Кундалик хабарлар - 18 June 2013

  • 22:54Ислом Карим Эрон режимининг янги раҳбарини қутлади

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ҳасан Руҳонийни унинг Эрон Ислом Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан муборакбод этди, дейилади Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати тарқатган хабарда. Ислом Каримнинг қутлов телаграммасида Ўзбекистон-Эрон муносабатлари истиқболлари хусусида қисқа гапирилади. Эслатиш жоизки, Эронда ўтказилган президентлик сайловида Ҳасан Руҳоний 18,613 миллион овоз тўплаб мамлакатнинг навбатдаги Президенти этиб сайланганди.

  • 22:43Тошкентда футболчиларимиз Қатар термасини йирик ҳисобда мағлуб этди

    Аммо 5:1 ҳисобидаги бу йирик ғалаба Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2014 йилги Жаҳон чемпионатига бориши учун йўлланмани олишига кифоя қилмади. Агар Жанубий Корея терма жамоаси бугун Эрон терма жамоасидан мағлуб бўлмаганида Ўзбекистон термаси Бразилияга йўлланмани нақд қиларди. Энди эса Ўзбекистон терма жамоаси плей оффда бошқа гуруҳнинг ўзи каби 3-ўринини қўлга киритган жамоа билан ўйнаб, саралашдаги курашини давом эттиради.

  • 21:32Ўзбекистон вакили БМТнинг навбатдаги сессиясига вице-спикер этиб тайинланибди

    Бу воқеа эса маҳаллий матбуотнинг етакчи мавзуларидан бирига айланган. Яъни, Ўзбекистоннинг БМТдаги Доимий вакили Дилёр Ҳакимов сентябр ойида очиладиган Бош Ассамблеясининг 68-сессияси раиси ўринбосари этиб тайинланибди. Шунингдек, Туркманистоннинг ташкилотдаги доимий вакили ҳам худди шундай муваққат рутбага лойиқ кўрилган. Ўтган жума куни БМТ Бош Ассамблеяси бир овоздан Антигуа ва Барбуда вакили Жон Эшни 68-сессиянинг раиси этиб танлаганди. БМТ демократия ва инсон ҳуқуқлари каби масалала...

  • 20:45Ҳофиз, аммо миллат хоини Шерали Жўра ўғлини уйлантириб, элга ош берди

    Таниқли ҳофиз, аммо халқимизнинг илк миллий озодлик ҳаракати “Бирлик”ни синдириш учун жон-жаҳди билан Ислом Каримга ёрдам бериб, миллат хоинига айланган Шерали Жўра ўғли Зоҳиршоҳни уйлантириши муносабати билан Андижон шахридаги "Андижон" тантаналар саройида ош элга ош берди. Санъаткорнинг наҳорда тарқатган ошига кўплаб андижонликлар, қўшни Ўш ва Ўзганлик мухлислар келишди. Маълум бўлишича, санъаткор Тошкентда ҳам ош бериб, халқнинг олдидан ўтади. Унинг ким билан қуда-андачилик ришталарини бо...

  • 19:37Қашқадарёда яна бир фуқарони миршаблар уриб ўлдирди

    Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг навбатдаги релизида айтилади. Маълум бўлишича, шу йилнинг 17 май куни Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Чордара қишлоғида яшовчи фуқаро Ҳусниддин Оққўзиев вилоятнинг Чироқчи тумани ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимларининг қийноқлари натижасида вафот этган. Жамиятга мурожаат қилган марҳумнинг акаси Фахриддин Оқназаровга кўра, эндигина 32 ёшга тўлган Ҳусниддинни миршаблар оддий ҳуқуқбузарликда гумон қилиб, тутиб келишган. Қийноқлар, жисмоний ...

  • 15:26Пўлат Охуннинг Швеция парламентидаги учрашувлари

    "Бирлик" Партияси раисининг ўринбосари Пўлат Охун кеча Швеция парламенти Риксдагнинг ташқи ишлар комитетини раиси ўринбосари, Швеция парламентида энг кўп овозга эга бўлган Социал-демократлар партиясининг ташқи ишлар ва масалалар буйича расмий вакили Урбан Ахлин (Urban Ahlin) билан учрашувлар ўтказди. Учрашувни бошланишида Пўлат Охун яқинда март ойида Ўзбекистонга касал онасини кўриш учун 72 соатга киритилгани ҳақида гапириб берди ва ҳукуматнининг бу қадамини ижобий қадам ва айни замонда демокра...

  • 08:22Нохуш хабар: Қарши магистрал каналида ҳашарчи бола чўкиб ўлди

    Қашқадарё вилоятининг Қарши магистрал канал атрофини тозалашга жалб этилган академик лицей талабаларидан бири сувга чўкиб ўлди. Бу ҳақда хабар берган “Озодлик” радиосига кўра, 18 яшар Уйғун Сувонов ихтиёрий-мажбурий шанбаликка чиқарилган. Қарши тумани прокуратураси томонидан мазкур ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳарактлари олиб борилмоқда экан. Бир одамнинг чўкиши ҳам фожеадир. Шуни хабар қилишга ақли етган "Озодлик" радиосидаги ифлослар нимага миллат ўлаётганини, Ўзбекист...

  • 07:40Яхши хабар: Ўзбекистонда планшетлар ишлаб чиқарилади

    Шу йилнинг учинчи чорагидан бошлаб мамлакатимизда планшетларни ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда. "Ўзбектелеком" компаниясига кўра, дастлаб савдо растларига диагонали 7 дйюм келадиган бир моделдаги планшетлар етказиб берилади. Унинг нархи 300 минг (110 АҚШ доллари атрофида — Ҳаракат) сўм атрофида бўлиши таъкидланади. Мазкур замонавий орг восита "Навоий" эркин иқтисодий зонаси ҳудудидаги Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонасида тайёрланади. Ҳиндистоннинг «Olive Telecommunication» компанияси айнан м...

  • 01:26Оташнафас шоир Рауф Парфининг китоби чоп қилинибди, лекин уни баҳолашда Абдураҳим Пўлатнинг фикри эса бошқача

    “Шарқ” нашриёт матба-концернида турк дунёсининг улуғ шоири, марҳум Рауф Парфининг “Туркистон руҳи” номли сайланмаси чоп этилди. 5000 нусхада чоп қилинган китобда шоирнинг сара шеър ва таржималари жамланган. Китобни нашрга тайёрлаган адиб Вафо Файзуллонинг таъкидича, Рауф Парфи 50 ёшида тартиб берган бир мажмуасини “Туркистон руҳи” деб атаган, аммо унинг нашрини кўрмай армонда кетган. Шоирнинг орзуси энди рўёбга чиқди ва ўша ном сайланма муқовасига кўчди. Сайланмада: “Мақтов кимга ёқмас, кўнг...

  • 01:00ЕИнинг Марказий Осиё ва МДҲ масалалари бўйича махсус вакили Тошкентга келди

    Бугун Европа Иттифоқининг Марказий Осиё ва МДҲ давлатлари бўйича махсус вакили Патрисия Флор етакчилигидаги делегация Тошкентга келди. Бугуннинг ўзида ЕИ мулозими Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати ва Парламентнинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили билан учрашувлар ўтказди. Маълумки, Андижон воқеаларидан кейин. ЕИ Ўзбекистонга қарши санкциялар киритиб, у билан алоқаларини музлатиб қўйганда, "Бирлик" Партияси ЕИ раҳбариятига мурожаат қилган в...