Кундалик хабарлар - 28 May 2013

  • 20:06Омадсиз сигир Ислом Каримнинг учар поездига эмас, оддий поездга урилибди

    Ўзбекистонда тарқатилган хабарлардан бири хабар ҳам эмас, бўшаб қолган хабарчилик саҳнасини тўлатишга бўлган интилиш маҳсулидир. Нимамиш, 2013 йилнинг 26 май куни соат 18.20 да "Чинор-Тошкент" электрпоезди темир йўлига чиқиб олган сигирни уриб кетиши натижасида поезд 8 дақиқага ушланиб қолганмиш. Шу йилнинг 4 май кунидан Тошкент-Чинор-Тошкент йўналиши бўйлаб йўлга қўйилган қатновда бу каби ҳодисалар бўлиб туриши табиий. Махсус тўсиқлар билан ажратилмаган поезд йўли аҳоли ва унинг мол-ҳоли учун б...

  • 18:53Бишкекда КХШТнинг норасмий Россия + Марказий Осиё саммити бўлиб ўтди, яккамохов Ислом Карим у ерда йўқ

    Колликтив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига 7 давлат аъзо эди, Ўзбекистон аъзолигини тўхтатиб қўйгани сабабли, ҳозир 6 аъзоси бор. Бугун Бишкекда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентлари норасмий шаклда йиғилдилар. Владимир Путин Бишкекга эрталаб, Нурсултон Назарбой тушдан кейин келди ва бу саммит тахминан икки соат давом этди. Ундан олдин Путин-Атамбаев учрашуви бўлди. Кўринишидан, бу норасмий саммитни 4 президентнинг ҳасратлашув ва Путингдан сўнги кўрсатмалар олиш йиғилиши ...

  • 17:41Қашқадарёда газ конида ёнғин чиқди, ўзбек расмийларининг масхарабозлик даражаси қандай?

    Ҳамма нарсанинг миқдори, миқёси, кўлами ва даражаси бўлгани каби масхарабозликнинг ҳам ўлчови бўлса керак. Лекин Ўзбекистон расмийларининг бугун РИА-Новостига берган раддияси бу борада уларнинг олдига тушадигани йўқлигини кўрсатди. РИА-Новостига кўра, Қашқадарё вилояти Миришкор туманидаги газ конларидан бирида ёнғин чиққан, қарийб бир ойдан бери ёнғин жиловини мутасаддилар қўлга ололмаяпти. Қурбонлар бор...Ўзбекистон буни рад этмоқда. Аслида, бу бор гап. Қашқадарёда бу каби воқеалар, нефть ва...

  • 13:50Из почтового ящика "Харакат": Таджикский солдат не только обидит ребенка, но и ударит его узбечку-мать (Харакат: узбеки заслужили это)

    Руководству пограничных войск Таджикистана следует заняться морально-психологическим климатом в рядах своих подчиненных. Потому как своим поведением они напоминают обезьяну, которая не ведает что творит, но рада этому. Граждане Узбекистана из махаллей А.Джоми и Ш.Кузибоева г.Бекабад Ташкентской области жалуются на таджикских военнослужащих, несущих службу на пункте пропуска «Куштегирмон». Жалуются на произвол и оскорбления, на предвзятое отношение к себе со стороны пограничников Тад...

  • 10:15Иштонсиз Ислом Каримнинг Ирландияга элчи тайинлаш учун пули йўқ

    Маълумки, 1991 йилнинг баҳорида СССРни сақлаб қолиш учун референдум ўтказишга тайёргарлик кўрилаётган кунлари Ислом Карим миллионлаб одам кўрадиган Ўзбекистон ТВси экранлари орқали СССРни улуғлаш мақсадида чиқиш қилар экан, жумладан қуйидагиларнинг ҳам гапирган эди: "Икки оёғини битта этикка тиқиб мустақиллик талаб қилаётганлар калласини ишлатсин. Ахир мустақил бўлиб қолсак, сал кам 200 давлатда элчихоналар очиш учун пулимиз йўқ-ку!" Икки оёғини битта этикка тиқиб мустақиллик талаб қилаётганлар...

