Кундалик хабарлар - 01 April 2014

  • 09:15Тўрткўлда поезд 6 йўловчиси бўлган автуловни мажақлаб кетди, 5 киши нобуд бўлди

    28 март куни эрталаб Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл тумани Намуна қишлоғи ҳудудида юк поезди темир йўлни кесиб ўтаётган енгил автомбилни босиб кетиши натижасида 5 киши ҳалок бўлди. Салонида 6 нафар йўловчи бўлган Ford русумли автоулов қоидага хилоф равишда темир йўлни кесиб ўтишга уринган, бироқ улгурмаган. Йўловчиларнинг барчаси Элликқалъа тумани фуқаролари эди, ҳалокатдан омон қиолган бир киши шифохонада ётибди. Ҳалокат автомобил ҳайдовчисининг хатоси туфайли содир бўлган. Ҳодиса юзасидан жино...

  • 08:40Интернет-кафеда махсус видеокамера: мақсад мижозни ҳимоя қилишми ёки назорат?...

    Ўзбекистон ҳукумати мамлакатдаги интернет-кафеларда махсус видеокамералар ўрнатмоқчи. Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси бугундан кучга кирган тартиб мижозларнинг хавфсизлиги нуқтаи назаридан амалга оширилишини иддао қилмоқда. Провайдерлар мавжуд мажбуриятларидан ташқари энди ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида тун-у кун видеокамералар орқали мижозларни кузатади ва бу тасвирлар маъмурият томонидан уч...

  • 08:13Абдураҳим Пўлат АҚШда ўртамиёна операция қилинди

    Кеча АҚШ пойтахти Вашингтоннинг ёнидаги шаҳарчалардан бирининг касалхонасида “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининнг раиси Абдураҳим Пўлат ўртамиёна хирургик амалиёт/операция қилинди. Тўла наркоз остида ўтказилган 1,5 соатлик амалиёт ва яна бир неча соатлик реабилитация тадбирларидан кейин бугун-эрта автомобиль ҳайдамаслик ва бир неча кун уйда дам олиш шарти билан у оила аъзоларига топширилди. Маҳаллий вақт билан кечқурун уйига келди. Мухбиримиз билан телефонда гаплашган Абдураҳим Пўлатнинг айти...

  • 07:50Германия вазири Путинни Гитлерга ўхшатди, Мустафа Жамилўғли БМТнинг Хавфсизли Кенгашида юмшоқроқ гапирди

    Германиянинг Молия вазири Вольфганг Шойбле расмий чиқишларидан бирида, Қримнинг Россия тарафидан аннексия қилинишини 1938 йили Чехословакиянинг бир қатор вилоятлари нацистларлар тарафидан босиб олиниши билан тенглаштирди ва ўшанда Гитлер ўз агрессиясини қўшни мамлакатда яшайдиган немистилли аҳолини ҳимоя қилиш билан оқлашга интилганини эслатди. Бу ҳақад “Свобода” радиоси хабар беради. Эслатиб ўтиш керакки, бундан аввалроқ шунга ўхшаш фикрларини АҚШ президентлигага номзод бўлиши кути...

31 March 2014
  • 19:41Ўзбекистон банклари Россиядаги мигрантларимиз пулларини кафолатламоқчи

    Ўзбекистон Марказий Банки пул ўтказмалари ҳуқуқига эга тижорат банкларига пул ўтказиш билан шуғулланишни истаган ҳамкорлардан суғурта депозити талаб қилишни тавсия этди. Марказий Банкнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходими Акмал Муродовга кўра, коррупция ва уюшган жиноятчилик авж олган Россияда товламачи, фирибгар банклар, молия муассасалари кўплаб топилади. Марказий Банкнинг суғурта депозити талаблари билан чиқиши, ўтказма фоизлари ошишига сабаб бўлса ҳам, ўзбек мардикорининг пешона терини фирибга...

  • 18:34Москвада нацистлар ҳамюртимизни болта билан чопиб ўлдиришди

    Ўрисларнинг Регнум ахборот агентлигига кеча Россия пойтахтида Ўзбекистон фуқаросининг рус миллатчилари томонидан болта билан чопиб ўлдирилгани, шунингдек, танасига 11 марта пичоқ ургани ҳақида хабар тарқатди. Россия Федерацияси Бош прокуратураси қошидаги Тергов қўмитасига кўра, Москванинг Люблинский кўчасидаги ётоқхонада чавақланган 43 яшар ҳамюртимиз заводлардан бирида қоровул бўлиб ишлаб келган экан. Москвадаги “СОВА” ахборот-таҳлилий маркази га кўра, ўтган йил Россияда худди шу каби ксеноф...

  • 09:29Туркиядаги маҳаллий сайловларнинг шу дақиқаларгача бўлган натижалари

    Бу мамлакатда ўтказилган маҳаллий сайловларнинг илк натижаларини кеча кечаси эълон қилган эдик. Шу дақиқаларда ҳам бюллетенларни санаш давом этмоқда. Ҳозиргача 97,63 фоиз бюллетень саналган ва қуйидаги рақамлар эълон қилинган. Туркия бўйича ҳозир ҳокимиятда бўлган Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) 45,56 фоиз, Жумҳурият Халқ Партияси (ЖХП) 27,91 фоиз, Миллиётча Ҳаракат Партияси (МҲП) 15,16 фоиз овоз олган. Энг катта учта шаҳарда ўз номзодларини ҳоким қилиш учун энг кўп овоз олган учта...

  • 08:08Қримтатар Халқининг Қурултойи муҳим тарихий қарор қабул қилди

    29 март куни Қримтатар Халқининг 6-чи Қурултойи навбатдан ташқари 2-чи сессиясини ўтказди. Қурултойлар ўртасида қримтатар халқи номидан иш олиб борадиган Қримтатар Халқи Мажлисининг расмий сайти кеча очилмагани сабабли, Қурултой ҳақида ҳозир хабарлар олишга эришдик. Қурултойнинг 2-чи сессиясида 236 делегат ва меҳмон сифатида Татаристон Президенти Рустам Минниханов, Россия Муфтийлар Кенгаши раиси Равиль Гайнутдинов. Бу икки меҳмон қурултой қатнашчиларга Россиянинг таъсирини ўтказиш учун Владимир...

30 March 2014
  • 23:48Туркиядаги маҳаллий сайловларнинг илк натжалари

    Бу мамлакатда ўтказилган маҳаллий сайловларнинг илк натижалари эълон қилинишга бошланди. Давлатнинг расмий Анадўли Агантлиги тарқатган расмий хабарларга кўра, тахминан 30 фоиз бюллетенлар саналгандан кейин қуйидаги натижалар маълум бўлган. Туркия бўйича ҳозир ҳокимиятда бўлган Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) сал кам 48 фоиз, Жумҳурият Халқ Партияси ЖХП) 27 фоиздан кўпроқ, Миллиётча Ҳаракат Партияси (МҲП) 13,5 фоиз атрофида овоз олган. Энг катта учта шаҳарда аҳвол шундай: Истанбулда сал...

  • 21:04Дунёнинг энг ҳалол/виждонли одамлари ўзбеклардир

    Туркияда чиқадиган Миллиёт номли энг катта газета қандайдир Reader's журналига асосланиб ёзишича, бу журнал дунёнинг энг виждонли/ҳалол миллатлари рўйхатини тузибди. Бунинг учун жаҳондаги 16 та буюк шаҳарда синов ўтказилган. Ҳар бир шаҳарнинг турли нуқталарига 12 та ҳамён ташлаб қўйилибди. Ҳар ҳамёнда 50 евро атрофида пулдан ташқари, шу ҳамённинг эгаси бўлган кишининг адреси кўрсатилган. Мақсад – ҳамёнларнинг қанчаси эгасига қайтариб берилишини аниқлаш экан. Ман ўша турли шаҳарларда қанчадан ҳам...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону