Кундалик хабарлар - 10 February 2012

  • 23:02Давлат ҳокимиятида ишлашни истаганлар коммунал тўловларни тўлаши лозим

    Шу йилнинг 1 февралидан бошлаб Ўзбекистонда давлат ҳокимияти органлари, муассасалар ва давлат назоратидаги ширкатларнинг ходимлари ўзлари яшаб турган уй-жойларнинг коммунал тўловлари тўлангани ҳақидаги маълумотномаларни ишлайдиган жайларининг маъмуриятига келтириб топширишлари шарт қилиб қўйилди. Шунингдек, мактаб, мактабгача тарбия ҳамда олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ўқувчилари ҳам ота-оналарининг коммунал тўловлардан қарзи йўқ...

  • 22:23ЕХҲТ Туркманистонга кузатувчиларни юбормоқчи эмас, бу тўғрими? Ўзбекистонда нима бўлган?

    Индинга бу мамлакатда ўтадиган президентлик сайловлари Қурбонгули Бердимуҳамедов режими учун яна-да қулай шароитлар яратадиган бўлибди. Чунки, ўзига аъзо бўлган мамлакатларда сайловлар ва демократик жараёнларни кузатадиган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ҳатто Туркманистонга сайловни кузатишга боришдан бош тортибди. Бу мўътабар ташкилотнинг аразига Бердимуҳамедовга муқобил бўлган етти қўғирчоқ номзоднинг барчаси унга овоз бер...

  • 21:49Бош прокурор порнографияга қарши, порно маҳсулотлар бозори эса кенгаймоқда

    Мамлакат Парламентига порнографик маҳсулотлар тарқалишига оид қонунчилик таклифи билан чиққан Бош прокурор Рашитжон Қодировни беҳаёлик тарғиботчиларига нисбатан чораларнинг заифлиги ташвишлантиради. Шу боисдан ҳам прокурор Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигининг мазкур иллатга қарши моддаларига жиддий ўзгартиришлар киритиш тарафдори. Масалан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 130-моддаси (Порнографик маҳсулотларни тар...

  • 19:37Афғонистонга электр энергияси экспорт қилаётган Ўзбекистоннинг шифохоналарида электр йўқ

    “Ҳаракат” хатқутисига Қашқадарёнинг Яккабоғ тумани Хўжаилғор ҚФЙда яшовчи фуқаро Чори Менглиев тумандаги муаммолар ҳақида мактуб йўллаб, Марказий шифохонанинг совуқ кунлар бошланганидан бери беморларни қабул қилмаётганини таъкидлаган. Мактуб олингандан кейин Яккабоғга қўнғироқ қилган мухбирларимизга туман марказий шифохонасининг қабул бўлими ходими айни фактни тасдиқ...

  • 06:17“Озодлик” радиосининг ўзбек ва озорбайжон хизматларининг фарқи

    Бу радионинг озорбайжон тилида эшиттиришлар олиб борадиган хизмати ўз сайтида 8 январдан бери “2013 йилда бўладиган президентлик сайловларида Илҳом Алиевнинг ҳақиқий рақиби ким бўлолади?” савол билан сўровнома ўтказмоқда. Шу кунгача овоз беришда 2896 киши қатнашибди, уларнинг 40 фоиздан ортиғи бундай рақиб сифатида Озорбайжон Халқ Фронти Партиясининг раиси Али Каримлини кўрсатибди. Иккинчи ўринда - 29,5 фоиз овоз билан мух...

  • 03:49Ташқи ишлар вазирлигига Туркманистон элчиси ҳам чақирилибди

    Табиий, расмий хабарларда Туркманистон элчиси Султон Пирмуҳамедов Ташқи ишлар вазирлигида бугун қабул қилингани, бу ерда ўзбек-туркман ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари муҳокама қилингани айтилади, холос. Аммо, аввалги хабарларимизда айтилганидек, сўнгги кунларнинг баъзиларда Ташқи Ишлар вазирлигида бир эмас, икки элчи билан учрашув ўтказилаётгани дунёда ўхшаши бўлмаган воқеадир. Бу учрашувлар атрофидаги сирни Ўзбекистон режими я...

  • 03:14Интернетдан фойдаланиш бўйича МДҲда Туркманистон ва Тожикистондан олдиндамиз, холос

    Эгаси кимлиги ва қайси методика билан ишлаши айтилмаса ҳам, халқаро мақомга даъво қилаётган Internet World Stats сайти 2011 йилнинг интернетдан фойдаланувчи давлатлар рейтингини белгилабди. Унга кўра, аҳолисининг 97, 94 ва 92 фоизлари Интернетдан фойдаланидаган Исландия, Норвегия ва Швеция жаҳоннинг биринчиларидир. АҚШда бу кўрсатгич 77,3% экан. Интернетдан фойдаланувчиларнинг фоизи 26,8 бўлган Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари ичида фақа...

  • 02:06Владимир Скосырев: Солдаты уйдут, смотрящие и спецназ останутся. ЦРУ сохранит мощные резидентуры в Кабуле и Багдаде

    США будут опираться на разведку и диверсионные отряды после вывода регулярных войск из Афганистана и Ирака. Крупнейшими точками американского шпионского ведомства в мире станут Кабул и Багдад. В Афганистане полувоенные формирования будут охранять аэродромы и базы беспилотников. В Ираке главным станет работа с агентурой, штат посольства уменьшат. ЦРУ оставит на многие годы большие резидентуры в Кабуле и Багдаде. Они превратятся в самые крупные штабы шпионского ведомства за пределами США после вы...

09 February 2012