27 May 2013
  • 22:35Абдулазиз Комилов Берлин бургомистрини қабул қилди

    Расмий хабарларда таъкидланишича, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Берлин шаҳар ҳукмрон бургомистри (ҳокими) Клаус Воверайт билан учрашди. Берлин ҳокими Тошкент шаҳар ҳокимининг таклифи билан юртимизга келган. Мулозамат нуқтаи назаридан ўтказилган учрашувда Ўзбекистон ва Германия муносабатларига доир умумий масалалар муҳокама қилинган. Берлин раҳбари амалий учрашувларини ҳукумат идоралари, молия ташкилотлари, таълим муассасалари вакиллари, фан ва маданият ходимлари билан ўтказа...

  • 21:26Ислом Карим ҳукуматдаги ўғриларнинг жойини алмаштирди, аммо ўғрилик битмайди

    Ўзбекистон Президенти Фармони билан Умид Салимов Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У шу пайтга қадар Республика касб-ҳунар таълими маркази директори, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари (!) эди. Гап шундаки, дейди мухбиримиз, Ўзбекистонда Олий ва ўрта махсу таълим вазирининг 2 нафар (?!) биринчи ўринбосари мавжуд бўлиб, ўринбосарларнинг бири касб-ҳунар таълими, иккинчиси эса олий таълим тизимига раҳбарлик...

  • 20:10Ўзбекистонга янги мобиль оператори келадими? Келадигани Фуҳушаган қанча пора берган?

    Қатор ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган эълонларда дунёга машҳур France Telecom-Orange ширкатининг шу йил 15 июлидан Ўзбекистонда иш бошлаши ҳақида гап боради. Бироқ бу эълонлар ортидан дунё бўйлаб 32 мамлакатда 320 миллондан ортиқ абонентларига эга France Telecom-Orange бу маълумотни рад этди. Шубҳа йўқки, французлар ўз бошига швед ҳамкасбларининг куни тушишидан қўрқишган. Фақат бир нарсани аниқлаштириш керак, французлар ҳам Президент Ислом Каримнинг Фуҳуша лақабли қизи Гулнорага пора бе...

  • 19:13Ўзбекистонликлар зилзила ваҳми билан яшамоқда

    Тошкентдаги Сейсмология институти мамлакатда эҳтимолий кучли зилзилага оид миш-мишларни рад қилиб, оммавий ахборот воситаларига баёнот берди. Ҳолбуки, кўпчилик, айниқса кўп қаватли уйларда яшовчи тошкентликлар ўз уйларига кирмаслик даражасигача етаётган эди. 25 ва 26 май кунлари Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида рўй 6 баллгача ер силкинишлари аҳоли орасида ваҳима уйғотганди. Сейсмологлар аҳолини тинчлантирди, лекин ер силкинишини олдиндан айтиб бўлмаслигини ҳам қистириб ўтишди. Шунга қарамай...

25 May 2013
  • 21:47Қўқонда ўзбек-қирғиз чегаралари масаласи муҳокама қилинади

    Қирғизистон давлат чегара хизмати бошлиғи Токон Мамитовнинг айтишича, Қўқон шаҳрида шу йилнинг июнидан бошлаб Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара органлари вакилларининг учрашувлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон томонининг таклифи билан ўтаказилиши мўлжалланаётган учрашувларда чегара масаласида якдил қарорга келиниши керак. Аммо Қўқондаги “Ҳаракат” мухбирларига кўра, бу масалада якдилликка келиш мушкул: аввало, қирғизлар ҳозирги кунда ҳам руҳий уcтунликка эга ва мамлакатимизнинг бир қанча ч...