Кундалик хабарлар - 20 June 2013

  • 07:17Одам савдоси бўйича ҳам Ўзбекистон илғорлар сафида

    Кеча АҚШ Давлат Департаменти одам савдоси бўйича йиллик ҳисоботини эълон қилди. Ҳисобот Давлат Котиби Жон Керрининг иштирокида тақдим этилди. Одам савдоси бор бўлган давлатлар уч қисмга бўлинган. Учинчи қисмга одам савдоси бўйича энг ёмон давлатлар киритилади. Бу йил учинчи қисмда қуйидаги давлатлар бор: Жазоир, Хитой, Конго Демократик Республикаси, Куба, Экваториал Гвинея, Эритрея, Эрон, Шимолий Корея, Қувайт, Ливия, Мавритания, Папуа-Янги Гвинея, Россия, Саудия Арабистони, Судан, Сурия, ...

  • 01:03Ўзбекистонлик порахўр миршаб Нижний Новгородда ҳибсга олинди, исми Ислом Каримовми?

    “Криминальная хроника” интернет нашрининг хабарига кўра, Самарқанд вилояти ИИБ томонидан халқаро қидирувга берилган ургутлик миршаб ҳибсга олинган. У 2011 йилнинг сентябрида Ургут туманидаги Ўроқбойжар қишлоғидаги ҳовлилардан бирида ўсаётган 7 туп наша ўсимлигини яшириш эвазига хонадорн эгасидан 7 миллион сўм талаб қилган экан. Хабарда айтилишича, исми-шарифи очиқланмаган миршабни Ўзбекистонга экстрадация қилиш масаласи кўрилмоқда. Оддий бир жиноят. Эътиборга ҳам лойиқ эмас. Аммо, нега ж...

19 June 2013
  • 23:07Мардикорнинг кўпайгани ўрис авиакомпанияларига қўл келмоқда

    Яна бир ойдан сўнг Намангандан Россиянинг Челябинск шаҳрига тўғридан тўғри авиақатнов йўлга қўйилади. «Уральские авиалинии» ширкати амалга ошираётган парвозларга Россияннинг мазкур шаҳрига борувчиларнинг кўпайгани сабаб бўлган. Парвозлар ҳафтанинг чоршанба кунлари амалга оширилади. “Челябинскдан Наманганга энг арзон тариф 220 еврони ташкил қилади, орқага қайтиш эса 230 евро (йиғимлар қўшимча тарзда тўланади). Парвозлар Airbus 320 ҳаво кемаларида амалга оширилади” дейилади ширкат тарқатган ...

  • 21:39“Ўзбекнаво”: Истиқлолни мадҳ этмасанг, қўшиқ айтма! "Ҳаракат": Санаъатчилар ҳам миллий руҳни қайта тиклашда қатнашиши шарт!

    “Ўзбекнаво” гастрол концерт бирлашмаси Ўзбекистонда зихмат кўрсатган артистлар Дилфуза Раҳимова, Дилшод Раҳмонов, хонанда Отабек Муталхўжаев ҳамда “Уммон” ва “Манго” гуруҳлари хонандаларининг лицензияларини бекор қилди. Бу ҳақда "Ўзбекнаво" матбуот хизмати хабар қилди. Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашига кўра, ижодкорлар учун шарт-шароитлар яратилганига қарамай кўпгина эстрада хонандалари бундай имкониятлардан тўғри фойдаланиш ўрнига уни суиистеъмол қилмоқда. ...

  • 20:26Ислом Карим Жиззах ва Сирдарёга сафар қилди

    Бугун куннинг биринчи ярмида Президент Ислом Карим Жиззахга, сўнгра Сирдарё вилоятига сафар қилди. Махсус вертолётда амалга оширилган сафарда Ислом Каримга ҳукумат вакиллари, давлат маслаҳатчилари ва журналистлар ҳамроҳлик қилишган. Ислом Карим 2 соат давомида Жиззахда бунёд этилаётган эркин иқтисодий зона билан танишган, аҳоли учун қурилаётган намунавий уйларни бориб кўрган. Сирдарёда қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларнинг бориши билан қизиққан. “Ислом Каримнинг ташрифи муносабати билан энг...

