Кундалик хабарлар - 13 March 2014
- 20:21Ўзбекларнинг қирғин қилинишига кўз юмган Қирғизистон Украина масаласида демократ бўлиб қолдими?
11 март куни Ростовда баёнот берган Украина собиқ Президенти Виктор Янукович ўзи ҳали ҳам қонуний Президент ва Қуролли кучлар Бош қўмондони эканлигини айтганди. Бир неча соат ўтар-ўтмас Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги тарафидан бу хусусда тарқатилган баёнотда шундай дейилади: “Ҳамма давлатларда ҳокимиятнинг манбаи халқдир. Ўз халқининг ишончини йўқотган, феълан президентлик ваколатларидан айрилган, ва бундан ҳам муҳими, ўз мамлакатидан қочиб кетган президент қонуний бўлолмайди.” Бундай баён...
18:24Сенсациями ёки найранг: Россия МДҲ давлатларининг ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасида Украинадаги аҳволни муҳокама қилишга тайёр
Бугун Россия ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида вазирликнинг баёноти тарқатилди Ундан маълум бўлишича, 11 март куни Украинанинг ташаббуси билан Минск шаҳрида МДҲ давлатлари доимий вакиллари Кенгаши навбатдан ташқари йиғилиш ўтказибди. У ерда Украинанинг ташаббуси билан МДҲ ташқи ишлар вазирларининг йиғилишини ўтказиш масаласи муҳокама қилинибди ва бу таклиф қабул қилинмасдан бошқачорақ қарорга келинибди. Бу қарорга кўра, 14 март куни Минскда МДҲ давлатлари ташқи ишлар вазирлари ўринбоса...
16:03Обама Украина Бош вазири Яценюкнинг олдида Россияни огоҳлантирди, Ангела Маркел Яценюксиз
АҚШ ахборот воситаларининг билдиришича, кеча Президент Обама Украина Бош вазири Арсений Яценюкни ҳамма давлат раҳбарларига кўрсатиладиган ҳурмат билан Оқ Уйдаги Овал кабинетида қабул қилди. Табиий, Обама бу ерда аввал кўп марта айтган гапларини қайтарди, Қримда ўтказилиши режалаштирилаётган референдум ноқонуний эканлигини, Россия Украинанинг бутунлигига зарар келтирмаслиги кераклигини, агар Россия Қримни босиб олса, бунинг бадали Россия учун жуда оғир бўлишини урғулади. АҚШ Украинага ёрдам бери...
00:50Хабарчилик- масхарабозлик: Ўзбекистони Президенти чет элга чиқиш рухсатини ўзидан оладиганлар рўйхатини эълон қилибди
Русларнинг lenta.ru сайти Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати тарафидан Марказий Осиёда Россиянинг таъсир кучини сақлаб қолиш ва орттириш мақсадида яратилган икки нашрдан биттаси бўлмиш fergananews.com сайтига асосланиб хабар беришича, Ўзбекистон Президенти чет элга чиқишни ўзи билан келишилган ҳолда амалга ошириши керак бўлган амалдорларнинг рўйхатини эълон қилибди. Бу каби рўйхатлар ҳамма давлатларда бўлиши мумкин, Ўзбекистон каби диктаторликларда эса, рўхат бор-йўқлигидан қатъий назар юқори ...
23:47Ўтган йили Ражаб Эрдўғонга қарши митингда полиция томонидан урилиб, комага кирган Беркин Элван кеча ўлди, бугун унинг юз минглаб кишилар мозорга кузатди, ўзбекларга нима?
Ўтган йил июнь ойида Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғоннинг истеъфосини талаб қилганларнинг бир неча кун давом этган митингларида 2,5 миллионга яқин одам иштирок этган экан. Полиция уларни келтаклагани, улар устидан кўз ёшартирувчи газлар сочгани ҳақида биз ҳам хабар берган эдик. Ўшанда бир неча киши ҳалок бўлган эди. 15 ёшлик Беркин Элваннинг бошига полициячилар газ канистраси билан уришганда комага кирган экан, кеча ўлибди. Бугун уни жанозасига юз минглаб одам тўпланди, дейилади Туркия матбуо...
- 23:31Қрим атрофидаги воқеалар туфайли Москва биржаси бир кунда 3 фоизга, Нью-Йорк биржаси 0,2-0,3 фоизга тушди
Москвадаги Россия фондлар биржаси бугун ҳам тушишни давом эттирди. Рус ахборот агантликларига кўра, биржанинг ММВБ индекси бир кунда 3 фоизга, РТС индекси 2,77 фоизга тушди. Нью-Йорк фондлар биржаси ёпилишига 1 соатдан кўпроқ вақт бор. Аммо, шу дақиқаларгача Dow Jones индексининг тушиши 0,23 фоиз атрофида. Қолган вақт ичида жиддий ўзгариш бўлмаса керак. Демак, Қрим атрофидаги жанжал туфайли Россия фондлар бозоридаги тушиш АҚШдагидан тахминан 10 баравар катта. Қўпол тахминларга асосланиб айтиш ...
23:04Сенсация: Кеча Москвага келган Мустафа Жамил ўғли бугун Владимир Путин билан телефонда гаплашди. Ўзбекларни қримтатарлари олдига ўқишга юбориш керакмасми?
Қримтатарларининг миллий лидери Мустафа Жамил ўғли Татаристоннинг собиқ Президенти Миртемир Шаймиевнинг таклифи билан кеча Москвага келгани ҳақида кечаёқ хабар берган эдик. У кеча Туркиянинг Масквадаги элсиси билан, бугун эрталаб Украинанинг Москвадаги элчиси билан учрашгани ҳақидаги хабарлар Қримтатар Халқи Мажлисининг расмий сайтида умумий сўзлардан иборат шаклда эълон қилинган. Бугун Мустафа Жамил ўғли Миртемир Шаймиев билан учрашгани ва Миртемир Шаймиевнинг таклифи билан Мустафа Жамил ўғ...
22:57Давлат ветеринария хизмати ҳайвонларнинг қутураётганини тан олди. Ўзбекистон раҳбарияти миллат подага айланганини ҳам тан олиши керакмасми?
Бир қанча оммавий ахборот воситалари, хусусан, “Озодлик” радиосининг ўзбек тилидаги программаларида Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида итлар ва бошқа уй жониворларида қутуриш касаллиги авж олгани, бундан аҳоли зарар кўраётгани ва тиббий давоси йўқ деб ҳисобланадиган қутуришдан 13 яшар қизалоқнинг вафот этгани хусусидаги маълумотлар янграганди. Бугун Ўзбекистон Давлат ветеринария хизмати бир қанча ҳукумат кўз қарашини ифода этувчи мустақил “сайт”ларга бу хусусдаги раддияни жойлаштирибди. Радди...
- 21:49Ўзбекистонда мобиль васвасаси: абонентларга рақам етишмаяпти
Умумий мобил алоқа хизматидан фойдаланувчилар сони 20 миллиондан ошган Ўзбекистонда етти рақамли телефон қутилари тугади ва мамлакатдаги етакчи компания бўлган Билайн оператори 8 талик рақамларни жорий этмоқчи. Бу борада “Билайн” Бош директори Александр Воробьев матбуотга маълум қилиб, жараённинг ёз ойларида бошланишини айтди. “Саккиз хонали рақамларни жорий қилиб, биз янги рақамлар эга бўламиз ва уларни мижозларга тақдим этиш имкониятимиз бўлади. Ўзбекистон бўйлаб етти хонали рақамларнинг д...
- 19:45ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ВАКИЛЛАРИ ҚАМОҚХОНАДА ЖАЗО КАРЦЕРЛАРИГА ТАШЛАНМОҚДА! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №9, 12.03.2014)
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимидаги 64/47-сонли жазони ўташ муассасасида сақланаётган ҳуқуқ ҳимоячиси Ғанихон Маматхонов шу йилнинг 10 март куни жазо муддати тугаганлиги сабабли озод қилиниши лозим эди. Аммо жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти суди ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 268-моддаси билан 4,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган ҳуқуқ ҳимоячиси қамоқхона тартибини бузганлик айби билан, 5 март куни жазо изолторига ташгланди. Бу эса унга нисбатан яна жазо мудда...