белгиланган. Россиянинг Тошкентдаги дипломатик корпуси бугун тарқатган хабарида нима учун турли минтақаларда овоз бериш турли кунларга белгилангани хусусида изоҳ бермаган, дейди му...

  • 00:04Президентнинг собиқ Давлат маслаҳатчиси Равшан Муҳиддинов 15 йилга кесилган

    Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг Сергели суди биносида ўтказилган мажлиси Президентнинг собиқ Давлат маслаҳатчиси Равшан Муҳитдиновга 15 йиллик қамоқ жазоси тайинлабди. Бу ҳақда хабар қилган Озодлик радиосининг ўзбекча программаси собиқ маслаҳатчининг тижорий фаолият шуғуллангани, хусусан, акасининг хотини номига расмийлаштирилган меҳмонхоналар орқали ноқонуний даромадлар олиб келганига урғ...

17 February 2012
  • 23:38Франция Транспорт вазири Тьерри Мариани Тошкентга келди

    Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Тшақи ишлар вазирлиги Мариани бошчилигидаги француз делегациясининг Ўзбекистон ҳукумати билан соҳага оид масалаларда сўзлашувлар олиб бораётганини таъкидлаган. Умумий руҳдаги хабарларда Франциянинг Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги улуши 1,4 фоиз экани, мамлакатлар ўртасидаги товар айрибошлаш ҳажми 354 миллон АҚШ долларини ташкил қилиши ҳақидаги маълумоларгина мавжуд холос. Делег...

  • 22:52Касб-ҳунар таълими маркази собиқ директори Зафар Сатторов қамоқдан манзил колонияга ўтказилди

    Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди ҳукми билан 2010 йилнинг ёзида 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазиринининг биринчи ўринбосари, Республика Касб-ҳунар таълими маркази собиқ директори Зафар Сатторов Навоийдаги 64/36-ЖИЭМидан Жиззахдаги манзил колонияга ўтказилди. Суд ҳукми билан порахўрлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳамда талон-тарожда айбланган бу одамга нисабатан чи...

  • 22:05Рэп-поп бўйича машҳур бўлган хонандамиз Шохруҳхоннинг иши Санкт-Петербург прокуратурасида кўрилиши мумкин

    Бунга шу йилнинг 14 февраль – Авлиё Валентин кун муносабати билан Санкт-Петербургда ўтказилиши мўлжалланган унинг концертини ўтказилмагани сабаб бўлган. Бир неча кун Санкт-Петербургда реклама қилинган, ҳатто чипталар сотилганига қарамай хонандага ҳомийлик қилаётган шахсларнинг фирибгарлиги туфайли концерт тўхтатилган. Шу муносабат билан ҳодиса юзасидан Санкт-Петербург прокуратураси ҳозирда суриштирув ишларини олиб бормоқда. Концерт тўхтатил...

  • 19:39Ўзбекистонда умумий маҳсулотнинг 82,5% нодавлат секторда ишлаб чиқарилар эмиш, Совет замонида ҳам шундай эди

    Шу кунларда расман эълон қилинган статистик маълумотларга кўра, 2011 йили Ўзбекистон Ялпи Ички Маҳсулотининг 82,5 фоизи нодавлат секторда, демак, хусусий секторда ишлаб чиқарилган эмиш. Ҳозир Ўзбекистонда расман рўйхатга олинган корхоналарнинг 92,5 фоизида мулкчиликнинг нодавлат формаси амалда бўлиб, уларнинг 50,8 фоизи фермер ва деҳқон хўжаликлари, 20,6 фоизи хусусий корхоналар, 0,9 фоизи чет эл капитали иштирокидаги корхоналар, 20,2 фоизи – бошқа турли корхоналар эмиш. Бу ифодаларда “э...

  • 16:36Туркияда ҳокимиятдаги партиянинг футболчи-депутати мажлисларга келмайди ҳисоб, Европарламентнинг аёл депутати чақалоғи билан келарди

    Бугун "Миллиёт" газетасидаги хабарда шу мавзу тилга олинади. Туркияда ҳокимиятда бўлган Адолат ва Тараққиёт Партияси сўнгги парламент сайловларида ўз номзодлари рўйхатига собиқ машҳур футболчи, ҳозирда ундан ҳам машҳур спорт теле-репoртёр Ҳоқон Шукурни (расмда) киритган эди. Шундай қилиб, у энди депутат, аммо эски ишини ташламагани сабабли, парламент мажлисларида қатнашмайди ҳисоб. Газетанинг ёзишича, у Турки...

  • 05:51В Египте исламисты просят граждан пожертвовать $1,66, чтобы отказаться от поддержки американских НКО

    В Египте началась кампания по сбору добровольных пожертвований, которые должны заменить финансовую помощь, получаемую от США, после скандалов с обысками в американских некоммерческих организациях (НКО), со ссылкой на египетские СМИ сообщает Reuters. «Египетский народ никогда не согласится быть оскорбленным и униженным», – заявил в телевизионном интервью шейх Мохамед Хасан, которого называют знатоком исламского права. США протестовали против обысков в благотворительных фондах, которых новые...

  • 04:36Ислом Карим Харухико Куродани билан учрашди, “устивор” йўналишларни муҳокама қилди

    Бугун Ўзбекистон Президенти Ислом Карим Оқсаройда Осиё Тараққиёт Банкининг президенти Харухико Куродани қабул қилди. ЎзА агантлигининг узундан-узоқ хабарида Ўзбекистон билан Осиё Тараққиёт Банкининг кўп йиллардан бери давом этаётган ҳамкорлигига оид маълумотлар берилади. Лекин, бугунги учрашув тўғрисида, бир жумла билан, “томонлар ўзаро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати юзасидан фикр алмашиб, истиқболда ҳамко...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону