Кундалик хабарлар - 04 April 2014

  • 22:50Шармандалик: Ўзбекистон ИИВ муҳим деб ҳисоблаган хабарни бир кунда 11 киши ўқиди

    Ички ишлар вазирлиги ички ишлар идоралари фаолиятига доир турли масалалар юзасидан фуқароларнинг мурожаатларини инобатга олиб, шу йилнинг 8 апрелида вазирлик мутасаддилари ииштирокида фуқаролар билан бевосита мулоқот ўтказиш ҳақида эълон берди. Вазирликнинг расмий веб сайтида айтилишича, илк мулоқот паспорт тизими масаласида ташкил этилиб, унда вазирликнинг Хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бошқармаси раҳбарлари иштирок этишади. Бугун, 4 апрель тонгги 5 да сайтга қўйилган мазкур хабарни Тошк...

  • 22:04“Бунёдкор” футбол клуби мураббийи ишдан кетди

    Аммо бу билан футболчиларимизнинг иши юришмайди, улар мағлубиятлар сари дадил илдамлашда давом этаверади. Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби дунёнинг энг машҳур мураббийи Сколларини йилига 16,4 миллон евро билан ёллаб, Тошкентга олиб келганида ҳам вазият ўзгармаган. Шубҳасизки, бош мураббий Миржалол Қосимовнинг истеъфоси ҳам футболни ривожлантирмайди. Гап сиёсат, клубларнинг амалда ҳукуматдан мустақил эмаслигида, дейди мухбиримиз. Зотан, футболчига коптокни қандай тепишни ҳам юқоридан буюришади. Р...

  • 21:16Ўзбекистондаги энг катта воқеа: Ucell тариф ставкаларини 1 центга оширди

    Мамлакатдаги энг йирик алоқа операторларидан бири Ucell мобил алоқа оператори 15 апрелдан бошлаб, Prepaid тизимидаги тариф нархларга ўзгаришлар киритилганини маълум қилди. Бу хабарчилик масхарабозликка айлантирилган Ўзбекистондаги куннинг энг йирик воқеаси. Хатто, ўзбек-қозоқ чегараларини демаркация қилиш ишлари бошлангани, трук элчси Самарқанд ва Бухорога Истанбулдан авиарейслар очиш ташаббуси билан чиққани ҳақидаги муҳим янгиликлар ҳам оммавий ахборот воситаларида ажиотаж ясаган бу тарифларн...

  • 20:48Қашқадарёда судья узоқ муддатли қамоққа жўнатилди

    Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти судининг ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг порахўрликка оид моддаси асосида фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро суди судьяси Фахриддин Жуманазаров 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди. у ўтган йилнинг 25 декабрида 300 АҚШ доллари олиб, фуқаролардан бирининг ишини битирмоқчи бўлганида МХХ томонидан ҳибсга олинганди. Кўпчилик энди 3 йил ишлаган 33 яшар судьянинг провокация қурбони бўлганини, судьянинг адолатли эканини таъкидлашмоқда. Аммо асл...

  • 20:32Амир Темурнинг 678 йиллигига бағишлангна конференцияда бугунги аҳволимиз тилга олиндими?

    Бундай конференция Самарқанддда Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида 2 апрелда бўлиб ўтгани бугун хабар қилинди. Расмдан кўринишича, бу тадбирни конференция дейиш қийин, кичкинагина йиғилиш бўлган. Катта юбилей бўлмагани сабабли, буни тушуниш мумкин. Бироқ хабарлар умумий гаплардан иборат бўлиб, конференцияда Амир Темурнинг ўзбек давлатчилиги, фан, адабиёт, маданият ва санъатнинг рвожланишидаги роли ҳақида гапириш билан чекланганини тушуниб бўлмайди. Айни замонда саволлар туғилади?...

