Кундалик хабарлар - 15 June 2013

  • 01:26Швецияда Обид қори иши бўйича суд ўз ишини битирди, ҳукм 1 июлда ўқилиши мумкин

    “Озодлик” радиоси хабарига кўра, Швециянинг Сундсвалл шаҳрида Обид қори Назаровга суиқасдда гумон қилинган Юрий Жуковский ва унинг жиноий шериклари ҳисобланган икки ўзбек - Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминовалар устидан маҳкама жараёни ниҳоясига етган. Суд маҳкамасида прокурор жиноятга шерикликда айбланаётган ўзбекистонликларга яна 8 йиллик қамоқ жазоси сўраган. Юрий Жуковский эса ҳалигача қочиб юрибди. 1 июль куни суднинг ҳукми ўқилиши кутилмоқда. "Ҳаракат" Агентлиги бу ишга катта эъ...

  • 01:05Қорақалпоғистонда ҳуқуқ ҳимоячиси экани айтилаётган шахс ҳибсга олинди

    3 кун аввал Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туман ИИБ ходимлари ҳуқуқ ҳимоячиси экани айтилаётган Эргаш Раҳимов ҳибсга олинган. Кеча ҳуқуқ ҳимоячиси Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлигининг тергов изоляторига жойлаштирилибди. Ўз ҳуқуқлари учун курашиб, ҳуқуқ ҳимоячисига айланган 45 яшар бу шахс, Ҳуқуқ ҳимоячилари Альянсининг иддаосича, журналист Солижон Абдураҳмоновнинг ҳимояси учун 3 ой аввал ўтказилган қандайдир пикетга чиққан экан. Ҳозир эса унинг нима сабабдан қамоққа олингани ҳақи...

14 June 2013
  • 23:49Ўзбекистон Вашингтонга янги элчи юборади, у нима каромат кўрсатади?

    Мамлакатимизнинг АҚШдаги элчиси Илҳом Неъматовнинг миссияси тугаши муносабати билан унинг Ўзбекистонга қайтиши кутилмоқда. Маълум бўлишича, АҚШдаги элчилик лавозимига Бельгиядаги элчи лавозимида ишлаб келган Бахтиёр Ғуломов тайинланади. Ўз вақтида Европа Иттифоқи ва НАТОдаги миссияси раҳбари лавозимида ишлаган Бахтиёр Ғуломовнинг АҚШга юборилиши Ўзбекистон ва океанорти мамлакати ўртасидаги муносабатларнинг ривожланишига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида бир нарса дейиш қийин. Маълумки, бу одам...

  • 23:23Ниҳоят Ўзбекистон ТВ Нурсултон Назарбойнинг ташрифи борасида тафсилотли кўрсатув намойиш қилди

    14 июнь оқшомида Ўзбекистон телеканали Қозоғистгон Президенти Нурсултон Назарбойнинг ташрифига доир тафсилотларни, хусусан, Қозоғистон раҳбарининг ҳар бир учрашуви акс этган лавҳаларни намойиш этди. Президент Ислом Карим билан яккама-яка учрашув, ҳукумат вакиллари билан суҳбатлар, расмий ҳужжатларни, хусусан, Стратегик ҳамкорлик ҳақидаги шартномани имзолаш маросимлари, Қозоғистон элчихонасининг янги биноси очилиш маросими шулар жумласидандир. Нурсултон Назарбойнинг Ўзбекистонга сафари ҳақидаги ...

  • 23:11РПР-ПАРНАС выдвинула Навального кандидатом в мэры Москвы

    Московское отделение РПР-ПАРНАС (Республикансакая Партия России - Партия Народной Свободы) выдвинуло оппозиционера Алексея Навального кандидатом в мэры Москвы, сообщает корреспондент «Газеты.Ru». За Навального проголосовали 88 делегатов, против — восемь. Сам оппозиционер пообещал, что будет ориентироваться на проблемы и интересы обычных москвичей и рассказал, что экономическую часть предвыборной программы ему поможет написать экс-глава РЭШ Сергей Гуриев. На прошлой неделе федеральное бюро ...

