Кундалик хабарлар - 30 May 2013

  • 23:09"Ҳаракат" хатқутисидан: ЎХҲчилар ҳам ўзига хос диктатлар экан

    Ҳурматли бирликчилар! Мен ББС да Пулат Охун ва Намоз Нормуминнинг бахсини эшитдим.Ва бу бахсга уз муносабатимни билдириб уларнинг УХХ сайтига коммент ёздим. Лекин,чикаришмади. Кейин,яна ёздим.Менимча, 99,99% чикаришмайди. Бунака комментларни хам чикариш учун,ЮРАК керак. Ва узининг хаклигини исботлаш учун хеч булмаса харакат килиниши керак. Нимага булмаса, АКШ президентлари номзодалари очикдан очик дебат килишади. Лекин, демократия кураяпмиз, деб кукрагига ураётган Россияда хам на Путин,н а Ельци...

  • 21:12Бу дунёга нима бўлмоқда: Францияда икки эркак расман уйланди

    Ўзбек тилининг изоҳли луғатида "уйланмоқ" сўзи "бирор қиз ёки аёлни ўз никоҳига олмоқ, оила қурмоқ (эр киши ҳақида)" деб таърифланган. Шундай экан, икки эркакнинг уйланиши ҳақида гапириш мантиқсиздек туйилади, аммо... АҚШнинг бир қатор штатларида, Еропанинг бир қатор мамлакатларида бир жинсли одамларнинг уйланишига расман рухсат берувчи қонунлар қабул қилинди. 18 майда шундай қонун Францияда ҳам кучга кирди. Кеча биринчи эркакалар жуфти оила қурди. Булар расмда марказда ўтирган икки эркак ...

  • 20:32Буюкбританиянинг элчиси Ислом Каримнинг яккамоховлик сиёсатини қоралаб, интеграциянинг афзалликларини мақтади

    ЕИнинг Тошкентдаги элчихонаси тарафидан Ўзбекистон олий ва ўрта таълим вазирлигининг иштирокида ўтказилган Давра Суҳбатида нутқ сўзлаган Буюкбританиянинг Тошкентдаги элчиси Жорж Эдгар ЕИнинг тузилиши ва унинг ривожланиб бориши тарихидан Миллий Университет ўқитувчилари ва талабаларига дарс бериб, интеграцион жараёнларнинг муҳимлигини мақтаб, яккамоховлик сиёсати олиб бораётган Ислом Каримни феълан шарманда қилибди. Расмий хабарда айтилишича, сони 80 дан кўп бўлган ўқитувчи ва талабалар бу маро...

  • 17:42Ўзбекистонда ҳар бир болага Ислом Каримнинг меҳр, эътибори бор, аммо оталар чет элларда мардикор

    Мамлакатимиз бўйлаб “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остида ўтказилаётган ҳафталик тадбирлари олқишга сазовор воқеа. Боллалар келажагимиз, уларга меҳр, эътибор бериш - келажакни ўйлашдир. Давлат ахборот воситаси бўлган ЎзАнинг бугунги тўртта хабари шу мавзуга бағишланган. Мана ўша хабарларнинг сарлавҳалари - "Болалар кулгуси тутсин дунёни", "Болалар ҳуқуқлари – доимий ҳимояда", "Болаларга қувонч улашиб", "Тинчлик ва ободлик болалар нигоҳида". "Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигид...

  • 14:31Башар Асад ва Владимир Путин Сурияни қўлларида сақлаб қолиш учун курашни давом эттирмоқдалар

    Сурияда икки йилдан бери давом этаётган фуқаролар уруши натижасида юз мингдан ортиқ одам ҳалок бўлиб, бир миллионга яқин одам қўшни мамлакатларга қочган бўлса ҳам, қонли воқеаларнинг охири кўринмаяпти. Тунис, Ливия ва Мисрдан фарқли ўлароқ, Сурия диктатори Башар Асад асосан Россиянинг ёрдам билан инқилобчиларга бўш келмаяпти ва ҳокимиятни қўлида ушлаб турибди. Бир маҳаллар Араб дунёсининг энг яқин дўсти СССР эди, кейин Россия бўлди. Араб баҳори инқилобларидан кейин Россия бу минтақадаги дўстлари...