  • 19:37"Ҳаракат" хатқутисидан: Ўзбекистонда тожиклар неча фоиз? "Ҳаракат": Нима фарқи бор, аммо улар бугун ҳокимиятда!

    Ўз исмини очиқланмаслигини сўраган ўқувчимиздан қуйидаги савол келди: Tajiklar o'zbekistonda necha foizni tashkil qiladi?ismimni yashirilishini xoxlayman.bularni dasdidan o'zbeklar xor bo'lyapti! nima dedinglar? "Ҳаракат"нинг жавоби: Тожикларнинг фоизи Ўзбекистонда катта эмас. 30 миллионли Ўзбекистонда тахминан 1 млн тожик яшайди. Аммо, ўзбеклар Марказий Осиёда асосий куч эканлигини ўз вақтида тушунган руслар ўзбекларни миллат сифатида йўқ қилиш учун асрлардан бери кураш олиб бормоқдалар. Кўри...

  • 19:06АҚШ, Россия ва Франция президентлари Тоғли Қорабоғ бўйича баёнот қабул қилдилар, озорбайжонлар эса Абдураҳим Пўлатдан ўрганишлари керак

    Умумий гаплардан иборат бўлган бу баёнот оти "Катта саккизлик" деб ҳам айтиладиган G8 саммити пайтида Барак Обама, Владимир Путин ва Франсуа Олланд таарфидан имзоланган. Бу уччала мамлакатда армани лоббиси кучли бўлгани сабабли, бу умуий гаплардан иборат баёнот арманиларнинг фойдасига ишлайдиган ҳужжатдир. Бундай шароитди, озорбайжоналарнинг олдида иккита йўл бор. Биринчиси, Тоғли Қорабоғ масаласини куч билан ҳал қилиш, тўғрироғи, Тоғли Қорабоғни армани ишғолчиларидан озода қилиш. Вақти ...

  • 12:08Ўзбеклар фахрланса арзийди: фазони забт этаётган қозоқларга дворниклик қилмоқдамиз

    Фазони ўрганиш фанига катта ҳисса қўшан Мирзо Улуғбекнинг авлодари ўз боболарининг ишини шараф билан давом эттирмоқдалар. Аввал фазони ердан туриб ўрганардик, холос, энди уни забт этмоқчимиз. Ақлли халқ бўлганимиз учун одамларимизнинг ҳаётини таҳлика остига қўйиб ўтирмаймиз. Бу ишда усталик билан қозоқлардан фойдаланамиз. Фазони қозоқлар забт этсин, биз уларга дворниклик қиламиз. Бир томондан, хавфсизлигимиз таъминланган бўлади, иккинчи томондан, қозоқларнинг дворники сифатида Ўзбекистондаги про...

  • 10:12НАТО Афғонистоннинг хавфсизлигини афғонларга топширди

    Кеча Қобулга яқин жойда ўтказилган тантанали маросимда Афғонистоннинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамма ваколатлар Афғонистоннинг ўзига топширлгани эълон қилинди. Маросимда Афғонистон ва НАТОнинг сиёсатчилари ва ҳарбийлари иштирок этдилар. Уларнинг ичида Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай ва НАТО бош котиби Андерс Фог Расмуссен ҳам бор эди. Жаҳон агентликлари Афғонистондаги АҚШ кучларининг қўмондони генерал Жозеф Данфорднинг қуйидаги сўзларни тарқатишмоқда: "Шу пайтгача Афғонистоннинг хавфсиз...

  • 07:06Туркияда "тик турган одам" акцияси ўтказилмоқда, Ўзбекистонда бундай бўлиши мумкин эмас

    Бош вазир Ражаб Эрдўғонни дунёда биринчи бўлиб "Ҳаракат" Агентлиги диктатор деди. Энду бунга бошқалар ҳам қўшилабошлади. Кеча асосий мухолифат партияси - Отатурк қурган Жумҳурият Халқ Партиясининг раиси Кемал Қиличдорўғли Эрдўғонни диктатор деб атади. Истанбул шаҳар марказидаги ҳукуматга қарши намойишлар куч билан тарқатилган бўлса ҳам, вазият сокинлашгани йўқ. Ҳозир Туркия бўйича "тик турган одам" акцияси ўткказилмоқда. Бу акциянинг маъноси шундай - ҳукуматга қарши бўлган ҳар бир одам алоҳид...