  • 22:05БМТнинг ҚИЙНОҚЛАР БЎЙИЧА МАХСУС МАЪРУЗАЧИСИ ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛИШИ КЕРАК! ("Эзгулик" жамиятининг 14-сонли пресс-релизи, 14 июнь 2013)

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг мазкур пресс-релизи эълон қилинишига Ўзбекистон телевидениесининг “Ўзбекистон” телеканали орқали намойиш этилаётган “Сарой жавоҳири” номли корейс сериали баҳона бўлди. Тўғрироғи, Кореянинг ўрта асрлардаги маъмурий бошқарув тизимини акс эттирган мазкур сериалдаги қийноқ эпизодлари, терговдаги зўраки иқрорлик манзараси, кишини жунбушга келтирувчи зўровонлик фактлари мавзуга киришимизга ундади. Шу кунларда бир гуруҳ ёзувчи, журналист, ҳуқуқ ҳимояч...

  • 19:12"Ҳаракат" хатқутисидан: Қинғир ишнинг қийиғи...

    Бозор иқтисодиёти даврида яшаётганлигимиз сабабли ҳам хозирда якка тартибда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахслар жуда кўпчиликни ташкил этмоқда. Буни ҳар бир қадамда учрайдиган кичик дўконлар, халқ орасида оммалашган «пайнет»лар, майда аптекалар ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларининг кўпайганидан ҳам кўриш мумкин. Ҳукумат томонидан кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, аҳолига сифатли хизмат кўрсатишни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар бир талай бўлишига қарамай...

  • 18:35Бечора Эрдўғон, кутилганидек, Ислом Карим даражасига тушди

    Бугун ҳокимиятдаги Адолат ва Тараққиёт Партиясининг вилоят раислари мажлисида нутқ сўзлаган партия раиси, Бош вазир Ражаб Эрдўғон мамалакат бўйлаб давом этаётган ҳукуматга қарши намойишларни ҳақсизлигини, Туркияда ҳамма нарса яхши кетаётганини гапирди. Унинг айтишича, шу йилнинг биринчи чорагида Испания ва Италия иқтисоди 0,5 фоиз камайди, Францияда камайиш 0,2 фоиз, Литвадан ҳатто 1,2 фоиз. Туркияда эса фақат ўсиш бор. Бундай фоизларни келтириб, ўзини-ўзи мақаташ - Ислом Карим ҳар доим қи...

  • 13:45Ўзбекистонда Нурсултон Назарбой кеча келгани эълон қилинди, холос, Қозоғистонда музокаралар битгани айтилди

    Ҳақиқатда, шундай. Ўзбекистоннинг қўғирчоқ хабар воситалари Қозоғистон Президенти кеча кечқурун Тошкентга етиб келгани, уни аэропортда Ислом Каримнинг ўзи кутиб олгани ҳақида ўта қисқа хабарни кечаёқ тарқатдилар. Бугун ҳали ҳеч қандай янги хабар йўқ. Аммо, қозоқларнинг расмий агентликлари икки президентнинг музокаралари битгани, Нурсултон Назарбой мамнун эканлигини хабар қилиб бўлдилар. Бизнинг журалистлар Ислом Каримнинг мамнун ёки мамнун эмаслигини аниқлаш билан овора бўлсалар. керак. Шарма...

  • 12:37Эрдўғон намойишчиларнинг вакиллари билан саҳаргача гаплашди, ҳали натижа номаълум

    Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон икки ҳафтадан бери давом этаётган ҳукуматга қарши намойишлар иштирокчиларининг вакиллари билан кеча кечасига яқин учрашувни бошлаган экан, улар саҳар пайтигача гаплашишибди. Хабарларда бу учрашувга доир тафсилотлар йўқ ҳисоб. Аммо, Эрдўғоннинг ўринбосарларидан бири намойишларни тўхтатиш масаласи бўйича Истанбул шаҳарида рефрендум каби бир нарса ўтказилмагунча, намойишчиларга тегилмайди, деган маънода баёнот бергани маълум, холос. Хуллас, Туркияда ноаниқлик д...