Кундалик хабарлар - 21 May 2013
- 22:56Миршаббоши Матлубов Хитой элчисини қабул қилди, бунинг орқасида бир гап бор
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати томонидан тарқатилган хабарда таъкидланишича, Ўзбекистон Ички ишлар вазири Баҳодир Матлубов Хитойнинг мамлакатимиздаги элчиси Чжан Сяони қабул қилган. Учрашув давомида миршаббоши ва элчи Ўзбекистон-Хитой муносабатларининг жамоат хавфсизлиги, одам савдоси, наркотикларга қарши кураш ва трансмилий жиноятларга оид қисмини муҳокама қиилшган. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Хитой жамоат хавфсизлиги вазирлиги ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга доир к...
22:00Сирдарёда “Эзгулик”чи Исроил Ризаевнинг суди қолдирилди, ҳукумат мард демократни қўрқитолмайди
Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди кассация судлов ҳайъати Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлими раиси Исроил Ризаевга оид маҳкамани номаълум муддатга кечиктирди. Суд маҳкама кечиктирилиши сабаблари ва суднинг қайси кунга белгилангани ҳақида изоҳ бермаган. Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 22 апрелида жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди сиртдан Исроил Ризаевни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 239-моддаси (Нодавлат нотижор...
21:24Ўзбекистон Давлат Жаҳон Тиллари Университетига янги ректор тайинланди
Бугун Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълими вазири ўринбосари Шуҳрат Қаюмов Ўзбекистон Давлат Жаҳон Тиллари Университети ректори этиб тайинланди. Соғлиғи ёмонлиги туфайли пенсияга кузатилган собиқ ректор Абдулла Исмоилов ўқув юртини 2007 йилдан бери бошқариб келаётганди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Давлат Жаҳон Тиллари Университети мамлакатдаги хорижий тиллар ўргатишга ихтисослаштирилган энг йирик ўқув даргоҳи бўлиб, университет педагогик заҳирасида ...
20:45Қирғизлар набатдаги аҳмоқлигини қилмоқда, ўзбеклар қилиб бўлган
Бугун Қирғизистон ҳукумати парламентга киритган қонун лойиҳасини бошқача баҳолаш қийин. Бу қонун "Манас" аэропортининг бир қисмини америкаликларга Транзит Маркази сифатида бериш ҳақидаги шартномани бекор қилиш тўғрисидадир. АҚШ бу базани илдизи Афғонистонда бўлган ислом терроризмини йўқ қилиш учун ишлатди ва шу йўналишдаги ишлар ҳали битгани йўқ. Ислом терроризми Ғарбдан ҳам кўра Марказий Осиё учун катта хавф туғдириб келиб, хавф туғдиришни давом эттирар экан, қирғизларнинг бу иши катта хато.. ...
19:35CA-NEWS сафини кенгайтириш учун янги масхарабозлар қидирмоқда, Умида Маниёзова каби масхарабозлар у ерда аввалдан бор
Қароргорҳи Бишкекда бўлган CA-NEWS агентлиги Марказий Осиёда хабарчиликни масхарабозларга айлантирувчи ташкилотлардан биттаси. Бу агентлик асосан диктаторликлар тарафидан берилаётган хабар ва маълумотларни ҳеч қандай таҳлилсиз, яъни маъқуллаётгандек бўлиб тарқатади. Баъзида, жузъий масалалар бўйича танқидий нарсалар ҳам чиқариб қўйишади. Аммо, ўлиб қолсалар ҳам, масалан, Ўзбекистон иқтисоди йилдан-йилга чўкиб боришинини исботловчи "Ҳаракат" агентлигининг маълумотларини эълон қилмайдилар. Ёки, Ў...
17:48Саакашвили замонининг Бош вазири ҳам ҳибсга олинди, ўзбекларга дарс бўлсин
Гуржиларнинг Грузия-Online агентлигининг хабарига кўра, бугун прокуратурадаги сўроқдан кейин бу мамлакатнинг собиқ Бош вазири, ҳозир мухолифатда, аммо ўтган йилги парламент сайловларигача 8 йил ҳокимиятда бўлган УмумХалқ Ҳаракатининг Бош котиби (УХҲ) Вано Мерабишвили ҳибсга олинди. У билан бирга Мерабишвили ҳукуматида Меҳнат, Соғлиқни сақлаш ва Ижтимоий Ҳимоя вазири вазифасида ишлаган, ҳозир Кутаиси вилоятининг ҳокими бўлган Зураб Чиаберашвили ҳам ҳибсга олинган. Прокуратуранинг иддаосига кўр...
- 15:24Из почтового ящика "Харакат": Окажите содействие в прекращении преследования людей в Оше
Убедительная просьба ко всем адресатам оказать содействие через правоохранительные органы Узбекистана установить место нахождения гражданина Кыргызстана Махмудова Анвара, который постоянно проживает в городе Ош Кыргызской Республики, по ул.Имом-Ата. В апреле 2013 года с ним виделись в городе Андижане Республики Узбекистан и разговаривали с ним. Махмудов Анвар знает, что сотрудники милиции города Ош возбудили уголовное дело по статье 97 УК КР (убийство) за его, якобы, убийство, хотя он на с...
- 09:45Ислом Каримга ўхшаганлар ҳали-бери тушунмайдиган хабар: Гуржистон иқтисодининг ўсиш тезлиги тижорат банкларининг консерватив сиёсати туфайли камаймоқда
Қаранг, Гуржистон иқтисоди ўсмоқда, аммо ўсиш тезлиги камаймоқда. Шунақа гапни Ўзбекистонда эшитасизми? Йўқ. Ислом Карим ва унинг ҳукумати ҳар доим фақат қандайдир ўсиш ҳақида гапиради. Аммо, улар битта нарсани ўлгунларигача ҳам тушунмайдилар: русларнинг "рост росту рознь" ифодасини ўзбекча қилишга ҳаракат қилмайдилар. Таржима қилсак, "ўсиш бор, ўсиш бор" дейишга тўғри келади. Аммо бу иккита ўсиш мутлақо бошқа-бошқа нарсалар. Фараз қилинг, Ўзбекистоннинг 100 доллари бор. Бу пул бир йилда 8,2 ...
23:28Адолатсизлик: Остонадаги Жаҳон Антикризис Конференциясига Ислом Карим таклиф қилинмабди
23 май куни Остонада Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбойнинг ташаббуси билан чақирилган Жаҳон Антикризис Конференцияси бўлади. Бундай конференция ўтказиш ташаббусини БМТнинг 67-чи сессияси ҳам қўллаб-қувватлаган экан. Табиий, бу конференцияда жаҳон иқтисодий кризиси ва у билан кураш йўллари муҳокама қилинади. Нурсултон Назарбой кризис билан курашнинг қозоқча йўллари ҳақида 9 минг киши қатнашиши кутилган форумда ўзи гапирмоқчи. Бу ерда адолатсизлик бўлаётганини айтиш лозим дейди, мухби...
- 22:14Бухорода юқори октанли бензин ишлаб чиқарилади
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида Американинг Honeywell ва UOP компаниялари технологияси асосида юқори октанли бензин ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу ҳақда хабар қилган маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, «Евро-3″ ва ундан юқори» стандартиг жавоб бера оладиган бензин чиқаришни мунтазам йўлга қўйиш кейинги йил бошида амалга оширилади. 1997 йилда ишган туширилган Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ҳозирги куна Аи-91, Аи-93, Аи-95 маркали бензин ишлаб чиқаради ава бу турдаги маҳсулот...