  • 18:31Украина МДҲ раислигидан воз кечди, раислик Белорусияга берилди

    Маълумки, МДҲда ҳар йили унинг аъзоларидан бири раислик қилади. 2014 йила раислик Украинага ўтган эди. Аммо, Россия Қримни босиб олгандан кейин, Украина раисликдан воз кечишдан ташқари, яқинда умуман бу ташкилотдан чиқиш ниятида эканлигини билдирди. Бугун Москвада бўлиб ўтган МДҲ Ташқи ишлар вазирлари Кенгашида Белорусия ташқи ишлар вазири В.Макей ўз мамлакати МДҲ раислигини олишга рози эканлигини билдирибди ва раислик Белорусияга топширилибди. Украинанинг вазири Москвадаги Можлисда иштиро...

03 April 2014
  • 23:16Қирғизистонда янги Бош вазир ва ҳукумат тайинланди, АҚШ Давлат Котибининг ёрдамчиси тасодифан Бишкекдами?

    Бугун Қирғизистон парламенти янги ҳукуматнинг таркибини тасдиқлади. Бош вазир этиб Жўмарт Оторбаев аввалроқ тасдиқланиб бўлган эди. Қирғизистонда бундан ҳам муҳим воқеа – АҚШ Давлат Котибининг Марказий ва Жанубий Осиё бўйича ёрдамчиси Ниша Бисвалнинг шу ерда эканлигидир. У АҚШ ҳеч кимнинг ички ишларига аралашмаслиги, ким Бош вазир бўлса ҳам, у билан ишлашга тайёр эканликларини такрорлаш билан овора. Бишкек яқинидаги Манас ҳарбий базасини америкаликларидан олиб қўйилаётгани масаласида ҳам,...

  • 22:09Жиззахда ит ўғрилари устидан маҳкама бошланди

    Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судида ит ўғрилари устидан маҳкама бошланди, деб хабар қилди ҳамкоримиз Мунтазир. Унинг таъкидича, судланувчилар тошкентлик Камол Шомахсумов, жиззахлик Жалолиддин Эгамназаров, сирдарёлик Фахриддин Тайлоковлар ўзаро тил бириктириб, 2014 йил 10 февраль куни кеч соат 23:30 ларда Жиззах вилояти Зомин тумани Ҳамза маҳалласида яшовчи Умарбек Ризаевнинг бир бош нархи 500 000 сўмлик, яна бир бош нархи 800 000 сўмлик бўлган итини ўғирлашган. Тергов органи хулосасига ...

  • 21:25Янги автоуловларга йўл солиғи жорий қилинди

    Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган янги автомобиллар учун йўл солиғи жорий қилинди. Шу йилнинг 1 апрелидан бошлаб автосалонлардан бу маҳсулотни харид қилган шахслар ҳужжатларни расмийлаштириш пайтида автомобил умумий нархининг 3 фоизи миқдорида йўл солиғи тўлашга мажбур. Албатта, бундай солиқ харидор учун машина нархининг ошишидан фарқи бўлмаган нарсадир, дейди мухбиримиз.. Автомобилсозлик саноати яратаётганини даъво қиладиган Ўзбекистонда машиналарнинг нархи турдошларига нисбатан дунёда энг қи...

  • 20:42Телерадиокомпания тизимида текширувлар бошанди

    Бу ҳақда “Ҳаракат” хатқутисига келган хатдан маълум бўлди. Хат ортидан суриштирувлар ўтказган мухбирларимизга кўра, Бош прокуратура томонидан амалга оширилаётган тафтишлар давомида рекламалар масаласи кўриб чиқилмоқда. Қатор жиноятлар, пора олиш, талон-тарожлик сингари қонунбузарликлар аниқланмоқда. Хусусан, Ўзбекистон ТВда тури ва вақтига қараб бир дақиқа рекламанинг нархи икки минг АҚШ долларидан олти минг АҚШ долларигача. Компания корчалонлари эса реклама вақтини давлатга ярим баробар қисқ...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону