Кундалик хабарлар - 03 June 2013

  • 23:39Ғаллаоролдаги автоҳалокат тафсилотлари ўрганилмоқда

    Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумиотига асосланиб тарқатилган хабарларда айтилишича, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани Бахмалсой қишлоғида содир бўлган автоҳалокат оқибатлари ўрганилмоқда. 3 кун муқаддам содир бўлган йирик автоҳалокат, яъни автобуснинг енгил автомобиль билан тўқнашиши натижасида 6 кишининг ҳалок бўлгани аниқланган. Ғаллаорол тумани ИИБ томонидан олиб борилаётган жиноят иши тафсилотларига кўра, автоҳалокат 30 май куни куни соат 17 лар атрофида содир бўлган. ...

  • 23:02Ўзбекистон Давлат наслчилик инспекциясига янги раҳбар тайинланди, ўзбекнинг насли яхшиланса керак

    Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, Дилшод Пирназаров Ўзбекистон Давлат Наслчилик инспекциясига бошлиқ этиб тайинланди. Мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳасида муҳим ҳисобланган бу лавозимнинг собиқ эгаси ўтган йили қўйлар ва парранда ўлатида айбланиб, жавобгарликка тортилганди. Пирназаров эса бир неча йиллардан бери Вазирлар Маҳкамасида фаолият юритиб келган. Баъзиларнинг фикрича, янги раҳбарга ўзбекларнинг насли билан шуғулланиш ҳам топширилган. Бўлиши мумкин, чунки ўзбекларнинг асоси...

  • 21:16“Даракчи”: Гулнора Карим ўзбекча гапириб, ҳаммани ҳайратга солмоқда

    “Фонд Форум васийлик кенгаши раиси, профессор Гулнора Каримова ҳам бир қатор нуфузли тадбирларда ўзбек тилида равон сўзлаётгани кўпчиликнинг диққатини тортаётир. Гулнора Каримова асосан хорижий тилларда таҳсил олган ва кўп йиллар хорижда яшаган ва ишлаган бўлса-да, ўзбек тилини пухта ўрганишга қаттиқ киришган” дейилади “Даракчи” газетасида чоп қилинган бугунги мақолада. Масалан, Гугуша “Биби Орифа” мақбараси очилиши маросимида: “Ассалому алайкум ва Раҳматуллоҳ. Биринчидан, мана шу кунга, биз...

  • 20:32Қизил Хоч Қўмитаси аҳдидан қайтди ва миршаблар билан ҳамкорлик бошлади

    Шу йилнинг 13 апрелидаги хабарларимизда Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ўзининг асосий йўналишларидан бири бўлган Ўзбекистон қамоқхоналарини мониторинг қилиш фойдасизлигини айтганини билдириб, бу ҳақда Бош директор Ив Даккорнинг мулоҳазаларини келтиргандик. Даккорнинг таъкидича, мониторингнинг фойдаси йўқ, чунки расмийлар билан мулоқот конструктив бўлиши керак, лекин Ўзбекистон мисолида бундай бўлмайди. “Ҳаракат” Қизил Хоч мулозимининг бу қарори феълан хатолигини, бу қарор айнан Ўзбекистон ҳукумати...

  • 19:57“Бирлик”нинг айтгани бўлди, Ўзбекистон МДҲ Эркин Савдо Ҳудудига қўшилди

    Минскда ўтган МДҲга аъзо мамлакатлар ҳукумат раҳбарлари учрашувида қатнашган Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азим мамлакатимиз Эркин Савдо Ҳудудига қўшилиши ҳақидаги ҳужжатга қўл қўйди. Келишув Ўзбекистон Парламенти ҳужжатни ратификация қилгандан сўнг кучга киради. Бир неча йилдан бери Эркин Савдо Ҳудудига қўшилишни пайсалга солиб келаётган Ўзбекистон унга қўшилган тўққизинчи мамлакат бўлди. 2011 йилнинг 18 октябрида тузилган мазкур ҳудуднинг асосий мақсади уни имзолага...

  • 08:00“Ҳаракат” хатқутисидан: Нима учун Ўзбекистон бундай бўлмоқда?

