Кундалик хабарлар - 20 May 2013

  • 21:32Тошкентга Ҳиндистон вице-президенти келмоқда

    Эртага Ҳиндистон вице-президенти Муҳаммад Ҳамид Ансори бошчилигидаги мазкур мамлакат делегацияси Тошкентга келади. Бу ҳақда NetIndian нашри хабар берган. Расмий ташриф даврида ҳинд делегацияси Президинти Ислом Каримнинг қабулида бўлиши, Ташқи ишлар вазирлиги ва Сенатда учрашув ўтказиши ҳамда Самарқанд ва Бухорони зиёрат қилиши кутилмоқда. Муҳаммад Ҳамид Ансори Ўзбекистонга ташриф буюрган Ҳиндистоннинг биринчи вице-президенти бўлади, бунгача Тошкентга ушбу юртнинг бош вазирлари (Нарасимха Н...

  • 20:55Ўзбек авиалайнерини Мадридда яшин урди, асл сабаб тез юрар поездда

    Мадрид халқаро аэропортида Тошкент-Женева-Мадрид йўналиши бўйлаб парвоз қилаётган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкатининг Airbus А310 самолётини яшин урди. 17 май куни маҳаллий вақт билан 21.35 да Мадрид аэропортига қўниш чоғида қаноти жиддий шикастатланган самолёт экипажнинг ўта моҳирона ҳаракати эвазига талофатсиз қўнган. Мазкур ҳолатни миллий авиакомпаниямизнинг парвоз хавзсизлиги департаменти ўрганмоқда эмиш. Аслида, дейди мухбиримиз, буни ўрганишнинг ҳожати ҳам йўқ. Гап шундаки, ...

  • 19:43Президент Ислом Карим Сирдарёга бормоқчи, тайёргарлик қизғин

    Шу ой сўнгида Президент Ислом Каримнинг Сирдарё влоятига ташрифи мўлжалланган. Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиб, вилоятга янги ҳоким тайинлайдиган Ислом Каримнинг ташрифи олдидан вилоят тўлиқ ғалвирдан ўтказилмоқда. “Бирлик” Партиясининг маҳаллий фаолларига кўра, қама-қама авжига минган Сирдарёда айниқса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини овлаш кучайиб кетди. Сўнгги 2 ҳафтада 20 га яқин миршаб ва миршаббошилар, солиқчи-х...

  • 15:18Қозоғистонда "Нолегал" номли операциянинг биринчи босқичида 700 нолегал мамлакатдан чиқариб юборилган

    13 майдаги хабарларимиздан бирида 17 майгача Олмота ва бошқа шаҳарларда ноқонуний миграция ва одам савдосига қарши кураш доирасида "Нолегал-2013" номли оператив-профилактика табдирларининг биринчи босқичи ўтказилишини билдиргандик. Қозоқ хабар агентликлари Ички ишлар вазирлигига асосланиб билдиришича,ўтган давр ичида 15 минг 465 чет эллик маъмурий жавобгарликка тортилган, уларнинг 15минг 16 нафари МДҲ мамлакатларидан. Суднинг қарори билан 687 киши мамлакатдан чиқариб юборилган, уларнинг 680 нафа...

  • 14:27Узбекистан: Кто примет решение?

    Президент Узбекистана Ислам Каримов видит себя на троне вечно молодым Политик-оппозиционер, заместитель председателя партии «Бирлик» Пулат Ахунов продолжает размышлять о том, что ждет Узбекистан в скором будущем. По его мнению, главная проблема для республики - это затянувшееся единоличное правление Ислама Каримова, мешающее политическому и экономическому развитию. «Сейчас эта проблема, как тромб в кровеносном сосуде, закупорила всю политическую и экономическую жизнь страны. И...

  • 08:05Қирғиз фашизмига уруш эълон қилинганига 10 кун бўлди: "Оёққа тур Буюк Ўзбекистон! Фашизм йўқ қилиниши керак!" (Шу йил 11 майда эълон қилинган чақириқ)

    Шу кунларда бутун жаҳон немис фашизми устидан қозонилган Улуғ Ғалабанинг 68 йиллигини нишонлади. Бу Ғалабада ўзбекларнинг ҳам ҳиссаси бор. Юз минглаб ўзбеклар жанг майдонларида ҳалок бўлдилар. Айниқса руслар бу кунни Улуғ Ватан Урушидаги ғалаба сифатида катта тантаналар билан қутладилар. Фақат русларни эмас, СССРдаги ҳамма халқларни фашизмга қарши курашга чорлаган "Вставай, страна огромная, вставай на смертный бой!" сўзлари билан бошланадиган қўшиқ ҳамма ерда жаранглади. Бу қўшиқдаги қуйидаг...

  • 07:11Таиландда Осиё ва Тинч океани мамлакатларининг 2-чи Сув Форуми бўлмоқда

    Бу йилги Форумнинг мавзуси - "Сув ва табиий офатларнинг таҳдидлари билан боғлиқ хавфсизлик масалалари". Хитой ва Таиландга тасмий ташриф билан йўлга чиққан Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон кеча бу Форумда нутқ сўзлади ва Марказий Осиёда шу мавзу билан боғлиқ 5 та муаммо борлигини гапирди. Булар: - минтақада сув заҳираларнинг бир хил тақсимланмагани; - иқлимнинг ўзгариши билан сув заҳираларининг камайиб бориши; - аҳоли сонининг ортиши ва иқтисоднинг ривожланиши туфайли сувга бўлган эҳтиёжнин...

  • 03:50Бобакалонимиз Алишер Навоий номини булғаётган ифлосларга тупурамиз, Ўзбекнинг мард йигити Қаҳрамон ота қаршисида тиз чўкамиз

                        Ўзбекнинг иккита муттаҳами - ака-ука Тиллахўжаевлар (улардан бири Дилшод авваллари ўзини "Бирлик" фаоли деб ҳам ҳисобларди) Қирғизистон жанубида ўзбеклар қирғин қилингандан кейин, Брюсселдан туриб ўзбекларни ҳимоя қилиши иддао қилинаётган Алишер Навоий номли институт ташкил қилганганини эълон қилишлари бир қатор шубҳалар уйғотди.1. Сиёсий фаолият олиб бориши мўлжалланаётган ташкилотга Алишер Навоий номини беришнинг н...

19 May 2013
  • 19:39Ўзбегимнинг фоҳишалари Бокуга ҳам етиб бордими?

    Ислом Карим раҳнамолигида қашшоқ ҳолга келган ўзбекларнинг эркаклари оила тебратиш учун Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда мардикорчилик қилишаётган бўлса, жуда кўп ёш ўзбек аёллари Узоқ ва Яқин Шарқ мамлакатларида фоҳишалик билан шуғулланаётганларини Ўзбекистоннинг ташқарисида ҳамма билади. Озорбайжоннинг ўзида ҳам унчалик таниқли бўлмаган АПА агентлиги Баку шаҳарининг полициясига асосланиб хабар беришича, шаҳарнинг бир қатор тунги бар ва сауналарда махсус операция ўтказилиб, беҳаё иш...

  • 17:37Ҳиротда қайтадан тикланган Алишер Навоий мавзолейининг очилиш маросими бўлди

    Ҳа, кеча Ҳиротда ўтказилган тантанали маросим улуғ бобокалонимиз Алишер Навоийнинг сўнги асрларда ғариб ҳолга келган мавзолейини таъмирлаш тамом бўлганига бағишланибди. Ўзбекистонда кенг тарқатилмаган хабарга кўра, таъмирлаш иши Афғонистон Ахборот ва Маданият Вазирлиги томонидан $60 мингга бажарилган. Яна 10 минг долларни маҳаллий ўзбек тадбиркори Ҳожи Абдулла берибди. Бунчалик оз пулга жиддий иш қилиб бўлмаслигини ҳамма тушунади. Аммо, Ўзбекистон ҳукумати бундан кўпроқ маблағ ажратиб, улуғ шо...