Кундалик хабарлар - 07 June 2013

  • 22:26“Ҳаракат” хатқутисидан: “Шайхнинг боласи фирибгар чиқди!”

    Шўрчи туманида Турсунов Маммади 2010 йилдан бошлаб Uz-Daewoo заводининг машиналарини Республикамиздаги автосалонларга нисбатан жуда арзон олиб келиб сота бошлади. Автосалонларда МПК яъни халқаро пластик карта орқали сотиладиган машиналарни ҳам у ўзимизнинг пулга сота бошлади. Энг қулай томони шунда эдики, у ҳеч қандай расмиятчиликсиз, навбатсиз ҳар кимнинг эҳтиёжига қараб истаган машинасини олиб келиб сота бошлади. Табиийки унинг атрофига аввал қариндошлари, сўнг ҳожи боболар, эшон боболар, т...

  • 21:05Ўзбек футболчилари Пекинда қолиб кетди

    Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитой аэропортидан Сеулга учиб кетолмаяпти. Бунга ноқулай об-ҳаво сабаб бўлмоқда, дейди федерация матбуот котиби Санжар Ризаев. Ўзбек футболчилари бугун Жанубий Корея билан ўйинга тайёргарлик учун Сеулга учиши лозим эди. Жамоанинг қачон учиши номаълум қолмоқда. Айтиш лозимки, футболчиларимиз мамлакат тарихида илк марта қулай вазиятга чиқишган, яъни Жанубий Корея футболчилари қаршилигини синдира олишса, Бразилияда ўтадиган жаҳон чемприонатига мудда...

  • 16:01Ўзбекистон Тожикистон Альюмин заводи устидан БМТга шикоят қилди

    БМТ янгиликлар марказида пайдо бўлган хабарга кўра, Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Дилёр Ҳакимов ташкилот Бош котиби Пан Ги Мунга Сурхондарё вилоятининг Тожикистон билан чегарадош шимолий қисмида экологик вазиятнинг ёмонлашгани, бунга Альюмин заводи фаолияти сабаб бўлаётгани ҳақидаги хатни топширди. БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеяси ҳужжати сифатида ушбу хат тарқатилган. Ўзбекистон томомнининг мазкур хатида "Тожикистоннинг "Талко" алюмин компанияси томонидан чиқарилаётг...

  • 13:55Ўзбекистондан ҳам Ҳаж зиёратига борадиганлар сони қисқариши мумкин

    Саудия Арабистони подишҳолиги Мадина ва Жидда аэропортларини кенгайтириш баҳонисида Ҳаж зиёратига келувчилар миқдорини 20 фоизгача қисқартириш ҳақида маълум қилган. Бу дегани Ҳаж зиёратига келувчилар лимити сезиларли даражада қисқаради, деганидир. Ўзбекистонда Ҳажга йўл олувчилар 5000 нафар бўлса, бу йил ҳожи бўлиш 4000 кишигагина насиб қиларкан. Шундоғам рақобат юқори, ҳатто Ҳажга бориш учун пора аралашадиган Ўзбекистонда вазият бу борада кескинлашади. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ...

  • 12:46Наманганга янги ҳоким тайинланди

    Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси чақирилиб, унда ташкилий масала кўрилди. Баҳодир Бекхўжаев Наманган шаҳар ҳокими этиб таийнланди. Унинг ўрнида бўлган собиқ ҳоким Тўлқин Дадабоев вилоят ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига ўтказилди. Сессия ишини олиб борган Наманган вилоят ҳокими Б. Юсупов қуйи амалдорларни танқид қилди, янги раҳбарларга омад тилади.

  • 10:09Из почтового ящика "Харакат": Опять в Таджикистане убивают узбеков

    В середине марта бесследно исчез Салим Шамсиддинов, авторитетнейший лидер узбекской общины Хатлонской области РТ. Казалось бы, что такого?: на Земле ежегодно (только официально!) пропадают 200 тысяч человек. Вроде бы - оправдание как оправдание, в любой другой стране проканало бы, но вот только в Таджикистане разит и несет от такой «отмазки», и далеко не розами. Власти упорно, целеустремлённо стараются уничтожить всё нетаджикское, наносное и чуждое, по мнению явно сбрендившего мохнатобрового пре...

  • 09:25Россия Президенти Путин хотини билан ажрашмоқчи, бунинг сиёсатга таъсири бўлмайди

    Бир неча йилдан бери Россия Президенти Владимир Путин ўз турмуш ўртоғи Людмила Путина билан жамоат жойларида бирга пайдо бўлмсди ҳисоб. Бу тасодифий нарса эмаслигини ҳар ким тушунса ҳам, бунининг атрофида ҳеч ғийбат қилинмади. Ҳамма сабр-тоқат билан кутди. Кеча ниҳоят бу воқеага нуқта қўйилди. Владимир ва Людмила Путинлар из ихтиёрлари билан ажрашишга қарор қилганларини «Россия 24» телеканалига берилган махсус интервьюда билдирдилар. Россия матбуотининг ёзишича, улар 1983 йилда турмуш қуршига...

  • 08:15Ражаб Эрдўғон шиддатдан чекинмоқчи эмас, халқ "No Pasaran!" демоқда, Туркияда вазият кескинлашади

    Кеча кечқурун Морокко, Жазоир ва Тунис сафаридан Анқарага қайтган Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон аэропортдан чиқишда уни кутаётган мингларча тарадорлари олдида сайлов автобуси устидан туриб нутқ сўзлади. Табиий, у асосан ўз ҳукуматига қарши мамлакат бўйича кенгайиб бораётган намойишлар ҳақида гапирди. Унинг сўзларини қисқача шундай ифодалаш мумкин: "Бизни кўпчлик сайлаган, биз бутун халққа хизмат қилмоқдамиз, айнан бизнинг ҳукумат замонида Туркия катта ютуқларга эришди, ўз йўлимиздан чеки...

06 June 2013
  • 23:16БУХОРОНИ КИМ ШАРМАНДА ҚИЛДИ: “ЭЗГУЛИК”ЧИ БОБОМУРОД РАЗЗОҚМИ ЁКИ ПОРАХЎР АМАЛДОРУ МИРШАБЛАР?! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №13, 05.06.2013)

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Бухоро вилояти бўлими раиси Бобомурод Раззоқов ўзи истиқомат қилувчи Жондор тумани ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ноқонуний равишда Бухоро вилояти ИИБга олиб кетилди. Ҳуқуқ ҳимоячисини вилоят ИИБ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бўлими бошлиғи Алишер Андаев сўроқ қилди. Милиция бошлиғига кўра, ҳуқуқ ҳимоячиси Бобомурод Раззоқов хорижий радиолар ва оммавий ахборот воситалари орқали вилоят шаънини булғамоқда, обрўсини тўкмоқда. ...

  • 21:06“Бирлик” фаоли Холиқназар Ғанининг турмуш ўртоғи оламдан ўтди

    Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида яшайдиган “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Холиқназар Ғанининг турмуш ўртоғи бугун оламдан ўтди. Бир неча йил аввал навқирон фарзандидан жудо бўлган Холиқназар ака ва турмуш ўртоғининг қадди букилган эди. Мана энди онахон ҳам оламдан ўтди, тақдирнинг оғир зарбаси Холиқназар ака ва унинг хонадонини яна оғир синовга ташлади. Марҳума бугуноқ тупроқққа берилди. Холиқназар акага таъзия изҳор қиламиз. Аяни Оллоҳ раҳматига олсин, хонадон вакилларига сабр-б...