Кундалик хабарлар - 17 May 2013
- 08:46Юқоридан буйруқ келди: Коммунал хизматлар учун пулни тўлаб қўй!!!
Эркин бўлмаган жамият ҳар соҳада камситувга маҳкумдир. Камситув эса эркинликка тескари пропорционалдир. Жамият қанчалик эркинсиз бўлса, камситув ҳам шунчалик ортиб боради. Биз бугун Ўзбекистонда жамият турмушида маъмурий-буйруқбозлик тизими энг юқори чўққисига чиққан вақтидир, деб қўрқмасдан айтсак бўлади. Давлат тизимининг тепасидан пастигача муамони фақатгина қўлбола усуллар ила хал қилиш керак деган тушинчага ҳамма ерда ҳукмрон. Президентдан тортиб кичик амалдоргача фақат бўйруқ бериш ус...
08:13Фуҳушанининг президентликка даъвоси бошландими?
Фақат рус тилида иш юритадиган uzdaily.uz сайтида асосан расмлардан иборат бир хабар 15 май куни саҳардан ҳам аввал тарқатилган. Унда айтилишича Ислом Каримнинг Фуҳуша лақаби билан танилиб бораётган қизи, профессор Гулнора Карим Пекинда ўзи раислик қиладиган Дискуссия Клубининг 5-чи учрашувини ўтказган. Клуб биринчи марта чет элда ўтказилаётгани алоҳида урғуланади. Бу учрашувнинг мавзуси шундай: "XXI аср Осиёнинг сиёсий-иқтисодий юксалиш юз йиллиги бўладими? Калит трендлар". Учрашувнинг очилиши...
- 07:34Хоразмда наркодилерлар узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти суди томонидан Тожикистон Республикасидан 10 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаларини олиб келиб, Ўзбекистонда сотиш билан шуғулланган 52 ёшли Икром Сапаев ва 53 ёшли Йўлдош Иброҳимов устидан ҳукм чиқарди. Суд қарорига мувофиқ, Сапаев 13 йил, Иброҳимов эса 11 йил панжара ортида ўтиради. Маълумотларга кўра, наркоташмачилар ўтган йилнинг октябрида МХХнинг Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинган. Қўлга олиш чоғида уларнинг Panasonic теле...
07:09Bloomberg яна қовун туширдими ёки ростдан ҳам Билл Гейтс яна дунёнинг биринчи бойи бўлдими?
Жаҳон бўйича молиявий вазиятни кузатиб бориши билан машҳур бўлган АҚШнинг Bloomberg Интернет нашри ўтган йили октябрда биз тарафимиздан ҳам тарқатилган хабарида Россия бойлар рўйхатида Виктор Вексельберг $17.8 миллардлик бойлиги билан биринчи ўринга чиққани, бойлиги ундан $800 млн кам бўлган Алишер Усмонов иккинчи ўринга тушгани айтилганди. Аммо, ўшанда "Ҳаракат" мухбирлари бу янгиликка шубҳа билдиришди. Бир неча ойдан кейин "Ҳаракат" ҳақ эканлиги маълум бўлди. Шу йилнинг январида аввал Bloo...
- 00:50Фарғонада таниқли футбол мутахассиси ишдан четлатилди
Фарғонанинг “Нефтчи” клуби бош мураббийи Юрий Саркисян номаълум сабабларга кўра лавозимидан четлатилган. Ўзбекистондаги футбол муаммолари, коррупция гирдобидаги спорт соҳасини ўз вақтида кескин танқид қилган, муайян даврда терма жамоага бошчилик қилган Саркисяннинг ўрнига кимнинг тайинлангани аниқ эмас.
- 22:50Америкалик ёзувчилар Тошкентга келади, Озодлик машъалидан учқун келадими?
Бугун Тошкентдаги АҚШ элчилиги матбуот хизмати томонидан тарқатилган хабарда айтилишича, 4 нафар америкалик ёзувчи – Энн Ҳуд, Стивен Куусисто, Чинело Окпаранта ва Кристофер Меррил – 17-22 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Улар ижодкорлар учун АҚШнинг Айова Университетида ташкил этилган Халқаро бадиий ижодий дастур кўмагида юртимизга сафар қилмоқда. Ўзбекистонда америкалик ёзувчилар юртимиз қалам соҳиблари билан ижод сирларини ўртоқлашади ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида бўлишади. Т...
- 21:39Қозоғистон Росия билан ҳарбий-техник ҳамкорликни чуқурлаштирмоқда, Ўзбекистон ҳали ҳам яккамоховлик йўлида
Нурсултон Назарбой Россия ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорлик программасини амалга ошириш бўйича Келишувни ратификация қилувчи қонунни кеча имзолагани расмий хабарларда билдирилди. Хабарда бу келишувнинг тафсилотлари берилмайди. Биз бу Келишувни на қоралаш на оқлаш ниятимиз йўқ, дейди мухбиримиз. Аммо, қўшнимизда бўлаётган воқеаларни билиб боришимиз, Ислом Карим собитқадамлик билан Ўзбекистонни халқаро соҳада яккамоховга айлантираётганига эътибор беришимиз шарт. Ҳозирги...
- 21:12Россия судьялари делегацияси Тошкентга келди
Ўзбекистон Репсубликаси Олий суди раиси Бўритош Мустафоев Россия Федерацияси Олий суди раиси Вячеслав Лебедев етакчилигидаги делегацияни қабул қилди. Мулоқот чоғида Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш, жиноят, жиноят-процессуал қонунчиликни либераллаштириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўла ҳимоя қилинишини таъминловчи мустақил суд ҳокимиятини шакллантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди, дейилади Олий суд матбуот хизма...
20:32АҚШда МХХнинг яна бир нашри иш бошлади - “The Uzbek Times” журнали
Ўзбекистон фуқароси Фарҳод Султонов муассислигидаги The Uzbek Times журналининг март-апрель ойлари билан белгиланган нишона сони чоп этилган. Инглиз тилидаги мазкур нашр нафақат мамлакатимиз тарихи, маданияти ва урф-одатлари, балки инвестицион, иқтисодий ва туристик имкониятлари ҳақида ҳам маълумотлар бериб боради. Бундан ташқари, журнал саҳифаларида америкалик таниқли экспертларнинг Марказий Осиё муаммоларига бағишланган таҳлилий мақолалари чоп этилади, дейилади журнал чоп қилингани билан боғли...
- 19:50“Бухорогазсаноатқурилиш” ширкати собиқ раҳбари Намангандаги колонияга жўнатилди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди томонидан 11 йилга озодликдан маҳрум қилинган “Бухорогазсаноатқурилиш” ширкати собиқ раҳбари Илҳом Ҳамроевнинг иши Ўзбекистон Республикаси Олий судида кўрилиб, ўзгаришсиз қолдирилди. Бухоро вилоятининг собиқ ҳокими Самойидин Ҳусейновнинг иккинчи хотинига уй қуриб берганликда айбланган бу шахс ва унинг қариндошлари мол-мулки мусодара қилинган. Эслатиб ўтамиз, Илҳом Ҳамроев Ўзбекистон Репсбубликаси ЖКнинг талон-тарож қилиш, мансаб сохтакорлиги ва уни суи...