    Исмини ва ишлайдиган жойини ҳам кўрсатган ўқувчимиздан қуйидаги мактуб келди. Аммо, ўзининг рухсати бўлмагани сабабли, унинг исми-шарифини кўрсатмаяпмиз. Мана ўша хатнинг матни: Assalomu aleykum "Birlik" . Sizlar menga en yoqqan saxifa hisoblanasla, har bir yengilini mazza qilib oqiman. Sizlarga bir savolim bor, bilmadimu ln hozirgi maktab yoshlari juda savodsiz bolib ketvoti. Singlim bu yil bitiruvchi, uning guruhida sentabr oyidan pul yig'iladi umuman olganda 6 million sum yig'ildi. Ln nimaga...

  • 06:12Турк халқи биринчи марта Бош вазир Эрдўғонга “Тўхта!” деди, Бош вазир “Хўп” дейишга мажбур бўлди, ўзбеклар кўзини очадиган вақт келмоқда

    Туркияда ҳокимиятда бўлган исломий илдизли Адолат ва Тикланиш Партияси (АТП) коррупцияга қарши кураш ва иқтисодни ривожлантириш йўлида бир қатор ижобий ишлар қилаётган бўлса ҳам, бу партиянинг очиқ айтилмаётган мақсади – исломий давлат қуриш эканлиги шубҳасиздир. 21 асрда шундай ақлсиз фанатикларнинг Туркияда борлигига ишониш қийин, аммо ҳақиқат айнан шундай. Сўнги ҳафтада Туркияда, хусусан, унинг пойтахти бўлмаса ҳам, аслида, юраги бўлган Истанбулда бўлаётган воқеаларни ёритиб борш учун ...

02 June 2013
  • 19:42Из почтового ящика «Харакат»: Над пропастью во лжи. О кулябской наркомафии

    В пространном интервью в 2010 г. представитель знакомого нам агентства по контролю за наркотиками при президенте РТ в Центрально-азиатском региональном информационном координационном центре (ЦАРИКС) Ш. Мирзоавлиеев договорился до того, утверждая, что «Таджикистан играет роль щита, ограждающего Россию и Европу от наркотиков, произведенных в Афганистане». Одами беор (циник). Приведу еще несколько подобных бредовых пассажей Мирзоавлиеева: «Таджикистан решительно вступил в борьбу с транснациональ...

  • 16:08“Ҳаракат”га келган ажойиб савол: Нега Ислом Каримовни Ислом Карим деб ёзасизлар?

    Бизнинг Фейсбукдаги саҳифамизга ёзилган постинг-комментларда бир неча марта бизни айнан шу масала бўйича саводсизликда ҳам айблашганди. Бугун ўзини Одил деб танитган ўқувчимиздан шундай савол олдик: “Битта соволим бор, нега Ислом Каримовни, ИСЛОМ КАРИМ деб ёзасила? буни сабаби борми?” Бу жавобимиз фақат Одилга эмас, ҳамма ўзбекларга тегишли. Тиш-тирноғи билан мустақил бўлишимизга қарши бўлган Ислом Каримов ўзини мустақиллик отаси қилиб кўрсатишга уринаётгани, содда ўзбеклар бу идда...

  • 07:29“Ҳаракат” Агентлигининг сайтига америкаликлар ёрдамида, яъни Psiphon орқали киринг

    Кейинги пайтда хатқутимизга келаётган мактубларда "Ҳаракат" Агентлигининг harakat.net сайтига кириш имкони бўлмаётгани, кўпчилик прокси серверларнинг ҳам блок қилинаётгани таъкидланади. Ўзбекистонда блок қилинган сайтлар учун муҳтарам ўқувчиларимизга Psiphon 3 дастуридан фойдаланишни маслаҳат берган бўлардик. Мазкур дастур Американинг юқори малакали мутахассислари томонидан www.ozodlik.org сайти учун махсус ишлаб чиқилган бўлиб, радио сайти орқали бошқа интернет нашрларига ҳам ўтиш имконини бера...