  • 07:49Ўзбекистон олтинлари каерга кетаябди?

    Данияда ҳам бошқа миллатлар қатори минглаб турклар истоқомат қилади. Барча шаҳарларда турк тилида маърузалар қилинадиган масжидлар ишлаб турибди. Турклар, шунингдек, ишлаб чиқаришда ва хокимият тизилмаларида ҳам фаолият кўрсатишади. Яқинда Туркияга бориб қайтган танишимдан хазиллашиб сўрадим: - Ҳа ,Мурод, Туркияда нималар қилиб келдинг, бу ерда топган “пора”ларни (турклар пулни пора дейишади - Ҳаракат) кўмиб келдингми? - Шундай десам ҳам бўлаверади, - деди у кулиб, - бу йилгиси унча кў...

  • 07:13Рус хабарчилигида мини-бўрон: НАТОнинг бир офиси Остонадан Тошкентга кўчар экан

    Бир неча кундан бери ўнлаб рус ахборот воситаларида бир овоздан НАТОнинг минтақавий алоқа офицерининг офиси Остонадан Тошкентга кўчаётгани, Тошкентдаги офис 3 июнда иш бошлаши хабар қилинмоқда. Хабар қилишни қўйиб туринг, бу воқеа Ўзбекистон Россияда юз ўгириб Ғарбнинг қучоғига ўтиб кетаётганининг навбатдаги исботи сифатида таҳлил қилинмоқда. Ваҳоланки, бу офис Остонада иш бошлаганда, унга ҳеч ким эътибор ҳам бермаган бўлса керак. Бу офис дипломатик мавқега эга бўлади, офиснинг бошида турган ...

29 May 2013
  • 23:03Ўзбекистон “қора бозори”да доллар қиймати кескин пасайди

    Саррофлар АҚШ долларининнг сўмга нисбатан пасайиши сабабларини миллий автомобилларнинг миллий валютага сотувга чиқарилиши билан боғламоқда. Харидорлардан автомобиль учун пул қабул қилинаётган сўнгги уч кунда доллар қиймати 2800 сўмдан (1 АҚШ доллари) 2600 сўмга қадар шўнғиди. Айтишлариича, ҳукумат нақд пулга зориққан ва автомобил учун аҳолидан сўм қабул қилишга бошлаган. Бу антиқа усул ҳар доимгидек қўл келиб, уч кун ичида давлатга аҳоли қўлидаги маблағлар оқиб кела бошлади.

  • 22:32Гимнастикачи Луиза Галиулина икки йилга спортдан четлатилди

    Халқаро Спорт Арбитраж суди сўнгги Лондон Олимпиада ўйинлари пайти танасида тақиқланган фуросимид моддаси қолдиқлари аниқланган спортчимизни шу тариқа жазога тортди. Аммо Луизанининг ўзи бу ҳолдан кескин норози. У “Бу борада ҳеч нима деёлмайман, ҳайронман, кимдир овқатимига қўшиб қўйгандир” дейди.

  • 21:30Сенсация: Ўзбекистон ўз автобусини чиқаришга бошлади, аммо қандай автобус?

    Ўзбекистон режимнинг ахборот воситалари бу ҳақда жар солмоқдалар. Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилган SamAuto LE 60 маркали автобусни "Сергели-12 - Тошкент вокзали" йўналишида текшириш учун йўлга чиқаришибди. Ростдан ҳам одамни хурсанд қиладиган хабар. Аммо, ҳар нарсанинг лекини бор бўлгани каби бу хабарнинг ҳам лекинлари бор. Эслатиш керакки, Самарқанддаги завод Туркия ширкати билан қурилган қўшма корхона эди. Бироздан кейин Туркиянинг ширкати банкрот бўлди. Энди Ўзбекистон ҳук...