Кундалик хабарлар - 12 December 2014

  • 20:09Маъмурий жавобгарлик Кодексига ўзгартириш киритилди, аслида сиёсий режимга киритилиши керак

    Бугун маҳаллий газеталар Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги президент фармонини чоп қилишди. Унга кўра, амалдаги Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг қонуний тадбиркорлик фаолиятига тўсиқлар яратиш ва хўжалик субъектларининг ишига аралашганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтиришни кўзда тутувчи моддалари янгиланди. Янги қонунга биноан тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, жумладан хусусий тадбиркорликни рўха...

  • 19:22Гулистон Университети ректори Ашраф Эминов ишдан олинди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ҳисоб палатаси ва Бош прокуртуранинг режали текширувларидан сўнг Гулистон Давлат Университети ректори, профессор Ашраф Эминов лавозимидан четлатилди. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Ризаев иштирок этган кенгайтирилган ҳайъат мажлисида ректорнинг шахсан кўрсатмаси билан профессор-ўқитувчиларнинг разрядлари ошириб кўрсатилиши муносабати билан давлат бюджети маблағлари ўзлаштирилгани айтилди. Ре...

  • 18:13Ўзбеклар Россияда чақалоқ сотиш бозорларини ҳам қўлга олиш ҳаракатида

    Тверь шаҳрида бир ўзбек, унинг никоҳсиз хотини ва бу хотиннинг 20 ёшли хомиладор қизи ҳали туғилмаган чақалоқни бошқа бир одамга 400 минг рублга сотиш ҳақида аввалдан келишиб қўйишган экан. Шу йилнинг 27 сентябрь куни чақалоқ туғриқхонада туғилди. 30 сентябрь куни туғриқхона чиқишида чақалоқни сотиб олувчи ҳам тайёр бўлган, 400 минг сўмни ўша хотин ва қизига бериб, чақалоқни олган. Жажжи чақалоқ ҳам қиз бола эканлиги хабарнинг моҳияти нуқтаи назаридан муҳим эмас. Чақалоқни сотиб олган одам Ро...

  • 14:27“Аэрофлот” ширкати Москва-Самарқанд-Москва авиарейсини йўлга қўяди

    Янги йилнинг 16 январидан бошлаб “Аэрофлот” авиаширкатининг самолёти Москвадан ҳафтада бир марта мунтазам равишда Самарнқадга келиб кетади. Москванинг Шереметово аэропортидан амалга ошириладиган рейс ҳафтанинг жума куни маҳаллий вақт билан 22:55 да Самарқандга учади ва шанбу куни қайтиб кетади. “Аэрофлот” авиарейсларни амалга оширишда Самарқандга сайёҳларнинг серқатновлиги, шунингдек мамлакатда аҳолиси энг катта бўлган вилоятдан Россияга мардикорларнинг борди-келдиси кўп...

11 December 2014
  • 23:08Хитойда “Нобель” мукофоти устидан кулмоқчи бўлишди

    Франс-пресс ахборот агентлигига кўра, Куба революцияси етакчиси Фидель Кастро Хитойда топшириладиган “Конфуций” мукофоти билан тақдирланибди. “Хитой нобели” номини олган “Конфуций” мукофоти ғолибини саралашда 16 эксперт ва олимдан иборат комиссия 20 киши орасидан танлаб Кастрони танлаб олибди. Ҳолбуки, номинантлар ичида Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе ва БМТ Бош котиби Пан Ги Мун сингари таниқли шахслар бор эди. Масхарабозлик тимсоли бўлган мазкур мукофот 2010 йили бизнесмен Лю Чжицин то...

  • 22:25Тошкентда мижозларнинг 80 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулини ўмарган шахс қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод (Ҳамза) тумани суди томонидан “PSM Group” автосалони мулозими Б. Ахмедов 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Автосалон экспедитори бўлган бу шахс автосалон мижозларининг 80 АҚШ долларини ўзлаштирган. Салондан навбатсиз автомобиль олиб берши ваъдаси билан мижозларнинг ҳар бирини ўртача 600-800 АҚШ долларга туширган машинафуруш фуқароларнинг пулини қайтармаган. Амнистия туфайли бир йил ҳам қамоқда ўтирмайдиган бу каби шахслар кўпайиб бормоқда ва ...

  • 21:42Самарқандда “Skype-тўй”: кулгилими ёки аянчли?

    Anhor.uz номли веб нашр АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида тирикчилик қилаётган самарқандлик Бахтиёр ва Самарқандда яшаётган Гўзал исмли қизнинг виртуал тўйи ҳақидаги лавҳани ўқувчиларига ҳавола этди. Маълум бўлишича, Бахтиёрнинг Ўзбекистонга келиши, Гўзалнинг АҚШ визасини олиб бу мамлакатга бориши қийинлиги сабабли, куёв тўйга скайп тармоғи орқали иштирок этибди. Бу тўй ҳам Ўзбекистондаги бошқа барча шундай маросимлар каби тантанали ўтган – карнай-сурнай садолари остида; тўй Skype ёрдамида ўтаётганини ҳ...

  • 08:21Ҳаракат хатқутисидан: Ўзбек ҳаромийларнинг Фаррух Азизов исмли дўстидан келган хатга Абдураҳим Пўлатнинг шок терапия усулли жавоби

    Фаррух Азизов: Ассалому алайкум! Абдурахим ака яхшимисиз ишлар билан чарчамасдан юрибсизми? сизи Харакат сайтизи доим укиб тураман, хеч сизи тополмагандим каердан излашниям билмасдим ванихоят шу фейсбукдаям учратиб колдим, куп текширдим узбек халкини "корамоллар" деб ёзяпсиз. мен хам узбекман шунинг учун сизга смс ёзишга мажбур булдим. Оллох таоло инсониятни хайвондан фаркли килиб яратди, буни у хохлаганда узи мол килиб яратган буларди, сиздек Лидерман деб юрган одам хайвонларга, уз халкини, мил...

  • 07:50Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Россия 2008 йил бошланган кризисдан ҳали чиқолмаганини Бош вазир Дмитрий Медведев тан олди

    “Ҳаракат” Агентлигининг хабарларини мунтазам ўқийдиганлар билишадики, биз 2008 йилда бошланган кризис ривожланган мамлакатларга оид бўлиб, у секин-аста аввал Россия ва Қозоғистон каби ўрта миён ривожланган мамлакатларга, кейин эса Ўзбекистон каби қолоқ мамлакатларга етиб келишини таъкидлаб келар эдик. Воқеалар айнан шундай йўналишда ривожланиб келди ва ривожланиб бормоқда. 2009 йилгача Россияда Ялпи Ички Маҳсулот сал кам 10 фоиз атрофида ортиб борарди, 2013 йилда ўсиш 1,3 фоизга тушиб кетди....

10 December 2014
  • 23:25Ўрис дикторлар Ислом Каримнинг номини талаффуз қилишда янглишдими?

    Ўзбекистондаги бир қатор интернет нашрлари Россиянинг “Биринчи канали” тонгги янгиликлар эфири вақтида уни олиб борувчи диктор Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида ахборот бера туриб, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримнинг фамилиясини “Керимов” деб ўқиганини билдиришди. Диктор бу хатони кейинги талаффузида ҳам тўғриламабди. Эфирнинг телеканал сайтидаги стенограммасида ҳам шу хато бот-бот такрорланди. Дунёдаги авторитар раҳбарларнинг бири сифати...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону